Admin   10-03-2010, 10:12 PM
#1
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Малоикаларнинг Сурияга нозил бўлаётгани ҳақида


Сўровчи: Фазилатли шайх, ҳафизакумуллоҳ. Савол берувчи айтадики: бир даъватчи чиқиб ўз хутбасида Сурияга малоикалар нозил бўлди ва у ердаги малоикалар кўрсатилган видео чиқди. Ҳурматли шайх, бунга қандай мулоҳаза билдирасиз?
Шайх: Ҳа?
Сўровчи: Савол берувчи айтадики, ҳафизакумуллоҳ, бир даъватчи ўз хутбасида Сурияга малоикалар нозил бўлди деб айтибди.
Шайх: Машааллоҳ. Ҳа.
Сўровчи: Ва у ердаги малоикалар кўрсатилган видео чиқди.
Шайх қайта сўрадилар …
Шайх: Яъни улар уни видеога туширишибдими?
Сўровчи: Машааллоҳ.
Шайх: Эҳтимол шайтонлар келиб биз малоикалармиз деб айтишгандир. Ҳа.
Сурия халқида хайр бор иншааллоҳ, уларда яхшилик бор. Шубҳасиз улар мазлумдир ва уларга нисбатан жиноят қилинди. Лекин малоикалар фақатгина Росулларга нозил бўлади, алайҳимуссолату вассалам. Улар содиқ мўминларга тушишлари мумкин, лекин у (мўмин)лар уларни кўришмайди. Ким экан у уларни кўриб: «Малоикалар нозил бўлди» деб айтган?! Уларни ҳеч ким кўрмайди. Ҳа (шундай).

Admin   10-03-2010, 10:19 PM
#2
Шайх Фалаҳ ибн Исмоил Мандакар ҳафизаҳуллоҳ
Биз Сурияда малоикаларни кўрдик?!


