mutaallim   07-15-2012, 04:23 AM
#1
Ўн учинчи шубҳа

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзлари: “Жиҳоднинг афзали золим ҳукмдор ҳузурида айтилган ҳақ сўздир”. (Абу Довуд (4346), Аллома Албоний “Саҳиҳ ва Заиф Сунан Абу Дауд”да саҳиҳ санадилар).
Ушбу шубҳага икки жиҳатдан раддия берилади:
Биринчи жиҳати: Қарор топган қоида шуки, маълум бир шартга қайдланган муайян фазилат, ушбу шарт ёки қайдлов рўёбга чиқишлигисиз ҳосил бўлмаслиги муқаррардир.
Ушбу ҳадисда ҳам пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам киши золим ҳукмдор ҳузурида айтадиган сўзни ва жиҳоднинг энг афзалини икки шарт ила қайдлаб қўйдилар:
Биринчиси: “Ҳақ сўз” бўлмоқлигидир. Сўкишлик, ҳақорат қилишлик, камситишлик, ҳазил-мутойиба қилишлик ва масхара “Ҳақ сўз” эмас.
Одамларни ҳукмдорларига қарши қайрашлик ва уларнинг хатоларини омма олдида ошкор айтишлик “Ҳақ сўз” эмас.
Ўз мусулмон ҳукмдорларини ағдаришлик талабида чиқишлик “Ҳақ сўз” эмас.
Иккинчиси: “Ҳукмдор ҳузурида” бўлмоқлиги.
“Ҳузурида” маконга далолат қилади. Яъни, ҳукмдорнинг ҳузурида, ўзаро ўрталарингизда, унинг ҳозирлигида.
Агар қодир бўлса у билан холий қолсин, қўлидан тутсин ва унга сирли сўзласин. Ана шу асл бўлиб, асарлар шудай иш тутишга буюради.
Ҳукмдорнинг хатолари ҳақида гапириб, уни майдон, минбар, эшиттириш, телекўрсатув ва матбуотларда ошкора айтишлик “Ҳукмдор ҳузурида”га кирадими?!
Агар айтиладиган сўз “Ҳақ сўз” бўлмаса ёки “Ҳукмдор ҳузурида” бўлмаса, ушбу сўз жиҳоднинг афзали бўлмайди. Балки ушбу сўз ва ҳолат гуноҳи кабиралардан бирига айланади. Чунки у ана шу дамда ҳукмдорга қарши бош кўтариш, фалокат ёғилиши, қон тўкилиши ва осойишталик барҳам топишига сабаб бўлади.
Юқорида ўтганлардан маълум бўладики, ушбу ҳадис яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш зимнига дохил бўлади. Дарҳақиқат, Абус Саодат Ибнул Асир ўзининг “Жамиъул Усул мин Аҳадис Ар-Росул” китобида ушбу ҳадис борасида алоҳида боб очиб, шундай номладилар: “Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш китоби”. Ҳамда ушбу ҳадис билан бирга бошқа ҳадисларни ҳам зикр қилиб ўтади.
Иккинчи жиҳати: ушбу ҳадиснинг бошқа ривояти ҳам ворид бўлиб, унда шундай дейилади: “Огоҳ бўлинг! Қиёмат куни ҳар бир хиёнатчининг хиёнати миқдоричалик байроғи бўлади. Огоҳ бўлинг! Энг катта хиёнат умумҳукмдорга (қилинган) хиёнатдир. Огоҳ бўлинг! Бирор кишини билгани заҳоти ҳақни айтишлигидан одамларнинг ҳайбати тўсмасин. Огоҳ бўлинг! Жиҳоднинг афзали золим ҳукмдор ҳузурида айтилган ҳақ сўздир”. (Аҳмад (11159), Аллома Албоний “Заиф Ал-Жомеъ” (1240)да заиф санадилар).
Ушбу ривоятда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам хиёнатдан огоҳлантирув билан -айниқса, энг катта хиёнат ҳукмдорга қилинган хиёнатдир- жиҳоднинг энг афзали бўлмиш золим ҳукмдор ҳузурида айтилган ҳақ сўз орасини жамладилар. Бундан маълум бўладики, ушбу икки буюк асос ўртасида ўзаро зиддият йўқдир:
Биринчиси: ҳукмдорга қарши бош кўтариб чиқишлик ва унга хиёнат қилишни тарк этмоқ. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан: “Энг катта хиёнат умумҳукмдорга (қилинган) хиёнатдир”.
Иккинчиси: Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан: “Жиҳоднинг афзали золим ҳукмдор ҳузурида айтилган ҳақ сўздир”.
Ушбуни имом Барбаҳарий роҳимаҳуллоҳ баён қилиб, шундай деганлар: “Гарчи зулм қилса-да ҳукмдорга қарши жанг қилиш ва унга бош кўтариб чиқишлик ҳалол бўлмайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Абу Зар Ал-Ғифорий розияллоҳу анҳуга айтган ушбу қовлларига биноан: “Сабр қил, гарчи ҳабаший қул бўлса-да”. Ва ансорларга айтган ушбу қовллари: “Сабр қилинглар, то менга ҳавзда йўлиққунингизча”. Ҳукмдорга қарши жангга кириш суннатдан эмас. Чунки ушбу ишда дин-у дунё фасодга юз тутади.... Яхшиликка буюриб, ёмонликданқ айтариш вожибдир. Қиличи ва асосидан қўрққанинг бундан мустаснодир”. (Барбаҳарий “Шарҳ Сунна” (33-58)).
Шайхул Ислом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Ҳукмдорлар зулмига сабр қилиб, фитна вақти уларга қарши бош кўтармаслигим. Саҳиҳда Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисга биноан. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимда-ким ҳукмдоридан ўзи ёмон кўрадиган бирор нарса кўрса, бас, унга сабр қилсин. Батаҳқиқ, кимда-ким жамоатдан бир қарич миқдорида ажралса жоҳилият ўлимидек вафот топибди”.
Шу билан бирга яна буюрилганлардан, қаерда бўлмайин ҳақни айтиш ёки адо этишлигимдир. Аллоҳнинг йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмайман. Иккилари саҳиҳайнда Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилганларига биноан: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга енгил ва оғирликда, тетик ва кариҳ кўрган дамларимизда ҳамда биздан (молларимиз) тортиб олинаётганда эшитиб, итоат қилишликка ҳамда ишни эгалари билан талашиб-тортишмасликка, қаерда бўлмайлик ҳақни айтиш ёки адо қилишлигимизга байъат бердик. Аллоҳнинг йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмаймиз”. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) улардан (розияллоҳу анҳум) ушбу уч жомеъ асосларга биноан байъат олдилар. Улар: Аллоҳга итоат ўрнида итоат қилишлик, гарчи буйирувчи золим бўлса-да. Ишни эгалари билан талашиб-тортишишликни тарк этмоқ, халқлардан қўрқмаган ҳолда ҳақни адо этмоқ”.
(“Мажмуъ Фатава” (3/249)).
Аҳли сунна вал жамоа наздида ушбу буюк икки асос ўртасида ўзаро зиддият йўқдир. Балки ўзаро зиддият ва чигаллик аср хаворижлари бўлмиш қутбийларнинг зеҳнида юз беради.
mutaallim   07-15-2012, 04:33 AM
#2
40-шубҳа

Восиқ Хузаъийни, унга қарши бош кўтариб чиққани учун қатл қилди


Маҳмуд Жобир ўзининг: “Йигирма бешинчи январдаги қўзғалон шаръий рай (асосида юз берди)” китобининг 102-саҳифасида шундай деди:
“Тарихда Аҳмад ибн Наср Ал-Хузаъий халифага, унинг фисқи ва бидъати сабаб 201 ҳижрий йили бош кўтариб чиққани собитдир. Дарҳақиқат, Маъмун Бағдодда йўқ экани маҳал айёр ва фаҳш қилувчилар кўпайгач одамлар унга (Аҳмад ибн Наср Ал-Ҳузаъийга) яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаришга омматан байъат берди. Аҳмад ибн Наср амал ва дин-диёнат аҳлидан ҳамда яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадиган суннат имомларидан эди. Имом Аҳмад (ибн Ҳанбал) у ҳақда шундай дедилар: бу киши ўзини Аллоҳнинг йўлида фидо қилди.
