Quote:ASSALAMU ALAYKUM VA ROHMATULLOH!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Quote:XOZIR ODAMLAR ORASIDA LAGAN YOKI IDISHLARGA SURA OYATLARNI ZA`FARON BILAN YOZIB ZAMZAMGA CHAYIB ICHISH ODAT BO`LGAN EMISHKI JINLARDAN HIMOYALANISHNI YO`LI EMISH, SHU NARSA TO`G`RIMI? LEKIN UNDA GFAQAT QUR`ON OYATLARI YOZILADI BOSHQA NARSA EMAS.
Оятларни ювиб ичиш
Савол: Айрим уламолар Қуръон оятларини қора тахтага ёзиб, ёзувни сув билан ювиб илмдан фойдаланиш ёки дунё топиш ёхуд соғликка эришиш ёда хотиржам бўлиш ёки бошқа мақсадлар ниятида ичишади. Бундан ташқари тахтачаларга ёзиб, асраши учун бўйинларига осиб олишади. Шундай қилиш мусулмон учун ҳалолми ёки ҳаромми?
Жавоб: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръон оятлари, зикрлар ва таркибида ширк ёки тушунарсиз сўзлар бўлмаган дуолар билан дам солишга рухсат берганлар. Имом Муслим ўз «Саҳиҳ»ида Авф ибн Молик разияллоҳу анҳудан ушбу ривоятни келтирган: «Биз жоҳилият пайтида дам солар эдик. Шунинг учун: Ё Расулуллоҳ, бу ҳақдаги фикрингиз қандай?,– деб сўрадик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Менга қандай дам солишингизни кўрсатинглар. Модомики ичида ширк бўлмас экан ундай дам солишнинг зарари йўқ» дедилар» (Имом Муслим (Нававий шарҳи) 14/178; Абу Довуд 4/214).
Уламолар айтиб ўтилган суратдаги руқяларнинг Аллоҳнинг тақдири билангина таъсир кўрсата оладиган сабаб деган эътиқод билан бўлсагина жоиз эканига қарор қилганлар. Аммо руқя ниятида Қуръондан бўлмаган нарсани бўйинга тақиш ёки бирон узвга боғлаб олиш ҳаромдир, ҳатто ширкдир. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ «Муснад»ида Имрон ибн Ҳусойн разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бировнинг қўлида мис ҳалқани кўрди ва: «Бу нима?» – дедилар. У одам: Воҳина (заифликдан асровчи), – дегач: «Уни чиқар! У сенда кучсизликни кучайтиради. У қўлингда туриб вафот этсанг (жаҳаннамдан) ҳеч қачон қутила олмайсан!» – дедилар» (Имом Аҳмад 4/445; Ибн Можа 2/1167).
Уқба ибн Омир разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким (балоларни даф қилиши учун) тумор тақса Аллоҳ унинг мақсадини бермасин! Ким (хотиржамлигини қўриш учун) тумор тақса, Аллоҳ унга истаган нарсасини бермасин!» дедилар» (Имом Аҳмад 4/154; Ҳоким «Мустадрак» 4/417). Яна Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ ривоятида: «Тумор таққан одам ширк келтирибди» дейилган (Имом Аҳмад 4/156). Имом Аҳмад ва Абу Довудлар Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Дам солиш, тумор ва азойимлар – ширкдир» деганларини эшитганман» деганини ривоят қилишган (Имом Бухорий 5/130; Имом Муслим (Нававий шарҳи) 17/87).
Агар тақиб олган нарсаларига Қуръон оятлари ёзилган бўлса, тўғри, уни тақиш уч сабаб туфайли таъқиқланган: Биринчиси: туморларни тақиш хусусида таъқиқлар келган ва биронта туморни айирмаган ҳадислар бор. Иккинчиси: гуноҳнинг олдини олиш. Чунки уларни тақиш бошқа турдаги туморларни тақишга олиб боради. Учинчиси: тақилган оятлар ҳожат, истинжо ва жимо пайтларида таҳқирланиши мумкин.
Қуръон оятларини тахта ёки товоқ ёки тошларга ёзиб, сув ёки заъфарон ёхуд бошқа нарсалар билан ювиб, уни барака ёки илмдан истифода этиш ёхуд дунё топиш ёда соғлиқ ва хотиржамликка эришиш ёки бошқа мақсадларда ичиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинмаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай ишларни ўзлари ёки бошқалар учун қилмаганлар ёки сабаблар бўлишига қарамай биронта саҳобага ёки умматидан бирон кишига рухсат бермаганлар. Ҳатто биронта саҳобанинг буни қилгани ёки қилишга рухсат берган осори ҳам нақл қилинмаган. Шунинг учун уни қилмаслик, шариатда мавжуд бўлган Қуръон оятлари, Аллоҳниг гўзал исмлари, пайғамбарона зикр ва дуолар ва бошқа, таркиби ёки маъносида ширк бўлмаган нарсалар билан кифояланиш, Аллоҳга тавба, бошга тушган мусибатларни кушойиш қилиши, ғам–ғуссаларни кетказиши ва фойдали билимлар ато этиши умидида Аллоҳ шариатлаган нарсалар билан яқин бўлиш, авлодир. Шунинг ўзи кифоядир. Шариатдаги нарсалар билан кифояланган кимсани Аллоҳ таоло бошқаларидан беҳожат қилади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 1257–1.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Мунийъ ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён