Тавҳидни рўёбга чиқариш қандай бўлади?
Савол: Холис тавҳидни рўёбга чиқариш қандай бўлади? Бунга (кўмак берадиган) муайян сабаблар нима? Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофатласин.
Жавоб: Меҳрибон ва Раҳимли Аллоҳ Номи билан бошлайман.
Барча ҳамдлар оламлар Роббиси бўлмиш Аллоҳга бўлсин. Аллоҳ Пайғамбаримиз Муҳаммадга, оила аъзолари ва барча саҳобаларига саловату-саломлар йўлласин.
Сўнг:
Батаҳқиқ тавҳидни рўёбга чиқаришлик олий мартаба бўлиб, у жаннатга ҳеч қандай ҳисоб-китобсиз ва азоб-уқубатсиз кирадиган пешқадамлар, ҳамда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳузурида яқин бўлган зотларнинг мартабасидир. Дарҳақиқат Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг сифатларини баён қилиб дедилар: «Улар (бировдан) дам солишни талаб қилмаганлар, (ўзгалардан) олов билан куйдириб (даволашни) сўрамаганлар, шумланмаганлар ва Роббиларигагина таваккул қиладиганлардир» (Силсилатус Саҳиҳа (1/844)). Ким шу сифатларни ўзида жамласа тавҳидни рўёбга чиқарганлардан бўлади. Бу Аллоҳ таоло мана бу қавлида айтгани каби: «Албатта Роббиларидан қўрқиб хавфда тургувчи кишилар. Роббиларининг оятларига иймон келтирадиган кишилар. Роббиларига ширк келтирмайдиган кишилар. (Қиёмат Кунида ҳисоб-китоб учун) Роббиларига қайтгувчи эканликларидан диллари қўрқиб турган ҳолда (камбағал-бечораларга) садақалар берадиган кишилар. Ана ўшаларгина (барчадан) ўзгувчи бўлган ҳолларида яхшиликлар қилишга шошурлар» (Мўминун: 57-61). Мана шу уларнинг сифатларидирки, улар тавҳидни Аллоҳ азза ва жаллага холис қиладилар, катта ва кичик ширкдан четланадилар, гуноҳ-маъсиятлардан четланадилар, бидъат ва (динда) янги ўйлаб топилган нарсалардан четланишлари авлороқ бобдандир. Улар амалларига таяниб қолмайдилар, балки ҳар қанча буюк амалларни ҳавола қилишларига қарамай, Роббиларидан қўрқиб хавфда турадилар. «Берган нарсаларини» яъни, улкан солиҳ амаллардан, ва «Албатта Роббиларидан қўрқиб хавфда тургувчи кишилар». Мана шу уларнинг сифатлари ҳамда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳузуридаги мартабаларидир.
«Улар (бировдан) дам солишни талаб қилмаганлар»: Яъни, инсонлардан беҳожат бўладилар. Чунки дам солишни талаб қилишлик ҳожатдир. Инсонлардан руқя талаб қилишлик ҳожатдир. Улар инсонлардан беҳожат бўладилар. Бироқ ўзларига-ўзлари дам соладилар ва бошқаларга дам соладилар. Чунки дам солишлик шаръий даво, шаръий шифодир. Бироқ улар инсонлардан сўрамайдилар, лекин ўзларига ва бошқаларга дам соладилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дам солдилар ва уларга ҳам дам солинди.
«(Ўзгалардан) олов билан куйдириб (даволашни) сўрамаганлар»: Чунки куйдириш макруҳ. У олов билан азоблашдир. Лекин у жоиз. Улар макруҳни тарк этадилар. Ўзи аслида куйдириш жоиз бўлган набавий даводир. Лекин унда оловнинг асарлари бўлгани учун уни тарк этадилар.
Шумланланишлик эса, ёмонлик келтиради деб билиш ва нарсалар ўзи зарар ёки фойда келтиради деб эътиқод қилишлик бўлиб, у Аллоҳга ширк келтиришликдир. Ҳадисда айтилганидек: «Шумланишлик ширкдандир, шумланишлик ширкдандир» (Саҳиҳул Жомиъ (3960)).
Улар инсонлардан беҳожат бўладилар, «(бировдан) дам солишни талаб қилмаганлар», макруҳдан четланадилар «(ўзгалардан) олов билан куйдириб (даволашни) сўрамаганлар», ширкдан четланадилар «шумланмаганлар». Мана шу уларнинг сифатларидирки, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни шу билан мақтадилар. Ҳа (шундай).