Ибн Касир шундай дейди:
Ушбу йилнинг Шаъбон ойи бўлганда яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш, бидъат ва Қуръон махлуқ деган сўзга даъват қилгани сабабли ҳамда у, унинг мулозим ва аъёнлари маъсият, фаҳш ва ушбулардан бошқа ишларга қўл ургани сабабли ҳукмдорга қарши бош кўтариб чиқишликни адо этишлик учун байъат сирли равишда тўлалигича Аҳмад ибн Наср Ал-Хузаъийга ўтди”.
(“Бидоя ва Ниҳоя” (10/334-335)).
Ушбу шубҳага икки жиҳатдан раддия берилади:
Биринчи жиҳати:
Ушбу қиссанинг санади заиф ва матни инкор қилинадиганлар сирасидандир. Демак, ушбу қиссада улар илгари суриб, ҳужжат келтираётган масалаларига ҳужжат йўқдир.
Санад жиҳатидан олиб қарайдиган бўлсак:
Хотиб Ал-Бағдодий (“Тарих Бағдод” (5/176)) шундай деди: “Қози Абу Абдуллоҳ Ас-Соймарий менга шундай ҳадис айтди, Муҳаммад ибн Имрон Ал-Марзабаний бизга шундай ҳадис айтди, Муҳаммад ибн Яҳё Ас-Сувлий менга шундай хабар берди.
Айтдики: Аҳмад ибн Наср ибн Молик ибн Ҳайсам Ал-Хузаъий ҳадис аҳлидан бўлиб, бобоси Аббосийларнинг юқори лавозимдагиларидан эди....”.

Қиссанинг ушбу қисмига келсак: “Ушбу йилнинг Шаъбон ойи бўлганда яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш, бидъат ва Қуръон махлуқ деган сўзга даъват қилгани сабабли ҳамда у, унинг мулозим ва аъёнлари маъсият, фаҳш ва ушбулардан бошқа ишларга қўл ургани сабабли ҳукмдорга қарши бош кўтариб чиқишликни адо этишлик учун байъат сирли равишда тўлалигича Аҳмад ибн Наср Ал-Хузаъийга ўтди”.
Дарҳақиқат, қиссанинг ушбу қисмини Ибн Касир иснодсиз келтирди, матнда эса инкор қилинадиган хабар мавжуд.
Қиссанинг ушбу: “Ушбу йилнинг Шаъбон ойи бўлганда яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш, бидъат ва Қуръон махлуқ деган сўзга даъват қилгани сабабли ҳамда у, унинг мулозим ва аъёнлари маъсият, фаҳш ва ушбулардан бошқа ишларга қўл ургани сабабли ҳукмдорга қарши бош кўтариб чиқишликни адо этишлик учун байъат сирли равишда тўлалигича Аҳмад ибн Наср Ал-Хузаъийга ўтди”, қисми қабул қилинмайди ва у мардуддир. Сабаби, иснодсиз ворид бўлгани ва аҳли сунна вал жамоанинг усулларидан бири бўлмиш ҳукмдорлар зулмига сабр қилиш ва уларга қарши бош кўтариб чиқишликни тарк этиш асосига хилоф экани учун.
Хотиб Ал-Бағдодий ушбу қиссани “Тарих Бағдад” (5/176)да ўзига тақаладиган санад билан келтиради:
“Қози Абу Абдуллоҳ Ас-Соймарий менга шундай ҳадис айтди, Муҳаммад ибн Имрон Ал-Марзабаний бизга шундай ҳадис айтди, Муҳаммад ибн Яҳё Ас-Сувлий менга шундай хабар берди...” дея қиссани тўлалигича зикр қилади.
Бироқ Хатиб Ал-Бағдодий қиссадаги ушбу жумлаларни зикр қилмаган: “Ушбу йилнинг Шаъбон ойи бўлганда яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш, бидъат ва Қуръон махлуқ деган сўзга даъват қилгани сабабли ҳамда у, унинг мулозим ва аъёнлари маъсият, фаҳш ва ушбулардан бошқа ишларга қўл ургани сабабли ҳукмдорга қарши бош кўтариб чиқишликни адо этишлик учун байъат сирли равишда тўлалигича Аҳмад ибн Наср Ал-Хузаъийга ўтди”.
Балки ривоят ушбу лафзлар ила ворид бўлган: “Кўпчилик одамлар Бағдодга эга чиққунларига қадар яхшиликка буюришлик учун унинг атрофида жамланди”.
Ушбу иснодда икки иллат бор:
Биринчи иллат:
Муҳаммад ибн Имрон Ал-Марзабаний мўтазилийлардандир. Баъзи уламолар уни заиф деган бўлса, баъзилар ишончли деди.
Заҳабий (“Мезон Ал-Иътидол” (3/672)) ва Ибн Ҳажар (“Лисон Ал-Мезон” (2/456)) шундай дедилар:
“Муҳаммад ибн Имрон Абу Убайдуллоҳ Ал-Марзабаний хабар берувчи котиб ҳақида Атийқий шундай деди: мазҳаби мўтазила бўлиб, ишончли эди... Хотиб шундай деди: Азҳарий айтдики: мўтазилий бўлиб, ишончли эмас эди”.
Мусталаҳул ҳадис илмида қарор топган қоида шуки, бидъатчи ўз бидъатини қўллаб-қувватлайдиган бирор хабар ривоят қилса, бас, ривояти рад этилади ҳатто ушбу бидъатчи ишончли ва бидъатига чорламайдиган бўлса-да.
Муҳаммад ибн Имрон Ал-Марзабаний эса унинг таржимаи ҳолида келганидек мўтазилалардандир. Мўтазилаларнинг беш асосларидан бири: яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаришдир. Бу билан золим ва фосиқ ҳукмдорларга қарши бош кўтариб чиқишликни назарда тутадилар.
Муҳаммад ибн Имрон Ал-Марзабаний ривоят қилган ушбу қисса у эътиқод қўйган бидъатни қўллаб-қувватлайди. Демак, ушбу қиссадаги унинг ривояти рад этилади.
Иккинчи иллат: “Инқитоъ” (санад боғланмаганлиги)дир.
Қисса Муҳаммад ибн Яҳё Ас-Сувлийдан ривоят қилинган. У эса воқеа юз берган замонда мавжуд бўлмаган. Унинг Аҳмад ибн Наср Ал-Хузаъийдан ривояти мавжуд эмас. Дарҳақиқат, Аҳмад ибн Наср Ал-Хузаъий 231 ҳижрий йили қатл қилинди. Хузаъийнинг қатл қилиниш йили билан Сувлийнинг вафот этиш орасида 105 йиллик фарқ бор.
Демак, таъкид билан айта оламизки, у Аҳмад ибн Наср Ал-Хузаъийдан эшитмаган ва аслида ушбу қисса юз берган замонга етмаган. Сувлийнинг умимшайхлари Абу Довуддир. Абу Довуднинг ўзи ҳам Хузаъийдан эшитмаган. Балки Абу Довуд Хузаъийдан орадаги восита билан ривоят қилган. Энди Абу Довуднинг шогирди ҳақида нима дейсиз?!
Ушбу юқоридаги сатрлар қисса иснодига оид сўзлар эди.
Энди, матнга тўхталадиган бўлсак, унда ниҳоятда инкор қилинадиган сўзлар мавжуд.
