Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!
Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ жавоблари
Қуръони Карим хатм қилиниш дуосига йиғилишлик ҳукми
Савол: “Қуръини Азим хатм қилиниши дуосида жамланишлик ҳукми нима? Киши Қуръони Каримни хатм қилади сўнг қолган аҳли оиласи ва бошқаларни Қуръони Аъзим хатми дуоси дея номланган мусҳафларнинг сўнгида ёзилган дуолардан иборат Шайхул Ислом Аҳмад ибн Таймийя ёки у кишидан бошқалардан ворид бўлган дуо ила Қуръони Карим хатми савобига ноил бўлсинлар дея ўзи билан бирга жамоавий суратда дуо қилишга чорлайди. Қуръони Азим хатми дуосига йиғилишлик жоизми? Хоҳ бу муборак Рамазон ойи ниҳоясида ёки бошқа муносабатлар билан бўлсин. Ушбу жамланишлик бидъатми ёки йўқми? Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Қуръони Азим хатми учун махсус дуо ворид бўлганми? Далиллларни ёдга олиб ушбу масалага ойдинлик киритишингизни умид қиламиз”.
Жавоб: “Биз билишимиз бўйича муайян дуони таъйин қилишликка бирор далил ворид бўлмаган. Шунинг учун инсонга хоҳлаган дуосини қилишлиги жоиз бўлади. Гуноҳлардан мағфират талаб қилишлик, жаннат ила бахтга эришиб, жаҳаннамдан нажот топишлик, фитналардан паноҳ сўраш, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло рози бўладиган тарзда Қуръони Каримни тушунишга, унга амал қилиш, ёд олиш ва шунга ўхшашлар каби фойдали дуоларни ихтиёр қилади. Чунки Анас розияллоҳу анҳудан собит бўлганки, у киши Қуръон хатм қилиш чоғида аҳли оилаларини жамлаб, дуо қилардилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга келсак, у кишидан мен билишим бўйича бу борада бирор нарса ворид бўлмаган. Шайхул Ислом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳга нисбат берилган дуога келсак, ушбуни у кишига нисбат берилиши саҳиҳ эканини билмайман. Бироқ у шайхларимиз ва бошқалар ўртасида машхурдир. Бироқ мен у кишининг китобларида бу борада бирор нарсага воқиф бўлмадим. Валлоҳу Аълам".
Манба: http://www.binbaz.org.sa/mat/296