Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Алҳамдулиллаҳ вассолату вассаламу ъала Росулиллаҳ. Ва баъд.
Ассалам алайкум ва роҳматуллоҳ.
Муҳаммад Саъид Рослан Мисрнинг Мунуфийя муҳаофазасида (вилоятида) жойлашган Субкул Аҳад қишлоғида Ашмун марказида 23.11.1955 йилда таваллуд топганлар.
Азҳар университетида Тиб ва Жарроҳлик куллиётида бакалавр унвонига эришдилар.
Ҳадис илмидан магистр унвонига, сўнгра докторлик унвонига эришдилар.
"Арбаъин ал-Булданийя" номли қирқ ҳадис тўпламидан санади Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламгача борадиган силсиладан ижозалари бор.
50 дан зиёд китоб ва рисолалар муаллифидирлар.
Ҳозирда Субкул Аҳад қишлоғида Ашмун марказида "Масжид аш-Шарқий"да Жума кунлари хутба қиладилар ва шу масжидда дарслар берадилар.
(Маълумотлар Шайхнинг сайтларидан олинди:
http://www.rslan.com/targma.php)
Аллоҳумма Солли Васаллим ъала Набиййина Муҳаммад.