Меҳмон   12-04-2014, 11:59 PM
#1
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

«black friday» номи остида ғарб давлатларида жума куни акция бўлади ва шу куни одамлар дўконлардан маҳсулотларни жуда арзон нархда сотиб олишади. Бу нарса мусулмон диёрлагаям кириб кeганига гувоҳ бўлдик рeкламалар орқали. Улар жума кунини «black friday» (қора жума) диб атаб, шу кунда молларини арзон нархда сотишади. Уларни акцияси одатда «янги йил»га яқин бўлади. Мусулмон одам шу акциядан фойдаланиб улардан арзон нархда маҳсулотларни сотиб олишлиги жоизми? Бу мазҳара қилишлик эмасми? Bа акцияда иштирок этган мусулмонла ушбу оятга тушиб қомидими:

Аллоҳ таоло деди:
«Ахир (Аллоҳ) сизларга Китобда: «Қачонки Аллоҳнинг оятлари инкор қилинаётганини ва масхара қилинаётганини эшитсангизлар, то бошқа гапга ўтмагунларича ундай кимсалар билан бирга ўтирманглар», деган сўзларни нозил қилган эди-ку?! (Модомики, улар билан ўтирган экансизлар), демак, сизлар ҳам шак-шубҳасиз, уларнинг ўзисиз. Албатта Аллоҳ барча мунофиқ ва кофирларни жаҳаннамга жамлагувчидир» (Нисо: 140).

Барокаллоҳу фийкум!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.