Хузаъий замонидаги салафлардан маълум бўлгани шуки, улар золим ҳукмдорларга қарши бош кўтариб чиқмаганлар. Балки насиҳат вожиботини адо этиб, фитна, фасод ва тартибсизликни тўсишлик учун уларнинг азиятларига сабр қилиб, холис насиҳат қилганлар. Ахир, имом Аҳмад уни (Ал-Хузаъийни) ҳукмдорларга қарши бош кўтаргани учун қандай мадҳ қилсинлар?! Дарҳақиқат, Аҳмад ибн Ҳанбал ушбу ишдан ниҳоятда огоҳ этганлар. Ушбу огоҳлантиришликлари Восиққа қарши бош кўтаришлик истагида бўлган фуқаҳолар билан кечган суҳбатларида собитдир. Улар билан суҳбатда давом этдилар ҳатто бош кўтариб чиқишни қўйиб, ўз мақсадларидан қайтдилар.
Абул Ҳорис Аҳмад Ас-Сониъдан ривоят:
“Абу Абдуллоҳдан (Аҳмад ибн Ҳанбалдан) Бағдодда бўлган воқеа ҳақида сўрадим, у ерда бир қавм раҳбарга қарши чиқди. Айтдим: «Эй Абу Абдуллоҳ, ўша қавм билан қўшилиб чиқишга нима дейсиз?» (Имом Аҳмад) Уларнинг бу ишини рад қилдилар ва айтдилар: «Субҳаналлоҳ! (Одамларнинг) Қони, (одамларнинг) қони! Бу ишни тўғри деб билмайман, бунга буюрмайман ҳам! Биз турган ҳолатимизга сабр қилишлик фитнадан кўра яхшироқдир! (Чиқишлик билан) Қонлар тўкилади, мол-мулк талон-тарож бўлади, муҳаррамотлар топталади. Билмайсанми одамларнинг аҳволи ўша кунда (яъни фитна-зулм кунлари) қандай бўлади?!» Мен айтдим: «Одамлар бугун фитнада (зулмда) эмасмилар, Эй Абу Абдуллоҳ?» Айтдилар: «Нима бўлса ҳам, бу (инсонларнинг баъзиларига) хос бўлган фитна, қачонки қилич кўтарилса фитна ҳаммага тегади ва йўллари тўсилади. Ҳозирги ҳолатингга сабр қилишинг ва динингда саломат бўлишинг сен учун яхшироқдир”. (Холлал, “Сунна” (95)).
Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ шундай деди:
“Бағдод фақиҳлари Васиқ ҳукмдорлиги (вақти)да Абу Абдуллоҳ -яъни, имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ- ҳузурларига жамланишди: (ушбу фуқаҳолардан) Абу Бакр ибн Убайд, Иброҳим ибн Алий Ал-Матбахий ва Фазл ибн Осимлар. Абу Абдуллоҳ (Аҳмад ибн Ҳанбал)нинг ҳузурларига келишди. Мен улар учун (киришга) изн сўрадим. У кишига айтишдики: Эй Абу Абдуллоҳ, дарҳақиқат, иш жиддийлашиб, (таги) очилиб қолдику -бу гаплари билан Қуръон махлуқ деган сўзни зоҳир бўлиши ва ундан бошқа масалаларни назарда тутишарди-. Абу Абдуллоҳ уларга: хўш, нима истайсизлар?, дедилар. Улар эса: уни бошқаруви ва ҳукмдорлигига асло рози эмаслигимиз борасида сиз билан машварат қилсак, дедилар. Абу Абдуллоҳ улар билан бир соат ушбу масала борасида мунозара олиб бордилар ва айтдиларки: сизларга қалбларингиздаги (бузуқ фикрларингизни) инкор қилишингиз вожиб бўлади. Итоат қилишдан бўйин товламанглар. Мусулмонларнинг бирлигини бузманглар. Ўзларингизни ҳам ва бунга қўшиб мусулмонларнинг ҳам қонини тўкманглар. Ишингизни натижасига бир назар ташланглар. То яхши одам (ўлиб, золим ҳукмдорни зулмидан) қутилгунгача ва фожир (ҳукмдор ўлиб, ундан) қутулингунгача сабр қилинглар. Бу борада кўп сўзлар айтиб ўтилди, уларни (барини) ёдлаб ололмадим.
Улар (Бағдод фуқаҳолари) кетгач мен ва отам Абу Абдуллоҳ ҳузурларига кирдик. Отам Абу Абдуллоҳга шундай деди: Аллоҳ таолодан ўзимиз ва Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг) уммати учун саломатлик сўраймиз. Бирор киши учун ушбу ишни қилмоқлигини хуш кўрмайман. Отам деди: эй Абу Абдуллоҳ, ушбу (раъй) сизнинг наздингизда тўғрими? У киши (Аҳмад ибн Ҳанбал): йўқ, ушбу иш бизни сабрга буюрадиган асарларга хилофдир. Абдуллоҳ ибн Масъуд шундай дедилар дея кўп сўзладилар. Ушбуларни ёдлаб қололмадим”.
(Холлал, “Сунна” (96)).
Имом Аҳмаднинг Хузаъий ҳақидаги ушбу сўзларига тўхталсак: “Қандай ҳам сахий эди. Дарҳақиқат, ўзини фидо қилди”. (“Сияр Аълам Нубала” (11/168)).
Имом Аҳмаддан Хузаъий ҳақидаги ушбу сўз “Қуръон махлуқ эмас. Аллоҳ таоло охиратда кўринади” деганлари учун содир бўлганди, Восиққа қарши бош кўтариб, сирли байъат олгани учун эмас.
Сийрат ва таржимаи ҳоллар ҳақидаги китобларда саҳиҳ, собит бўлгани шуки, Восиқ Хузаъийни “Қуръон махлуқ эмас ва Аллоҳ таоло охиратда кўринади” деган сўз учун қатл қилиб, сўйди ва осди. Восиқ у кишини ушбу икки масала борасида имтиҳон қилгач, у киши томон турди-да, ушбу сўзлари сабаб сўйди. Хузаъийни мақтаб, олқиш айтган уламолар ушбу сўзлари сабабидан эди, Восиққа қарши бош кўтариб, ўзи учун байъат олганлари сабабидан эмас.
Хотиб Ал-Бағдодий шундай дейди:
“У киши (Хузаъий) Қуръон махлуқ деган сўздан бош тортгани учун Восиқ халифалиги даврида қатл қилинганди”. (“Тарих Бағдад” (5/176)).
Ибн Абу Яъло шундай деди:
“Яҳё ибн Маъийн у кишини (Хузаъийни) ёдга олиб, унга Аллоҳдан раҳм тилади (роҳимаҳуллоҳ деди) ва айтдики: дарҳақиқат, у шаҳодат билан якун топди ва Қуръон махлуқ деган сўздан бош тортгани учун Восиқ халифалиги даврида қатл қилинди”. (“Тобақот Ал-Ҳанабила” (1/30)).
Энди, анави қавмнинг муташобиҳ сўзни гувоҳ қилаётганлари борасида бир мулоҳаза қилиб кўринг! Ишни расво қилиб бўлгач, уни қандай қайта тиклашга уринаётганларини кўрмайсизми?!
Ушбулар у кишининг қатл қилиниши “Қуръон Аллоҳнинг Каломи, махлуқ эмас” деб айтганлари учун юз берганига далолат қилади.
Иккинчи жиҳати:
Ушбу қисса саҳиҳ бўлди ҳам дейлик, бироқ у саҳиҳ эмас, у кишининг Восиққа қарши чиқиб, бош кўтаришликлари ва одамларнинг у кишига байъат беришликлари Восиқнинг Хузаъий наздида кофир экани сабаблидир. Хузаъий уни Қуръон махлуқ деб айтгани ва Аллоҳ таоло охиратда кўринишини инкор қилгани сабабли такфир қилиб, ҳукмдорлигини соқит қилганлар. Ушбу икки сўз (Қуръон махлуқ ва Аллоҳ таоло охиратда кўринмайди деган сўз) мусулмонларнинг ижмоси билан куфрдир.
