mutaallim   02-17-2016, 07:59 PM
#1
Илм талаб қилиш учун олийҳиммат ва сабрли бўлиш ҳақида фойда

Ибн Ақийл ал-Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳ деди: «Мен қўлимдан келганча овқатланиш вақтимни қисқа қиламан. Ҳатто нон ўрнига қотган нон ютиш ва сув қултумлашни танлайман. Сабаби, иккиси ўртасида чайнаш-(кавшаниш)да фарқ бор. (Бундан мақсад) мутолаъага бутунлай берилиш ёки мен етишмаган фойдани қоғозга тушириш учундир» («Зайл Тобақот ал-Ҳанабила» (1/145)).
Нон ейишни тарк этган ушбу олимнинг ҳимматини чуқур ўйлаб кўринг. Чунки, у (нон ейиш) ундан кавшанишда вақт олади. Бунинг бари илм талаб қилиш вақтига ҳарис бўлиш учун.
Сўнг уларнинг ҳиммати билан бизнинг заифлигимиз ўртасидаги катта фарқ ва катта тафовутни билишингиз учун уларнинг ҳолатини бизнинг ҳолатимизга солиштириб кўринглар.
Эй талаба! Ибн Ақийлнинг «Ал-Фунун» номли китоби борлигини билсанг ажабланма. У икки юз мужалладдан иборат деган гаплар бор. Балки саккиз юз мужаллад деган гаплар ҳам юради.
Заҳабий раҳимаҳуллоҳ деди: «Дунёда бу китобдан каттароғи ёзилмаган».
Қаранглар ва солиштиринглар.

Муҳаммад ибн Ғолиб ал-Умарий қаламига мансуб
http://www.baynoona.net/ar/article/190
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.