Кейин пайдо қилинган ишлар қандай ишлар?
Савол: Кейин пайдо қилинган ишлар қандай ишлар ва уларнинг маъноси нима?
Жавоб: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу: «Сизлар, кейин пайдо бўладиган ишлардан эҳтиёт бўлинглар» (Абу Довуд № 4607, Доримий № 95) деган сўзларидан мурод, одамлар эътиқодлари ва ибодатларида янги пайдо қилиб олган, китоб ва суннатда келмаган бидъатлардир. Улар шу бидъатларни дин деб эътиқод қиладилар, уни шариатдан деб унга сиғинадилар. Бу улар ўйлагандек эмас, у ман қилинган бидъатдир. Масалан: ўлган авлиёларга дуо қилиш, қабрларни масжидлар қилиб олиш, қабрларнинг атрофини тавоф қилиш, қабрда ётганлар Аллоҳнинг ҳузурида бизга шафоатчи бўладилар, ҳожатларни амалга оширишда ва мусибатларни кетказишда восита бўладилар деб, улардан мадад сўраш, Пайғамбарлар ва авлиёларнинг туғилган кунларини байрам қилиб олиб, шу кунларда йиғилишиб, шу кунларга хос ибодатлар деб даъво қилган амалларини қилишлари ва шунга ўхшаш чексиз, Аллоҳ рухсат бермаган ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларида ҳам келмаган ишлар юқорида зикр килинган ман қилинган бидъатлардандир.
Юқорида айтганларимиздан маълум бўладики, янги пайдо қилинган ишларнинг баъзиси ширк бўлар экан, ўликлардан ёрдам сўраш, уларга назр қилиш каби ишлар. Баъзилари бидъатнинг ўзи бўлади, ширк даражасига етмаган бўлади: қабрларнинг устига мақбаралар ва масжидлар қуриб олиш кабилар. Агар бу ишларда ғулувга кетилса, булар ҳам ширк амаллардан бўлиб қолади.