Сўнг бир мулоҳаза қоляптики, у киши (Хузаъий) кофир ҳукмдорга қарши бош кўтаришлик учун шарт қилинган куч-қувватни тақдирлаш-(белгилаш)да хатога йўл қўйганлар.
mutaallim   07-17-2012, 08:17 AM
#3
50-шубҳа

Ахир, қандай қииб золим ҳукмдорга қарши исён кўтармаслик ҳақида ижмо бор дея даъво қиласизлар?! Ҳолбуки бу ўринда (ушбу масалада) хилоф чиққанлар ҳам бор-ку!

Ахир, қандай қииб золим ҳукмдорга қарши исён кўтармаслик ҳақида ижмо бор дея даъво қиласизлар?!Ҳолбуки бу ўринда (ушбу масалада) хилоф чиққанлар ҳам бор-ку!
Муҳаммад Абдулмақсуд “Йигирма бешинчи январдаги қўзғалон шаръий раъй (асосида юз берди)” китобининг 9-саҳифасида шундай деди:
“Унга (ҳукмдорга) қарши бош кўтармаслик борасида даъво қилган ижмога келсак, ушбу масалада ижмо йўқ. Балки бу борада аввалда-ю ҳозирда ихтилоф мавжуд”.
Мамдуҳ Жобир юқоридаги китобнинг 126-саҳифасида шундай деди:
“Золим ҳукмдорга қарши бош кўтармаслик ҳақида ижмо йўқ”.
121-саҳифада яна шундай деди:
“Бу ижмо деб қаралмайди. Зеро, катта сонни ташкил қиладиган мухолифлар бўла туриб ижмо бор эканлиги саҳиҳ эмас ва тасаввурга ҳам сиғмайди”.
Ушбу шубҳага икки жиҳатдан раддия берилади:
Биринчи жиҳати:
Маълумки, аҳли сунна вал жамоанинг асосларидан бўлган бир асос борасида хилоф чиқувчининг мавжуд эканлиги, ушбу асосда ижмо бор дейишимиздан тўсолмайди. Чунки ушбу асосларга ўхшашларида ижмо бор эканлиги, салаф имомларининг ақида ва манҳаж ҳақида битиб кетган асарларида ушбу асосни зикр қилган кетма-кет далиллари асосида юзага келгандир. Салаф имомларининг китобларида битилган ушбу асос борасида хилоф чиқувчининг мавжуд эканлигининг бирор қиймати ва эътибори йўқ.
Демак, салафларнинг ушбу асос борасида икки хил мазҳаблари бор эди дейилмайди. Балки: ушбу раъй – ижмо қилинган ушбу асос борасидаги баъзи салафларнинг хатосидир, деб айтилади.
Мисол учун: Абу Ҳанифа, у кишининг шайхлари Ҳаммод ибн Абу Сулаймон, аксар ҳанафийлар ва улардан бошқалар намоз ва закот каби зоҳирий амалларни иймондан эмас деб айтишган. Шундай бўлса-да, аҳли сунна вал жамоанинг ижмоси, иймон – сўз ва амалдир, зоҳирий амаллар иймон остига дохил бўлади, дея қарор топди. Ушбуни аҳли суннадан бўлган бирор киши инкор қилмайди.
Энди, ўзингизнинг ушбу услубингиз билан бир киши айтсаки: қандай қилиб ушбу (иймон масаласи)да ижмо бор дея оламиз? Ахир, бу ўринда аҳли суннадан иборат ушбу асосда хилоф чиққанлар бор-ку!
Исм ва сифатлар бобида ҳам ҳолат ҳудди шундай. Ушбу (Аллоҳнинг Исм ва Сифатлари бўлмиш) аслга оид масалада аҳли сунна вал жамоадан иборат бир қанча кишилар хилоф чиқишган. Энди ушбу кишиларнинг кўпчиликни ташкил қилиши ва уммат ичида эгаллаган илмий даражалари юқори эканини ҳисобга олиб, сифатларни таъвил қилиб айтган қовллари борасида: аҳли сунна наздида бу борада бошқа қовл ҳам бор, деб айтиладими?!
Иймон ва исм-у сифатлар масаласида нима деб жавоб берсангиз, золим ва фосиқ ҳукмдорларга қарши бош кўтариб чиқишни ташлаш масаласи борасидаги бизнинг жавобимиз ҳам ҳудди шундай. Буларнинг бари аҳли сунна ва жамоанинг асосларидир.
Ана шунга қараб бошқа кўплаб мисолларни қиёслаб олавер. Мисол учун имомларнинг имоми Ибн Хузайманинг сурат ҳадиси (“Аллоҳ таоло Одам (алайҳиссалом)ни Ўзининг суратида яратди” ҳадисига ишора қилинди) борасидаги қовли, Қатоданинг қадар масаласидаги қовли, баъзи салафларнинг навосиб, шийъа, жабарийлик ва бундан бошқалар каби айрим бидъатларга ўралашиб қолишгани масаласи. Шундай бўлишига қарамасдан ҳали бирор киши ушбу бидъатлар салафларнинг мазҳаби ёки салафлардан нақл қилинган иккинчи қовл деб айтмаган.
Аллома, шайх Солиҳ Оли шайх ҳафизаҳуллоҳнинг ушбу масаладаги асосни баён қилгани ҳақидаги икки ажойиб нақлни келтирай:
Биринчи нақл:
Шайх ҳафизаҳуллоҳ шундай дедилар:
“Ақида борасида зикр қилинадиган ижмо, фиқҳ борасида зикр қилинадиган ижмодан ўзга бир нарсадир.
Ақидадаги ижмонинг маъноси: ҳадис ва суннат имомларидан бирор киши ушбу (ижмо қилинган) қовлдан ўзга қовлни зикр қилгани ёки рожиҳ деб билганини учратмайсан. Агар бир ёки шунга ўхшаш (ададдаги)лар хилоф чиқса-да, ушбу қовл хилоф деб ҳисобланмайди. Чунки у ижмога хилоф чиқиш дея қаралади, (ушбу масаладаги) иккинчи қовл деб эмас.
Мисол учун (салафлар) Аллоҳ жалла ва ъаланинг сурати бор эканига ижмо қилишган. Уларнинг ўрталарида бу борада бирор хилоф йўқ. Барчалари (ўз асарларида) шундай деб келтирадилар. Ибн Хузайма -Аллоҳ таоло у кишини Ўзининг кенг раҳматига олсин- ушбу сурат ҳадисини инкор қилди. Ушбу “Аллоҳ таоло Одамни Раҳмоннинг суратида яратди”, дея нақл қилинган хос ҳадисни таъвил қилиб, қуйидаги ҳадисга йўйди: “Аллоҳ таоло Одамни ўзининг (яъни, Одамнинг) суратида яратди”. Яъни, Раҳмоннинг суратидан ўзга суратда. Ушбуни инкор қилди. Бу у киши роҳимаҳуллоҳнинг йўл қўйган хатоларидан деб қаралади. Бу борада ижмо эмас, ихтилоф бор ёки иккинчи қовл ҳам бор, деб айтилмайди.
Демак, ақидадаги ижмонинг маъноси: аҳли сунна вал жамоа ўрталарида бирор ихтилофсиз ушбуни бирин-кетин зикр қилганларидир.
Золим ҳукмдорларга қарши бош кўтариш масаласи ҳам шунга ўхшаш: ушбу масалада баъзи тобеинлар ва табаъа тобеинлар ўртасида ихтилоф юз бериб, бунинг ортидан қанчадан-қанча воқеалар рўй берди. (Шундай бўлишига қарамай) ушбу масалада ижмо бор дея зикр қилинади. Айтиладики: аҳли сунна вал жамоа золим ҳукмдорларга қулоқ солиб, итоат қилиш ва уларга қарши бош кўтармасликка ижмо қилган. Ҳолбуки, баъзи тобеъин ва табаъа тобеъинлар ўрталарида ихтилоф юз берган.
Бироқ ушбу ихтилоф аҳли сунна вал жамоанинг ақидаси қарор топишидан олдин эди. Ақида баён қилиниб, барқарор бўлгач ва имомлар уни очиқ-ойдин ёритиб, бу борадаги далилларни тадқиқ қилиб, қайд этиб ўтишгач, барча имом ва ҳадис аҳли ўрталарида бирор ихтилофсиз ушбу из бўйлаб юришди.
