Савол: Лавозимдаги инсон илм талаб қилишни истайди, аммо илм олишга фақатгина лавозимини ташлаб бора олади. Бироқ унинг ота-онаси бу ишга ғазабланишмоқда. Агар ўз лавозимини тарк қилса, ота-онаси ундан ғазабланишади. У агар ота-онасига қулоқ солса оқ бўладими ёки йўқми билмаяпди?
Жавоб: Илм талаб қилишликни танлаш керак, ҳатто у ота-онасини ғазаблантирса ҳам. Бу уни илм талаб қилишликдан бураётган ўрнида қолганидан яхшироқ.
Чунки Аллоҳ таоло айтадики:
«Кимки Аллоҳдан қўрқса У Зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан)
чиқар йўлни (пайдо)
қилур. Уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантирур» (Талоқ: 2, 3).
Яна айтадики:
“Ким Аллоҳдан қўрқса (Аллоҳ)
унинг ишини осон қилур” (Талоқ: 4).
Ҳозирги даврда илм талаб қилишлик энг муҳим ишлардан бири ҳисобланади. Бунинг сабаби кўп миқдордаги фитналардир, хоҳ у шубҳалар жиҳатидан бўлсин, хоҳ шаҳватлар. Агар ислом умматида уни ҳимоя қиладиган, рад қиладиган ва яхшилайдиган (яъни умматни яхши ҳолатга йўллайдиган) уламолар бўлмаса, биздан аввалги умматлар каби бу уммат (ҳам) ҳалок бўлади.
Менинг фикримча илм талаб қилишлик ота-онангни рози қилишликдан афзалроқ. Бироқ илм талаб қилишлик ва ота-онани рози қилишлик орасини жамласа бўлади. Масалан, сен ушбу лавозимни келажакда яхшилик келтирадиган илм талаб қилишлик сабабидан тарк қилаётганингни айтасан. Авомни (оддий одамлар ёки саводсизларни) рози қилиш учун шундай дейсан, аммо ниятинг тоза бўлсин.
Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ
Қаранг: “Лиқот Бабул-мафтуҳ” 24/84.
[audio]http://www.binbaz.org.sa/audio/noor/076603.mp3[/audio]
Савол: Мен ўқувчиман. Илм олишни истайман. Ўрта мактабни тамомладим ва менинг яшаш ҳудудимда университет бўлими йўқ. Мен бошқа (илм талаб қилишлик учун) шаҳарга кетишга мажбурман. У ер биздан камида 600 километр йироқда. Менинг отам бундай сафарни маъқулламайди. Агар мен отам бундан норози бўлишини билиб ўқиш учун кетсам гуноҳкор бўламанми?
Жавоб: Ушбу саволда тафсилот бор. Агар сенинг отанг сенга муҳтож бўлса, унда сен учун у билан бўлишлик, унинг ҳожатларини бажариш, ўз мажбуриятларингни бажариш мобайнида унга нисбатан диёнатли бўлишинг ва керакли илм талаб қилиш билан кўпроқ шуғулланишинг вожиб бўлади. Ўз ўрнингда бўла туриб сен «Нурун ала дарб» эшиттиришларини, “Қуръони карим” радиостансиясидан бериладиган дарсларни эшитишлик, шаҳарларингиздаги маърузаларга қатнашлик, шаҳрингдаги жума хутбаларига қатнашлик билан қўшимча илм олишинг мумкин.
Агарда отангда унинг ҳожатларига қараб турадиган одам бўлса, масалан ака-укаларингдан бирортаси, ва шу билан у сенинг ҳозир бўлишинга муҳтожлик сезмаса, унда илм талаб қилиш учун сафар қилишингни зарари йўқ. Отанг учун бунда сенга кўмак бериши ва қаршилик кўрсатмаслиги вожиб бўлади. Чунки илм талаб қилишлик – энг муҳим амаллардан ва бу Аллоҳга қурбат ҳосил қилинадиган энг афзал амал. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Дарҳақиқат итоат маъруфда, яхшиликда бўлади” деганлар. Сенга таълим учун кетишинга ҳожатсиз ва ҳақсиз таъқиқлашлик бунга кирмайди. Агарда у сенга муҳтож бўлса, отага яхшилик қилиш биринчи ўринда бўлади. Биз Аллоҳдан барчага муваффақият сўраймиз.