mutaallim   10-18-2014, 09:28 PM
#1
Хаворижларга қарши урушиш учун кофирлардан ёрдам олиш

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Барча мақтовлар оламларнинг Рабби Аллоҳга хосдир. Расулуллоҳга, аҳли оила ва барча саҳобаларига саловат ва саломлар бўлсин. Сўнг:
Хаворижларга зарба бериш учун кофирлардан ёрдам олиш борасида дарҳақиқат, уламолар фатво беришган. Ва бу, кофирларни дўст тутиш жумласидан эмас. Балки бу, буюк имомлар Абдулазиз ибн Боз раҳимаҳуллоҳ, Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин (раҳимаҳуллоҳ) ҳамда шайх Солиҳ ал-Фавзон ва шайх Робеъ ал-Мадхалийлар фатво берганидек уларнинг ёвузликларини даф қилишлик учундир.
Анави хаворижлар бўлмиш “ИШИД” ва бошқалар суннат доирасидан ҳамда исломнинг тўғри йўлидан чиқдилар. Мусулмонларни қирғин қилиб, исломни бузиб кўрсата бошладилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам хаворижлар ҳақида шундай деганликлари собит бўлганидек ёвузликларини мусулмонларга қаратдилар: “Ислом аҳлини ўлдирадилар ва бутпарастларни тарк этадилар”. (Бухорий (7432), Муслим (1064)). Анави ИШИДчилардан юз бераётгани ана шудир.
Анави мариқун-(жамоатдан ажралган) хаворижларнинг тажовузини тўсиш учун кофирлар билан уларга мол сарфлаб битим тузиш, бу кофирларни дўст тутишликдан эмас. Балки бу, шаръий қоидалар талаб этадиган ҳамда уламолар шундай фатво берган шаръий ишдир. Валлоҳу аълам.
Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга саловат-у салом ва баракалар ёғдирсин.

Шайх Абдуллоҳ аз-Зуфайрий ҳафизаҳуллоҳ
Манба: http://www.ajurry.com/vb/showthread.php?t=40044
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.