Admin   08-03-2010, 10:40 PM
#1
Рамазон кундузлари таҳлил ёки бировга бериш учун озгина қон олдириш рўзадорнинг рўзасини бузадими ёки йўқми?

Савол: Рамазон кундузлари таҳлил ёки бировга бериш учун озгина қон олдириш рўзадорнинг рўзасини бузадими ёки йўқми?
Жавоб: Инсондан дармонини олиб ташламайдиган даражада қон олиш, таҳлил ёки ташхис ёхуд қонга эътиёжи бўлган бирон кимса учун бўлсин, ҳеч фарқсиз рўзани очмайди.
Аммо инсоннинг мадорини олиб ташлайдиган даражада кўп қон олинадиган бўлса, суннатда рўзани очиши маълум бўлган ҳижома (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонидаги усул билан қон олдириш)га қиёсан, рўзани бузади.
Шунга биноан, инсон рамазон рўзаси каби фарз рўзани тутар экан, заруратдан бошқа пайтларда бошқалар учун (ўз дармонини қуритадиган) даражада қон бериши жоиз эмас. Акс тақдирда унинг рўзаси очилади ва куннинг қолган қисмида еб, ичишга мажбур бўлади. Бундай ҳолатда, у, шу кун бадалига (бир кун) қазо рўзаси тутиб беради.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ
Admin   11-20-2010, 11:42 PM
#2
Рўзадор ярим найча қон берди ...

Савол: Рўзадор рамазон ойида ўнг қўлидан ярим найча (пробирка) миқдорича таҳлил учун қон берган бўлса, рўзаси бузиладими?
Жавоб: Таҳлил учун юқоридаги миқдорда қон бериш билан рўза бузилмайди, балки уни афв қилинган. Чунки у қон эҳтиёж учун олинади ва пок шариатимизда кўрсатилган рўзани очувчи нарсалар қаторига кирмайди.

  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.