Хоссатан, ушбу масаланинг ўзида ана шундай йўл тутмаган тобеъин ва табаъа тобеъинларга раддия бордир. Чунки бу далилларга хилоф чиқишлик бўлиб, уларнинг ихтилофлари бирор эътиборга эга эмас. Чунки у далилга хилоф ҳамда аҳли сунна вал жамоа ушбу қовлнинг зиддидадир.
Хулоса шуки, ижмо масаласининг маъноси: уламолар ушбу ақидавий масалани бирин-кетиб, бир ҳилда зикр қилишларидир. Ўрталарида бирор хилофсиз ушбу масалани бирин-кетин зикр қилишар экан, бас, шундай деб айтилади: аҳли сунна вал жамоа ушбуга ижмо қилди”.
(Солиҳ Оли шайх, “Шарҳ Ақида Воситийя” (1/126)).
Иккинчи нақл:
Ҳафизаҳуллоҳ шундай дедилар:
“Ҳукмдор ва байъат тўла қўлига ўтганларга қарши бош кўтариш – қиблага нисбат бериладиган тоифаларнинг йўлидир. Шулардан: хавориж, мўътазила, тобеъин ва табаъа тобеъинлардан иборат озчилик(ни ташкил қиладиган) шоз қовл эгалари, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш бобида мўътазила мазҳабидан таъсирланган кейинги замонлардаги баъзи фуқаҳолар.
Барча саҳобалар, омма тобеъинлар, шунингдек, исом имомларининг йўли шуки, ҳукмдорларга қарши бош кўтариш ҳаром ва у гуноҳи кабираларнинг биридир. Кимда-ким ҳукмдорга қарши бош кўтарадиган бўлса, бас, Аллоҳ томонидан бирор нарса-(ҳужжат устида) эмасдир.
Ушбу асосга Китоб-у Суннатдан кўплаб далиллар мавжуд. Имомлар ушбу ҳужжатларни келтириб, шундай дейишди: салафлардан иборат ушбу ҳужжатларни таъвил қилиб, хилоф чиққанлар, батаҳқиқ, маънавий мутавотир даражасидаги очиқ-ойдин, аниқ-равшан далилларга хилоф чиқишди. Келгусида ушбу далиллар зикр қилинади, иншаАллоҳ.
Демак, аҳли сунна вал жамоа баъзи кимсалардан рўй берган ижтиҳодларга эргашилиб, Умавий ёки Аббосийларнинг ҳукмдорларига қарши бош кўтарилгани ёки Али розияллоҳу анҳу балки бундан ҳам олдин Усмон розияллоҳу анҳуга қарши бош кўтарилганини кўришгач, ушбуларнинг баъзилари суннатга нисбат бериладиганлардан бўлмасалар-да, уларни ақида китобларида зикр қилиб, ёзиб кетишди ҳамда бош кўтариб чиқишликни далилларга зид экани учун бидъат деб айтишди.
Хулоса шуки: мусулмон ҳукмдорга қарши бош кўтариш масаласи борасида ижтиҳод қилган кимсанинг ижтиҳоди, ҳукмдор ва волийларга итоат этиш вожиб, уларга маъсиятдан ўзга ўринларда итоатсизлик қилиш ҳаром, чунки Аллоҳга маъсият ўрнида бирор кишига итоат йўқ, дея ворид бўлган маънавий мутавотир даражасидаги кўплаб далиллар қаршисидаги ижтиҳоддир.
Илм аҳли ичида гапга киришиб кетиб қуйидагича айтганлар ҳам бўлди: “Ҳукмдорларга қарши бош кўтариш қадимда баъзи салафларнинг йўли эди. Сўнг ушбу қилмиш умматга фақат ёмонлик ва фасод олиб келгани кузатилгач ислом имомлари ушбуни ҳаром экани ва ушбуга қўл урган кимсага инкор қилишликка ижмо қилишди”. Ушбу сатрлар Ибн Ҳажар (роҳимаҳуллоҳга) тегишлидир.
Ушбу масалага ўхшашларда: бу борада салафларнинг ўзга бир мазҳаблари бор эди, дейилмайди. Балки шундай дейилади: тобеъинлардан иборат баъзи салафлар ушбу масалаларда ижтиҳод қилишди. Ҳудди қадар борасида суннатга зид сўзга эргашиб, қадарийликка мойил бўлган, муржиаликка ўралашиб қолган, ҳужжатларда исбот қилинмаган нарсаларни исбот қилган тобеъинлар мавжуд бўлгани каби. Ҳукмдорларга итоат қилиш масаласи ҳам ҳудди шундай. Гоҳида улар (тобеъинлар) томонидан далилга хилоф иш содир бўлган. Эътиборга молик нарса эса далиллар далолат қилганидир, ижтиҳод қилиб, хатога йўл қўйган кишининг ижтиҳоди эмас”.
(Солиҳ Оли Шайх,“Итҳаф ас-Саил бима фий ат-Тоҳавийяти мин масаил” (477)).
Иккинчи жиҳати:
Ушбу ижмони икки кимсанинг биригина инкор қилади:
- Ё салаф манҳажи, уларнинг эътиқод бобидаги асарларидан жоҳил қолган кимса. Ҳолбуки ушбу асарлар аҳли сунна вал жамоанинг асосларидан бўлган ушбу асосга ижмо (борасида ворид бўлган) нақлдан деярли холий бўлмаган китоблардир.
- Ё салафлар ҳақида ёлғон сўзловчи кимса.
Ушбу аср хаворижларидан иборат бидъатчиларнинг давомий суратда қазиётган чоҳларидан бири шуки, улар ҳукмдорларга қарши бош кўтаришни тарк этиш ҳақидаги ижмо борасида фақат имом Нававийга қарши чиқяпмиз деб ўйлайдилар. Гўёки ушбу ижмони Нававийдан ўзга ҳеч ким нақл қилмагандек. Сўнг Нававий ушбу ижмони нақл қилишда хатога йўл қўйган ёки ушбу ижмони нақл қилган Нававийга мурожаат қилинмайди ёки Нававий қурол билан бош кўтариш ҳақидаги ижмони нақл қилган, деган “ҳужжат”лар билан ижмога таъна етказишга уринишади. Қарабсизки ушбу нақл қилинган ижмо соқит бўлади. Натижада ушбу масалада ижмо йўқ дея оғиз кўпиртираётганларини кўрасиз. Бу эса чалғитиш ва ёлғондир. Аслида эса имом Нававий аввалгилар-у кейингилардан иборат кўпчилик ичидаги ушбу ижмони нақл қилганлардан бири холос.
