rinat80_09   01-10-2013, 11:26 PM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Барот кечаси хакидаги мана бу хадис сахих ми?

Бароат кечасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабристонга ташриф бюришлари

قَالَتْ عَائِشَةُ: دَخَلَ عَلَيَّ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَوَضَعَ عَنْهُ ثَوْبَيْهِ ثُمَّ لَمْ يَسْتَتِمَّ أَنْ قَامَ فَلَبِسَهُمَا فَأَخَذَتْنِي غَيْرَةٌ شَدِيدَةٌ ظَنَنْتُ أَنَّهُ يَأْتِي بَعْضَ صُوَيْحِباتِي فَخَرَجْتُ أَتْبَعَهُ فَأَدْرَكْتُهُ بِالْبَقِيعِ بَقِيعِ الْغَرْقَدِ يَسْتَغْفِرُ لِلْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ وَالشُّهَدَاءِ، فَقُلْتُ: بِأَبِي وَأُمِّي أَنْتَ فِي حَاجَةِ رَبِّكَ، وَأَنَا فِي حَاجَةِ الدُّنْيَا فَانْصَرَفْتُ، فَدَخَلْتُ حُجْرَتِي وَلِي نَفَسٌ عَالٍ، وَلَحِقَنِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَقَالَ: " مَا هَذَا النَّفَسُ يَا عَائِشَةُ ؟ "، فَقُلْتُ: بِأَبِي وَأُمِّي أَتَيْتَنِي فَوَضَعْتَ عَنْكَ ثَوْبَيْكَ ثُمَّ لَمْ تَسْتَتِمَّ أَنْ قُمْتَ فَلَبِسْتَهُمَا فَأَخَذَتْنِي غَيْرَةٌ شَدِيدَةٌ، ظَنَنْتُ أَنَّكَ تَأْتِي بَعْضَ صُوَيْحِباتِي حَتَّى رَأَيْتُكَ بِالْبَقِيعِ تَصْنَعُ مَا تَصْنَعُ، قَالَ: " يَا عَائِشَةُ أَكُنْتِ تَخَافِينَ أَنْ يَحِيفَ اللهُ عَلَيْكِ وَرَسُولُهُ، بَلْ أَتَانِي جِبْرِيلُ عَلَيْهِ السَّلَامُ، فَقَالَ: هَذِهِ اللَّيْلَةُ لَيْلَةُ النِّصْفِ مِنْ شَعْبَانَ وَلِلَّهِ فِيهَا عُتَقَاءُ مِنَ النَّارِ بِعَدَدِ شُعُورِ غَنَمِ كَلْبٍ، لَا يَنْظُرُ اللهُ فِيهَا إِلَى مُشْرِكٍ، وَلَا إِلَى مُشَاحِنٍ ، وَلَا إِلَى قَاطِعِ رَحِمٍ، وَلَا إِلَى مُسْبِلٍ ، وَلَا إِلَى عَاقٍّ لِوَالِدَيْهِ، وَلَا إِلَى مُدْمِنِ خَمْرٍ " قَالَ: ثُمَّ وَضْعَ عَنْهُ ثَوْبَيْهِ، فَقَالَ لِي: " يَا عَائِشَةُ تَأْذَنِينَ لِي فِي قِيَامِ هَذِهِ اللَّيْلَةِ ؟ "، فَقُلْتُ: نَعَمْ بِأَبِي وَأُمِّي، فَقَامَ فَسَجَدَ لَيْلًا طَوِيلًا حَتَّى ظَنَنْتُ أَنَّهُ قُبِضَ فَقُمْتُ أَلْتَمِسْهُ، وَوَضَعْتُ يَدِي عَلَى بَاطِنِ قَدَمَيْهِ فَتَحَرَّكَ فَفَرِحْتُ وَسَمِعْتُهُ يَقُولُ فِي سُجُودِهِ: " أَعُوذُ بِعَفْوِكَ مِنْ عِقَابِكَ، وَأَعُوذُ بِرِضَاكَ مِنْ سَخَطِكَ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْكَ، جَلَّ وَجْهُكَ، لَا أُحْصِي ثَنَاءً عَلَيْكَ أَنْتَ كَمَا أَثْنَيْتَ عَلَى نَفْسِكَ "، فَلَمَّا أَصْبَحَ ذَكَرْتُهُنَّ لَهُ فَقَالَ: " يَا عَائِشَةُ تَعَلَّمْتِهُنَّ ؟ "، فَقُلْتُ: نَعَمْ، فَقَالَ: " تَعَلَّمِيهِنَّ وَعَلِّمِيهِنَّ، فَإِنَّ جِبْرِيلَ عَلَيْهِ السَّلَامُ عَلَّمَنِيهِنَّ وَأَمَرَنِي أَنْ أُرَدِّدَهُنَّ فِي السُّجُودِ".

