Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Аёл кишининг тор кийим кийиши
Савол: Аёл кишининг қариндошлари ҳузурида ва байрам кунлари аёллар олдида тор кийим кийишининг ҳукми нима?
Жавоб: Аёл кишининг на аёллар олдида, на қариндошлари олдида, на бегона аёллар олдида тор кийим кийиши жоиз эмас. Аёл киши кенг либос кийиши керак. У (кенг либос) аъзоларини билинтириб турмаслиги керак. Бу дўзахдан қўрққан аёл учундир. Энди агар у дўзахдан қўрқмаса, нимани хоҳласа ўшани қилсин. Бироқ унинг олдида дўзахдир. Ҳа (шундай).