Золим ва фосиқ ҳукмдорларга қарши бош кўтариб чиқишни тарк этиш ҳақидаги аҳли сунна вал жамоанинг ижмосини нақл қилган уламолар қуйидагилардир:
1- Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу
2- Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ
3- Абу Зуръа ар-Розий роҳимаҳуллоҳ
4- Абу Ҳатим ар-Розий роҳимаҳуллоҳ
5- Абдурроҳман ибн аби Ҳатим ар-Розий роҳимаҳуллоҳ
6- Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий роҳимаҳуллоҳ
7- Абу Жаъфар ат-Таҳовий роҳимаҳуллоҳ
8- Абу Бакр ал-Исмоилий роҳимаҳуллоҳ
9- Абу Усмон ас-Собуний роҳимаҳуллоҳ
10- Ҳарб ибн Исмоил ал-Кирманий роҳимаҳуллоҳ
11- Ибн Батта ал-ъАкбарий роҳимаҳуллоҳ
12- Абу Умар ибн Абдулбарр роҳимаҳуллоҳ
13- Абул Ҳасан ал-Ашъарий роҳимаҳуллоҳ
14- Ибн Баттол роҳимаҳуллоҳ
15- Абу Закарийё ан-Нававий роҳимаҳуллоҳ
16- Шайхул Ислом ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ
17- Ибн Қоййим ал-Жавзийя роҳимаҳуллоҳ
18- Ибн Ҳажар ал-Асқалоний роҳимаҳуллоҳ
19- Абдуллатиф ибн Ҳасан Оли шайх роҳимаҳуллоҳ
20- Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин роҳимаҳуллоҳ
21- Шайх Солиҳ ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
22- Шайх Солиҳ Оли Шайх ҳафизаҳуллоҳ
23- Шайх Абдулазиз ар-Рожиҳий ҳафизаҳуллоҳ
Ижмо нақл қилинган ўринлар қуйидагилардир
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу шундай дедилар:
“Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан иборат киборларимиз бизни шундай деб қайтаришарди: ҳукмдорларингизни сўкманглар, уларга фириб ишлатманглар, уларнинг нафратини қўзғаманглар. Аллоҳдан тақво қилиб, сабр қилинглар. Албатта иш яқин (қолди)”. (Ибн Абу Осим “Сунна” (2/488), Ибн Ҳиббон “Сиқот” (5/314), Ибн Абдулбарр “Тамҳид” (21/278), “Тарғиб ва тарҳиб” (3/68), Байҳақий “Жамиъ лишуъабил ийман” (13/186), Абу Амр ад-Дааний “Сунан ал-варида фил фитан” (2/488)).
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар:
“Ушбу пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларидан тортиб бугунги кунимизгача бўлган илм аҳли, асҳобул асар ва суннатни илдизи билан маҳкам тутувчи дунёга донғи кетган, иқтидо қилинадиган (имом)ларнинг йўлидир. Ҳижоз, Шом ва улардан боша ерлардаги уламолар билан учрашганча учрашдим. Кимда-ким ушбу йўлга хилоф чиқса ёки унга таъна етказса ёки айтувчисини айбласа, бас, у бидъатчи, жамоатдан ажралган, суннат манҳажи ва ҳақ йўлдан оғгандир.... Жиҳод яхши ёки фожир бўлсалар-да ҳукмдорлар билан қоим бўлиб бораверади. Уни золимнинг зулми ёки адолатлининг адолати йўққа чиқармайди. Жумъа, икки ҳайит ва ҳаж ҳукмдор билан бирга (адо этилади). Гарчи яхши, адолатли ва тақводор бўлмасалар-да.
Садақа-(закот), хирож, ушр, ғанимат ва ўлжалар ҳукмдорларга топширилади. Хоҳ бу борада адолат қилишсин, хоҳ зулм қилишсин.
Аллоҳ таоло ишингизга ҳукмдор қилган кишига бўйинсун. Итоатдан бўйин товлама, унга қарши қиличинг билан бош кўтариб чиқмагин-ки, Аллоҳ таоло сенга ёрдам ва (ушбу торликдан) чиқиш йўли қилиб беради. Ҳукмдорга қарши бош кўтариб чиқма. Эшитиб, итоат қил. Байъатни бузма. Кимда-ким шундай қилса (яъни ушбу ишларга акс йўл тутса), бас, у бидъатчи, хилоф чиқувчи, жамоатдан ажралгувчидир.
Агар ҳукмдор Аллоҳга маъсият бўлган ишга амр этса, албатта, унга итоат этмайсан.
Ва сенга унга қарши бош кўтариб, ҳаққини тўсишинг жоиз эмас”.
(“Тобақот ал-Ҳанабила” Ибн абу Яъло Абул Аббос ал-Истихрий ривояти ила нақл қилди (1/24)).
Абу Зуръа ва Абу Ҳатим Розийлар ҳамда ибн абу Ҳатим роҳимаҳумуллоҳлар:
Абу Муҳаммад Абдурроҳман ибн аби Ҳатимдан ривоят:
“Отам ва Абу Зуръадан аҳли сунна вал жамоанинг дин асослари борасида ва турли диёрлардаги уламолар билан ушбу масалада учрашишгани ҳамда бу борада нима эътиқод қилишлари ҳақида сўрагандим, шундай деб айтишди: барча диёрлар, Ҳижоз, Ироқ, Шом ва Ямандаги уламолар билан учрашдик. Уларнинг йўллари шундай эдики: . . . жиҳод ва ҳаж вожиботини барча замон ва асрларда ҳукмдорларимиз билан бирга адо этамиз.
Ҳукмдорларга қарши бош кўтариб чиқиш ва фитна вақтидаги жангни тўғри деб билмаймиз. Аллоҳ азза ва жалла ишимизга ҳукмдор қилган кишига эшитиб, итоат қиламиз ва итоатдан бўйин товламаймиз”.
(“Шарҳ усул эътиқод аҳли сунна вал жамоа” Лалакаий (1/176)).
Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар:
“Ҳижоз, Макка, Мадина, Кўфа, Басра, Восит, Боғдод, Шом ва Миср аҳлининг уламоларидан иборат мингдан ортиқ киши билан юзма-юз учрашдим. Замонлар кетидан замонлар ўтишига қарамай такрор-такрор юзма-юз учрашдим. Кўпчиликни ташкил қилишларига қарамай қирқ олти йилдан кўпроқ вақт мобайнида юзма-юз учрашдим. Шом, Миср, (араб) Жазирасида икки мартта, Басрада узоқ йиллар давомида тўрт мартта, Ҳижозда олти йил, Кўфа ва Боғдодга Хуросон аҳлининг муҳаддислари билан неча мартта кирганимни санаб адоғига ҳам етолмайман... Улардан бирор кишини қуйидаги масалаларда ихтилоф қилганини кўрмадим: . . . пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламннинг ушбу қовлларига биноан ишни ўз эгалари билан талашиб-тортишмаймиз: “Уч нарса борки мусулмон кишининг қалби ушбуларга нисбатан ғилли-ғашлиги келмайди: амални Аллоҳ учун холис адо этиш, ҳукмдорга итоат қилиш, жамоатни лозим тутиш. Албатта уларнинг дуолари орт томонларидан иҳота қилиб боради”. Сўнг сўзларини шундай деб таъкидлаб қўйдилар: “Аллоҳга итоат қилинглар, Росулга итоат қилинглар ва ўзларингиздан бўлган иш эгаларига. Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг умматларига қарши қилич (кўтаришни) тўғри деб билмайдилар”. (“Шарҳ усул эътиқод аҳли сунна вал жамоа” (1/172)).
Абу Жаъфар ат-Таҳовий роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар:
“Қуйида ислом миллати олимлари бўлмиш Абу Ҳанифа Нўмон ибн Собит ал-Кўфий, Абу Юсуф Яъқуб ибн Иброҳим ал-Ансорий ва Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳасан аш-Шайбонийлар ислом дини асослари ҳақида нима эътиқод қилганлари ва оламларнинг Роббисига қайси эътиқод билан сиғинганликлари зикр қилинади...
Раҳбар ва ҳукмдорларимизга қарши бош кўтаришни тўғри деб билмаймиз. Гарчи зулм қилсалар-да. Уларга баддуо қилмаймиз. Уларга итоат қилишдан бўйин товламаймиз. Модомики маъсиятга буюрмас эканлар, уларга итоат қилишни Аллоҳга итоат қилишдек фарз деб биламиз. Уларнинг ҳаққига салоҳият ва офият тилаб дуо қиламиз”.
(Шарҳ ал-Ақида ат-Тоҳавийя” (368)).
Абу Бакр Исмоилий роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар:
“Аллоҳ таоло бизни ва сизларни Ўзининг Раҳматига олсин, шуни билингларки, аҳли ҳадис бўлмиш аҳли сунна вал жамоанинг йўли: . . . кофирларга қарши улар (ҳукмдорлар) билан жиҳод қилишни тўғри деб биладилар. Гарчи золим бўлишса-да. Уларнинг ҳаққига салоҳият ва адолатга хайриҳоҳлик қилишларини тилаб дуо қилишни тўғри деб биладилар. Уларга қарши қилич кўтариб чиқишни тўғри деб билмайдилар”. (“Эътиқод аҳли сунна” Исмоилий (55)).