Оиша розияллоҳу анҳо дедилар:

“Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам олдимга кириб кийимларини ечдилар, кўп ўтмай туриб, кийимларини қайта кийдилар. Рашким тутди ва у зот кундошларимнинг баъзисиникига кетиб қолдилармикин деган ҳаёлга бордим. (Ҳужрамдан) Чиқиб, у зотнинг орқасидан эргашдим. У зотни Бақиъул ғорқодда топдим. У зот мўмину мўмина ва шаҳидлар ҳаққига мағфират сўраётган эдилар. Дилимда: “Ота-онам сизга фидо бўлсин! Сиз Роббингиз иши билан экансизу, мен эса, дунё иши билан овора эканман” дедим. Ортимга қайтиб хансираган ҳолатда ҳужрамга кирдим. Расулуллоҳ орқамдан етиб келиб: “Бу нима нафас олиш, эй Оиша!” дедилар. Мен: “Ота-онам сизга фидо бўлсин! Ҳузуримга кириб кийимингизни ечдингиз, кўп ўтмай кийимингизни қайта кийдингиз. Шунда қаттиқ рашким келди. Кундошларимнинг баъзисиникига кеттингизмикин деган хаёлга бордим. Ниҳоят, сизни Бақиъ қабристонида нима қилаётганингизни кўрдим. У зот: “Эй, Оиша! Аллоҳ ва Унинг Расули сенга адолатсизлик қилишидан қўрқдингми? Аслида Жаброил алайҳис салом келиб: “Бу кеча шаъбоннинг ўн бешинчиси. Бу кечада Аллоҳ таоло Калб қабилсаи қўйларининг жунларини ададича кишиларни дўзахдан озод қилади. Лекин бу кечада Аллоҳ таоло мушрик, қалбида гинаси бор, қариндош-уруғ ришталарини узгувчи, пойчасини ошиғидан тушуриб юргувчи, ота-онасига оқ бўлган, ароқ ичишни одат қилган кишиларга раҳмат назари билан қарамайди” дедилар”. Сўнг кийимларини ечиб: “Эй, Оиша! Бу кечани бедор ўтказишга менга изн берасизми” дедилар. Мен: “Майли, ота-онам сизга фидо бўлсин” дедим. У зот ўринларидан турдилар ва узоқ сажда қилдилар. Ҳатто, мен у зотнинг руҳлари қабз қилиндимикин деб ўйладим. Ушлаб кўриш учун ўрнимдан турдим ва қўлимни оёқлари остига қўйдим. У зот ҳаракатландилар. Ҳурсанд бўлиб кетдим. Мен у зотнинг саждада: “аъузу би афвика мин иъқобик ва аъузу биризока мин сахотик ва аъузу бика минка жалла важҳука ла уҳсий санаан алайка анта камаа аснайта алаа нафсика” деяётганларини эшитдим. Тонг отгач уларни у зотга зикр қилган эдим. У зот: “Эй, Оиша! Уларни ўрганиб олдингизми” дедилар. Мен: “Ҳа” дедим. У зот: “Уларни ёдлаб олинг ва (ўзгаларга) ўргатинг. Чунки, Жаброил алайҳиссалом уларни менга ўргатиб, саждада такрор-такрор ўқишимга амр қилдилар” дедилар”[Байҳақий. Шуаъбул иймон. Ж. III. – Б. 384.].

Дуонинг таржимаси: Сенинг афвинг ёрдами ила иқобингдан паноҳ сўрайман. Сенинг розилигин ёрдами ила ғазабингдан паноҳ сўрайман. Сенинг ёрдаминг ила Сендан паноҳ сўрайман. Важҳинг улуғ бўлди. Сенга санони ҳисоблай олмайман. Сен Ўзингга-Ўзинг сано айтганинг кабисан.

Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Abbos   01-11-2013, 08:54 PM
#2
Бисмиллаҳир Романир Роҳийм. Алҳамдулиллаҳ вассолату вассаламу ъала Росулиллаҳ, ва баъд.
Ассалам алайкум ва Роҳматуллоҳ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинга бу ҳадис заифдир.

Имом Байҳақий шу ҳадисни ривоят қилганларидан кейин, айтдилар: "Бу ҳадиснинг санади заифдир. " (Шуъабул Ийман, 3/384-385. 3835- ҳадис.)

Албоний бу ҳадис ҳақида айтдилар: "Жуда заиф. Санадида икки матрук киши бор." ("Заиф ат-Тарғиб" китоби, 1651-ҳадис.)

Имом Термизий бу ҳадисни ривоят қилиб айтдилар: "Муҳаммаддан (яъни Имом Бухорийдан) эшитдим, бу ҳадисни заиф дедилар." (Термизий 1/143)

Аллоҳумма солли васаллим ъала Муҳаммад. Ва ахиру даъвана анил ҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн!
rinat80_09   01-11-2013, 10:04 PM
#3
Алхамдулиллах!

Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
Аллох рози булсин, Катта рахмат Abbos биродар! маълумот учун.

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.