Quote:السؤال:
كيف يتم تحقيق التوحيد الخالص لله -عَزَّ وَجَلَّ-، وما الأسباب المعينة على ذلك ؟
الجواب:
بِسْمِ الله الرحمن الرحيم، الحمد لله رب العالمين وصلى الله وسلم على نبينا محمد وعلى آله وأصحابه أجمعين.
أما بعد: فإن تحقيق التوحيد مرتبة عليا ، هي مرتبة السابقين والمقربين عند الله -سُبْحَانَهُ وَتَعَالَىٰ- الذين يدخلون الجنة بلا حساب ولا عذاب. وقد بين النبي -صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ-صفاتهم فقال: (( هُمُ الَّذِينَ لاَ يَسْتَرْقُونَ، وَلَا يَكْتَوُونَ، وَلَا يَتَطَيَّرُونَ، وَعَلَى رَبِّهِمْ يَتَوَكَّلُونَ )) (1)، مَن جمع هذه الصفات كان ممن حقق التوحيد وهذا كما في قوله تعالى:{ إِنَّ الَّذِينَ هُمْ مِنْ خَشْيَةِ رَبِّهِمْ مُشْفِقُونَ (57) وَالَّذِينَ هُمْ بِآَيَاتِ رَبِّهِمْ يُؤْمِنُونَ (5) وَالَّذِينَ هُمْ بِرَبِّهِمْ لَا يُشْرِكُونَ (59) وَالَّذِينَ يُؤْتُونَ مَا آَتَوْا وَقُلُوبُهُمْ وَجِلَةٌ أَنَّهُمْ إِلَى رَبِّهِمْ رَاجِعُونَ (60) أُولَئِكَ يُسَارِعُونَ فِي الْخَيْرَاتِ وَهُمْ لَهَا سَابِقُونَ (61) } سورة المؤمنين: (57:61)، هذه صفاتهم أنهم يخلصون التوحيد لله -عَزَّ وَجَلَّ- ، ويتجنبون الشرك الأكبر والأصغر، ويتجنبون المعاصي، ويتجنبون البدع والمحدثات من بابٍ أولى، ولا يَتَّكِلون على أعمالهم بل هم مع ما يقدمونه من الأعمال الجليلة من خشية ربهم مشفقون ، ( يُؤْتُونَ مَا آَتَوْا ) يعني من الأعمال الصالحة، العظيمة، و ( هُمْ مِنْ خَشْيَةِ رَبِّهِمْ مُشْفِقُونَ ) هذه صفاتهُم وهذه منزلتهم عند الله –سُبْحَانَهُ وَتَعَالَىٰ- .
فَهُم لا يَسْتَرْقون؛ فَهُم يَسْتَغْنُونَ عن الناس لأن الإسْتِرْقاء حاجة، طلب الرُّقية مِن الناس هذه حاجة، فَهُم يَسْتَغْنُونَ عن الناس لكن يَرْقون أنفسهم ويَرْقُون غيرهم، لأن الرقية دواء شرعي وشفاء شرعي؛ لكنهم لا يطلبونها من النَّاس وإنما يَرْقون أنفسهم ويَرْقُون غيرهم، النبي -صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ- رَقَى ورُقِي -عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ-.
وَلَا يَكْتَوُون، لأن الكَيّْ مكروه هو تعذيب بالنار ولكنه جائز فَهُم تركوا المكروه –تركوا المكروه- وإلا فالكَيّْ دواء نبوي وشيء جائز لكنهم يتركونه لما فيه من آثار النار .
وأما التَّطَيُّر وَهو التشاؤم والإعتقاد في الأشياء أنها تضر وتنفع، فهذا شركٌ بالله كما في الحديث: (( الطِّيَرَةَ شِرْكٌ، الطِّيَرَةَ شِرْكٌ )) (2) .
فهؤلاء استغنوا عن الناس لا يَسْتَرْقون، وتجنبوا المكروه لَا يَكْتَوُون، وتجنبوا الشرك لا يَتَطَيَّرُون .
هذه صفاتهم التي مدحهم بها رسول الله -صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ-. نعم
______________________
(1) السلسلة الصحيحة (1/844) .
(2) صحيح الجامع (3960) .