Абу Усмон ас-Собуний роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар:
“Асҳобул ҳадис жумъа, икки ҳайит ва улардан бошқа намозларни ҳар бир яхши ва фожир ҳукмдор ортида (адо этилмоғини) тўғри деб биладилар. Кофирларга қарши улар (ҳукмдорлар) билан бирга жиҳод қилишни тўғри деб биладилар. Гарчи золим, фожир бўлсалар-да. Уларнинг ҳаққига ислоҳ, тавфиқ, салоҳият ва халқ ўртасида адлолатни кенг ёзсинлар дея дуо қилишни тўғри деб биладилар. Уларга қарши қилич кўтариб чиқишни нотўғри деб биладилар. Гарчи уларда адолатдан зулм ва тажовуз йўлига оғишишни кўрсалар-да. Ҳукмдорларга Аллоҳ рози бўладиган ишларда итоат қилиниб, Аллоҳ ғазаб қиладиган ишларда йироқ бўлинади. Тажовуз ва зулм қилсалар-да уларга қарши бош кўтариб чиқишни тарк этиш ва ўз халқларига нисбатан юмшоқ кўнгилли бўлишлари учун Аллоҳ таолога тавба қилиш (зарур)”. (“Ақидатус салаф асҳабил ҳадис” Собуний (68)).
mutaallim   10-15-2012, 09:24 PM
#4
Ҳарб ибн Исмоил ал-Кирмоний шундай дедилар:
“Ушбу пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан бошлаб бугунги кунимизгача бўлган илм аҳли, асҳобул асар ва суннатни маҳкам тутган, иқтидо қилинадиган аҳли суннанинг йўли. Ҳижоз, Шом ва бошқа диёрлардаги уламолар билан ушбу масалада кўп мартта учрашдим. Кимда-ким ушбу йўлнинг бирор масаласида хилоф чиқса ёки ушбуга таъна етказса ёки айтувчисини айбласа, бас, у хилоф чиқувчи, бидъатчи, жамоатдан ажралган, суннат манҳажи ва ҳақ йўлдан оғгандир. Ушбу Аҳмад, Исҳоқ ибн Иброҳим, Абдуллоҳ ибн Мухаллад, Абдуллоҳ ибн Зубайр ал-Ҳумайдий, Саъид ибн Мансур ва улардан бошқа ҳамсуҳбат бўлиб, илм олган (шайх)ларимизнинг йўлидир. Айтишардики: . . . Аллоҳ азза ва жалла ишингизга ҳукмрон қилган кишига бўйинсун, унга итоат қилишдан бўйин товлама ва унга қарши қилич кўтариб чиқмагин-ки, Аллоҳ таоло сенга ёрдам ва (ушбу торликдан) чиқиш йўли қилиб беради. Ҳукмдорга қарши бош кўтариб чиқма. Эшитиб, итоат қил. Байъатни бузма. Кимда-ким шундай қилса (яъни ушбу ишларга акс йўл тутса), бас, у бидъатчи, хилоф чиқувчи, жамоатдан ажралгувчидир.
Агар ҳукмдор Аллоҳга маъсият бўлган ишга амр этса, албатта, унга итоат этмайсан.
Ва сенга унга қарши бош кўтариб, ҳаққини тўсишинг жоиз эмас”.
(“Ҳаадил Арвааҳ” Ибнул Қоййим (1/289)).
Ибн Батта ал-ъАкбарий роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар:
“Биз шу онда суннат шарҳи, унинг васфи, моҳияти, банда ушбуни маҳкам тутса ва Аллоҳга ушбуни дин дея этиқод қилса ана шу ном билан аталиши, унинг аҳли жумласига дохил бўлишга ҳақли бўлиши ҳамда агар унга ёки унинг бирор нарсасига хилоф чиқса бидъат ва оғишиш аҳлидан иборат биз айблаганлар ва зикр қилиб, огоҳ этганлар жумласига дохил бўлиши борасида сўз юритамиз. Ушбу биз изоҳлаган нарсага Аллоҳ таоло пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламни жўнатгандан бугунги кунимизгача бўлган аҳли ислом ва умматнинг қолган қисми ижмо қилган...
Сўнг фитна вақтида тийилиб, ўтириб олишлик. Гарчи зулм қилсалар-да ҳукмдорларга қилич кўтариб чиқмаслик.
Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу шундай дедилар: “Гарчи сенга зулм қилса-да, бас, сабр қил. Ва гарчи сени маҳрум қилса-да, бас, сабр қил”.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Зарр розияллоҳу анҳуга шундай дедилар: “Гарчи ҳабаший қул бўлса-да сабр қил”.
Дарҳақиқат, ушбу умматнинг аввалидан то бугунги кунимизгача бўлган фиқҳ, илм, тоат-ибодат ва зуҳд аҳлидан иборат уламолар шундай ижмо қилишган: жума, икки ийд, Мино, Арофат, ғазот, жиҳод, ҳажга ҳайдаб келинадиган чорва моллари ҳар бир яхши ёки фожир ҳукмдор билан (адо этилади). Уларга хирож ва ушрни беришлик жоиздир. Улар қурган катта масжидларда намоз ўқишлик ва улар барпо қилган тўғон ва кўприклардан юришлик ҳамда савдо-сотиқ, тижорат, саноат ва зироатнинг бари ҳар бир асрда ҳар бир ҳукмдор билан Китоб ва Суннат ҳукмига кўра жоиздир. Динига эҳтиёткор, пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатини маҳкам тутувчига золимнинг зулми ва зўравоннинг зўравонлиги зарар бермайди, агар у адо этаётгани Китоб ва Суннат ҳукми асосида бўлса. Худди одил ҳукмдор замонида юритган савдо-сотиғи Китоб ва Суннатга хилоф бўлса, унга ҳукмдорнинг адолати фойда келтирмаганидек.
Уларнинг қозиларига ҳукм сўраб боришлик, золимларнинг қўлидаги ҳад-ҳудуд, қасос, ҳуқуқларни поймол қилиниши уларнинг волий ва аскарларига кўтарилади. Аллоҳ азза ва жаллага маъсият ўрнидан ўзга ўринларда гарчи ҳабаший қул бўлса-да ҳукмдорга эшитиб, итоат қилинади. Маъсиятда махлуққа итоат йўқдир”.
(Ибн Батто, “Шарҳ вал Ибана” (175), (276)).
Абу Умар ибн Абдулбарр роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар:
“Золим, зўравон ҳукмдор (ҳукмидан) бўйин товлашликни мўътазила ва умумхаворижлардан иборат тоифалар тўғри деб билди.
Ҳақ аҳли ва аҳли суннага келсак, шундай дедилар: ҳукмдор фозил, одил ва яхшилик қилувчи бўлишлиги ихтиёр қилинади. Агар шундай бўлмаса, демак, ҳукмдорлардан иборат золимларга итоат қилишлик уларга қарши бош кўтариб чиқишликдан кўра авлороқдир. Чунки улар билан ўчакишиш ва қарши бош кўтариб чиқишлик билан осойишталик хавфга алмаштирилган бўлади. Ва ушбу нарса қон тўкилиши, босқинчилик ва ер юзида фасод бўлишига ундайди. Бу эса унинг зулми ва фисқига сабр қилишликдан улканроқдир. Асослар ва ақл ҳамда дин шунга гувоҳлик берадики: икки кариҳ нарсанинг улканроғи тарк қилинмоқликка авлороқдир.
Жума ва ийдни адо этадиган, душманга қарши жиҳод қиладиган, тажовуз қиладиганларга ҳудудларни қўллайдиган, одамлар ўзаро зулм қилишларидан тийиб қўядиган, халқ у сабабли сакинат топадиган, у сабаб йўллар омонда бўлган ҳар бир ҳукмдорга солиҳ ва мубоҳ ишлардан иборат ҳар бир буйруғига итоат қилишлик вожибдир”.
(Ибн Абдулбарр. “Тамҳид” (23/279)).
