Инсон   10-17-2012, 01:52 PM
#1
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракатух
Еид айомларида болалар учун совгалар, байрам дастурхонини тузаб бериш , уйларни байрамга мослаб безаклар бн безатиш мумкинми?

«Эй инсон, албатта сен меҳнат-машаққат чекиб Роббингга боргувчисан, бас, У зотга йўлиққувчисан» (Иншиқоқ: 6).
Муслим   10-18-2012, 08:25 PM
#2
(10-17-2012, 01:52 PM)Inson Wrote: Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракатух
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(10-17-2012, 01:52 PM)Inson Wrote: Еид айомларида болалар учун совгалар, байрам дастурхонини тузаб бериш , уйларни байрамга мослаб безаклар бн безатиш мумкинми?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ташриқ кунлари еб-ичиш ва Аллоҳни зикр қилиш кунларидир» (Муслим № 1141).
Шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Яна ушбу байрам кунида одамлар бир-бирларига совғалар улашишади, яъни таом тайёрлаб бир-бирларини таклиф қилишади, тўпланишади, хурсандчилик қилишади ва шодланишади. Одатда мана шундай ва бунинг ёмон жойи йўқ. Чунки бу байрам кунларидир. Абу Бакр (разияллоҳу анҳу) Оиша (разияллоҳу анҳа) олдиларига Минодаликларида кирганлар ва ҳузурларида чилдирма чалаётган икки қизни учратганлар. У киши уларга дўқ қилиб гапирдилар, аммо Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) у кишига: “Уларни тинч қўй, эй Абу Бакр. Ахир бу байрам куни, Мино кунику” дедилар. Ушбу ҳадисда шариат бандалар учун енгил ва малоллантирмайдиган эканига кўрсатма бор. Ахир у байрам кунларида уларни хурсанд қиладиган ва шодлантирадиган нарсани тақдим қилдику” (Қаранг: «Мажмуъ Фатава аш-Шайх ал-Усаймин» 16/276).
Яна Оиша разияллоҳу анҳа ривоят қиладилар: “Кунларнинг бирида намоз ўқиладиган майдончада ҳабашийлар найза ўйнатаётганида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мени ўзлари билан таклиф қилдилар. У байрам куни эди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мендан: “Уларга қарашни истайсанми?” деб сўрадилар. Мен: “Истайман” деб жавоб бердим. Шунда у зот мени орқаларига қўйдилар ва елкаларини менга кўринадиган қилиб эгдилар. Мен юзларига юзимни текказган ҳолда бошимни елкаларига қўйдим ва шу ҳолатда елкаларининг ортидан томоша қилдим. Зерикиб кетмагунимча шундай турдим. Охири Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мендан: “Етадими?” деб сўрадилар. Мен эса: “Ҳа” деб жавоб бердим. Шунда у зот менга: (Унда) уйинга борақол” дедилар”. Ҳадиснинг бошқа ривоятида Умар разияллоҳу анҳу ўйин билан банд бўлганларни тўхтатишни бошлаганларида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга шундай дедилар: “Уларни ўз ҳолига қўй!” Ҳадиснинг яна бир бошқа ривоятида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деб қўшиб қўйганлари айтилган: “Яҳудийлар бизнинг динимизда кенгликка ўрин борлигини билиб қўйишсин. Дарҳақиқат мен енгил ҳанифия дини билан юборилганман” (Ҳофиз Ибн Ҳажар ҳадис иснодини ҳасан деди. Қаранг: “Таълиқул ғариб” 2/43. Имом Албоний ҳам ҳадисни ҳасан деди. Қаранг: «ас-Силсила ас-Саҳиҳа» 4/443).
Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадис шарҳида шундай дедилар: “Ушбу ҳадисда байрам кунлари турли хил қалбга хурсандчилик олиб келадиган ва ибодат оғирлигидан тана дам оладиган нарсалар орқали оиласини хурсанд қилиш, кўнгилларини очишлик жоиз эканига кўрсатма бор. Дарҳақиқат байрам кунларида хурсандчилик ва шодиёна қилишлик – дин амалларидандир” (Қаранг: “Фатҳ ал-Борий” 2/514).
Имом Бағавий раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Икки байрам кунлари хурсандчилик қилишлик дин амалларига киради. Бу кунлар бошқа кунлар каби эмас” (Қаранг: «Шарҳ ас-Сунна» 4/323).

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Муслим   10-31-2012, 10:34 AM
#3
Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Оли Шайх ҳафизаҳуллоҳ
Уйни ийд учун зийнатлаш

[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/ibodat_mavsumi/hayit/hayit_002_hayit_munosabati_bilan_uyni_ziynatlash.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]

Савол: Аллоҳ сизга яхшилик ато этсин ва барокаллоҳу фийкум! Савол берувчи айтадики: Рамазон ва Ийд муносабати билан уйни чироқ ва шарлар билан зийнатлаш жоизми?
Жавоб: Аслида бу зийнатлашлик эмас. Мусулмон қалбини солиҳ амал ва унинг ҳулқ-атворига таъсири билан зийнатлайди. Аммо зоҳирий ашёларга келсак, улар зийнат эмас. Зийнат – Рамазон аҳлоқ ва хулққа бўлган таъсиридир. Ҳа (шундай).

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Муслим   07-18-2015, 04:44 PM
#4
Шайх Абдуллоҳ ибн Ғудайён ҳафизаҳуллоҳ
Ийд куни дуф чалиш ва рақсга тушиш

[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/ibodat_mavsumi/hayit/hayit_003_hayit_kuni_duf_chalish_va_raqsga_tushish.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]

Савол: Ийд куни даф уриб рақсга тушиш жоизми ва бу ишлардаги чегара қандай?
Жавоб: Инсон ҳайит куни барча мункар ишлардан четлашиши керак, худди Рамазонда мункар ишлардан четлашгани каби. Ҳайит куни ҳам у барча турдаги солиҳ амалларга буюриши керак, яъни (ҳайит) намоздан аввал фирт закотини чиқаришга, сўнг (ҳайит) намозни адо этишга ва Аллоҳ машруъ қилган барча солиҳ амалларни амалга оширишга ҳарис бўлиши керак.
Аммо дуф чалишга келсак бу аёллар учун. Агарда натижаси бунинг ёмонлик бўлишидан хавф қилинмаса, (аёлларнинг) бундай қилишларида монеълик йўқ. Кўп ўлкаларда одамлар аёлларнинг дуф чалаётганини эшитса эркаклар келишади ва бу (эркак ва аёлларнинг) аралашувга ва бошқа улкан ёмонликларга олиб келади. Лекин биров бу каби ёмонликлардан саломат бўлишига амин бўлса, унда аёлларнинг дуф чалишига монеълик йўқ.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.