Бундан кўпроғи уларнинг «Шом ерлари ва Дамашқ ерларига, Сурияга малоикалар нозил бўлди» деганларидир. Улар айтишдики: «Биз уларни кўрдик!» Қандай? «Уларнинг юзлари оқ! Баданлари оқ! Отлари оқ! Қиличлари оқ!» Уларнинг гапирмаган ягона нарсаси «Отларнинг юзи ва сийдиги оқ» эканидир. Эй одамлар, собит-барқарорлик қани, ақоид қани, асослар қани, ақида қани? Қани?! Йўқолди, йўқолди, барчаси йўқолди. Мана шу фитнадир. Биз асосларимизни йўқотдик. Аллоҳга қасамки, эй биродарларим, малоикаларга бўлган ақидамиз шуни тасдиқлайдики, ҳатто агар малоикалар нозил бўлишса ҳам биз уларни кўра олмаймиз. Малоикалар икки ҳолатга эгалар: улар ғайбий суратда нозил бўлишади. Бундай ҳолатда сен ҳам, отанг ҳам, доданг ҳам буни кўра олмайди. Нега? Чунки бу ғайбдан. Бизда ғайб олами ва гувоҳ бўлиб турган олам бор. Роббимиз жалла ва аъла иккисини ҳам, ғайб ва шаҳодат оламини билгувчироқ. Ғайб ва шаҳодатни (яъни яширин ва ошкора нарсаларни) Яратгувчисидир. Ғайб ва шаҳодат. Ғайб шаҳодатга ошкор бўлиши мумкин эмас. Амри маҳол! Пайғамбарлардан бошқа, сен пайғамбармисан? Унда сен ғайбни ҳеч қачон кўра олмайсан. (У) ғайб ва шаҳодатни (яъни яширин ва ошкора нарсаларни) билгувчидир. «Фақат Ўзи рози бўлган пайғамбарнигина (Ўзининг ғайбидан сир-асрорининг айримларидан огоҳ этар)» (Жин: 27). «(У зот) ғайбни билгувчидир. Бас, Ўз ғайбидан бирон кимсани огоҳ қилмас» (Жин: 26). Бу Қуръон ояти! Сен қандай қилиб малоикаларни кўра оласан?!
Биринчи ҳолат, ғайб ҳолати. Аллоҳга қасамки сен уни ҳеч қачон кўра олмайсан. Жибрил Масжидун-Набийда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга келди. У (Жибрил) у зотга: «Эй Муҳаммад, амин денг» деди, у зот: «Амин!» дедилар. Жибрил дуо қилаётган эди ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам «Амин!» деётган эдилар. Саҳобалар бирор нарсани кўришдими? Ҳеч қачон! Илло агарда сен саҳобалардан афзал бўлсанг (балки кўра оларсан). Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқа ҳеч ким буни кўра олмайди. Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ғайбни кўра олади. Аммо агар малоикалар нозил бўлишса ва бошқа кўринишда бўлишса, малоикалар бошқа кўринишга кира оладилар, агар улар тушишса ва шаҳодат олами суратидаги суратда бўлишса, ҳеч қанақаси унинг малоика эканини фарқлай олмайсан, сен ҳам, отанг ҳам, доданг ҳам. Аллоҳга қасамки бунга қодир бўлмайсан. Улар «Аллоҳга қасамки, Шом ва Дамашққа малоикалар нозил бўлди» деган ривоятни олиб келган аввалги кунданоқ мен уларга шуни айтдим. Бу нимаси? (Улар айтишдики) «Шундай экан уларни олдига борайлик». Қандай қилиб? Улар айтишдики, (бунинг) сурати бор. Эй одамлар, Аллоҳдан қўрқинглар. Бизда икки ҳолат бор. (Биринчиси) ғайб ҳолати, Аллоҳга қасамки у кўринмайди. (Иккинчиси) шаҳодат ҳолати, агар улар шаҳодат (олами) кўринишида келишса, унда уни кўрган барча унинг малоика эканини фарқлай олмайди. Жибрил саҳобалар ҳузурига кирди. Умар ва Умардан бошқалар айтишдики: «Ҳузуримизга КИШИ келди...» Кирган ким эди? У Жибрил эди. У бошқа кўринишни олган эди. У бошқа кўринишни олганида у (саҳоба)лар у олган суратида кўришди. «Кийимлари оппоқ, сочи қоп-қора, биздан бирор киши уни танимайдиганва сафар асорати йўқ бўлган бир одам...». Унда мана шу барча ғайриоддий нарсалар намоён бўлди, аммо шу билан бирга саҳобалар унинг малоика эканини фарқлай олишмади. У ғалати ҳолатда келди, Расулуллоҳга яқин ўтирди ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам тиззаларига қўлини қўйди. Ғаройиб, аммо шу билан бирга улар (унинг малоика эканини) фарқлай олишмади, ҳатто Умар ҳам. Умар келган (одам)ни малоикалардан эканини фарқлай олмади. Шундай экан, сен у нозил бўлганнинг малоика деб хулоса қиладиган кимсан?
Уларнинг ривоят қилишларига қараганда, ўша «малоикалар» оқ либосда, ҳамма нарсаси оқ, оқ, оқ, экан. Уларнинг фикрича барча нарсаси оқ малоика бўлар экан. Бу шайтон бўлиши мумкин. Бу асослар бобидан ва мен одамларни унга даъват қила оламан.
Шунингдек, бошқа жиҳатдан қарасак, Аллоҳга қасамки агарда малоикалар нозил бўлганида ва Аллоҳ малоикаларга Дамашққа нозил бўлишни амр қилган бўлганида, бугунги кунда Башар (ал-Асъад) ҳам, отаси ҳам йўқ бўлиб кетган бўларди. Чунки малоикалар нозил бўлишса, бунинг маъноси иш ҳал бўлди деганидир! (Малоикалар) Бадрга нозил бўлишди ва жанг ҳал бўлди. Малоикалар нозил бўлди ва Башар қотилликлардан кейин бир неча ойдан бери ўша ерда.
Эй одамлар, асосларимиз қани, ақидамиз қани? Мана шу барча ҳаёллар келди ва биздаги асосларимиз йўқолди. Қачон уйғонамиз, эй биродарлар?!
Admin   11-30-2016, 08:34 PM
#3
Балки малоикалар жисм ва шаклга эга. Аллоҳ таоло ато этган қудрат-иқтидор билан турли шаклга кира оладилар. Шунинг учун Жаброил алайҳиссалом Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига эркак киши суратида келганлар. Аллоҳ таоло уларга одам болаларининг фойдаси деб турли шаклга кира олиш қудратини ато этган. Чунки одам болалари фаришталарни Аллоҳ таоло яратган аслий хилқатда кўришга тоқатлари етмайди. Балки одамларга раҳмат ўлароқ Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузуларига эркак киши суратида келишарди. Инсонлар уларни ўз суратлари ва ҳақиқий кўринишларини фақат азобланиш онлари кўрадилар. Аллоҳ таоло шундай деди: «Улар фаришталарни кўрадиган кунни (яъни, қиёмат кунини эсланг)! У Кунда жиноятчи кимсалар учун бирон хушхабар бўлмас» (Фурқон: 22). Ўлим соатларида ҳам инсон уларни, хоссатан ўлим фариштасини ўз кўзи билан кўради. Бироқ ҳаёт экан уларни кўролмайди. Чунки уларни кўришга тоқати етмайди. Аллоҳ таоло уларни нурдан, шайтонни Қуръонда келгандек оловдан, одамни эса тупроқдан яратган. Аллоҳ таоло ҳар бир нарсага Қодирдир.

WhatsApp   12-21-2018, 05:28 PM
#4
Менинг саволим: Бугунги кунда фаришта бизга кўриниши мумкинми?
Дилмурод Абу Муҳаммад   12-21-2018, 05:42 PM
#5
Фаришта бизга кўриниши мумкинми?

Дилмурод Абу Муҳаммад


[audio]https://tavhid.com/downloads/maruza/dilmurod/savol_javob/farishta_bizga_korinishi_mumkinmi.mp3[/audio]
Юклаб олиш
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.