Абул Ҳасан Ашъарий роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар:
“Ҳақ ва суннат аҳлининг қовлини ёритиб бериш ҳақидаги бўлим:
Агар бизга бирор киши айтсаки: дарҳақиқат, мўтазила, жаҳмийя, ҳарурийя, рофиза ва муржиаларнинг қовлини инкор қилдингиз. Энди, ўзингиз айтадиган ва этиқод қўядиган дин-диёнатларингизни бизга бир билдирингларчи!
Унга шундай дейилади: биз айтадиган қовлимиз ва этиқод қўйган дин-диёнатимиз шундай: Раббимиз Аллоҳ азза ва жалланинг Китоби ва пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Суннати ҳамда саҳоба, тобеин ва ҳадис имомларидан иборат пешволардан ривоят қилинган (асарлар)ни маҳкам тутмоқлик. Биз ушбуларни маҳкам тутамиз. Ҳамда Абу Абдуллоҳ Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ айтганини айтамиз ва унинг сўзига хилоф бўлганига мухолифмиз. Чунки у фазилатли имом, Аллоҳ таоло у сабабли ҳақни баён қилган, залолатни дафъ қилган, манҳажни ёритиб берган, бидъатчиларнинг бидъати, оғишганларнинг оғишиши ва шак-шубҳа қилувчиларнинг шак-шубҳаси белини синдирувчи комил пешводир. Ушбу аввалги имом, улуғланган буюк, тушунувчан киборга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!
Умумий сўзимиз шуки: … мусулмон ҳукмдорларнинг ҳаққига салоҳият тилаб дуо қилишни, уларнинг ҳукмдорлигини тан олишликни, гарчи уларда динда тўғри-устивор бўлишлик тарк этилган бўлса-да уларга қарши бош кўтариб чиқишликни тўғри деб билганларни залолатга оғганлар деб айтишни тўғри деб биламиз. Қилич билан бош кўтариб чиқишликни инкор қилишни дин-диёнат деб биламиз”.
(“Ал-Ибана ан Усул Ад-Дияна” (7,11)).
Роҳимаҳуллоҳ яна шундай дедилар:
“Ушбу асҳобул ҳадис ва аҳли суннанинг умумий қовлидир: аҳли ҳадис ва суннат аҳлининг тутган йўли шуки:...ҳукмдорларнинг ҳаққига салоҳият тилаб дуо қилишлик ва уларга қарши қилич кўтариб чиқмасликни тўғри деб биладилар”. (“Мақолат Исламиййин ва Ихтилаф Ал-Мусоллийн” (290, 295)).
Роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Одамлар қилич кўтариб чиқишликда тўрт сўзга ихтилоф қилдилар... Бир тоифа шундай деди: қилич ботилдир. Гарчи эркакларни қатл қилиб, фарзандларни асир олсанг-да. Ҳукмдор гоҳида одил, гоҳида эса одил эмас бўлади. Бизга эса уни кетказишлик жоиз эмас, гарчи фосиқ бўлса-да.
Ҳукмдорга қарши бош кўтаришликни инкор қилдилар ва буни тўғри эмас деб билдилар. Ана шу асҳобул ҳадиснинг қовлидир”.
(“Мақолат Исламиййин ва Ихтилаф Ал-Мусоллийн” (451)).
Ибн Баттол роҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадисга изоҳ бера туриб, шундай дедилар: “Модомики маъсиятга буюрилмас экан эшитиб, итоат қилишлик ҳақдир. Агар маъсиятга буюрилса эшитиб, итоат қилишлик йўқдир”:
“Хаворижлар ушбу ҳадисни ҳужжат қилиб, ҳукмдорлардан зулм зоҳир бўлганда уларга қарши бош кўтариш ва қарши чиқишни тўғри деб билдилар. Уммат жумҳурининг йўли эса иймондан кейин куфр келтиришликлари истисно қилинган ҳолда уларга қарши чиқишлик ва ағдаришлик, намозларни адо этишликни тарк қилишлик вожиб бўлмайди. Ундан (куфрдан) ўзга зулмга келсак, уларга қарши бош кўтаришлик жоиз бўлмайди, агар ишлари қарор топиб, одамларнинг амри ҳам улар билан-(уларга мувофиқ) бўлса. Чунки уларга қарши бош кўтариб чиқишликни тарк этиш билан (аёлларнинг) жинси, мол-дунё ва қон тўкилишидан ҳимоя ҳосил қилинади. Уларга қарши чиқишлик билан иноқ-тотувлик барҳам топади”. (“Шарҳ Ибн Баттол ъала Саҳиҳул Бухорий” (9/168)).
Роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар:
“Ушбу ҳадисларда золим ҳукмдорларга қарши бош кўтариб чиқишликни тарк этиш ҳамда уларга қулоқ солиб, итоат қилишликни лозим тутишликка ҳужжат бор. Фуқаҳолар (куч билан) ғолиб келган ҳукмдорга модомики жума ва жиҳодни қоим қилар экан итоат қилишлик лозим эканига ва унга итоат қилишлик, унга қарши бош кўтариб чиқишликдан яхши эканига ижмо қилдилар. Чунки бу билан қон (тўкилишидан) сақлов ва халқ осойишталиги (ҳосил бўлади)”. (“Шарҳ Ибн Баттол ъала Саҳиҳул Бухорий” (7/19)).
Абу Закарийё Ан-Нававий роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар:
“Уларга қарши бош кўтариб, жанг қилишлик мусулмонлар ижмоси билан ҳаромдир. Гарчи фосиқ ва золим бўлсалар-да. Дарҳақиқат, мен зикр қилган маънога биноан ҳадислар тўлиб-тошгандир. Аҳли сунна ҳукмдор фосиқлик сабаб ағдарилмаслигига ижмо қилди. Баъзи асҳобларимиз (шофеий мазҳабидагилар)нинг фиқҳ китобларида у (ҳукмдор фосиқлик сабаб) ағдариб ташланади дея зикр қилинган ва мўътазилалардан ҳам ушбу ҳикоя қилинган важҳга келсак, ушбуни айтувчиси хатога йўл қўйган ва ижмога хилоф чиқувчидир”. (“Шарҳ Ан-Нававий ъала Соҳиҳ Муслим” (12/229)).
Шайхул Ислом Абул Аббос Аҳмад Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар:
“Ҳадис аҳлининг йўли – золим ҳукмдорларга қарши жанг билан бош кўтаришликни тарк этиш ва то яхши киши (ўз ўлими) билан роҳат топгунгача-(қутилгунгача) ёки фожир (ўз ўлими) билан роҳат топилгунгача-(қутилингунгача) зулмларига сабр қилишликдир”. (Ибн Таймийя, “Мажмуъул Фатава” (4/444)).
Роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар:
“Ҳукмдорларнинг зулм-у зўравонликларига сабр қилишлик илм ва (айни) буюрилган адолатдир. Худди аҳли сунна вал жамоанинг асосларидан ва пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам машхур ҳадисларда ушбуга амр этганларидек”. (Ибн Таймийя, “Мажмуъул Фатава” (28/179)).
Роҳимаҳуллоҳ айтдиларки:
“Илм, дин-диёнат ва фазл эгалари бирор кишига Аллоҳ таоло қайтарган (иш бўлмиш) ҳукмдорларга итоатсизлик қилиш, уларга нохолис муомалада бўлиш ва уларга қарши бўлган ҳар қандай кўринишдаги хуружга асло рухсат бермайдилар. Худди ушбу (амр) суннат ва дин-диёнат аҳлининг ҳамда ўзгаларнинг сийратидаги аввалда-ю ҳозирда одатларидан эканлиги маълум-у машхур бўлиб улгурганидек”. (Ибн Таймийя, “Мажмуъул Фатава” (35/12)).
Роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар:
“Ушбу ўриндаги асосларданки, ҳукмдор ёки (унинг) тоифаси томонидан зулм мавжуд бўлишлигининг ўзиёқ уларга қарши жанг қилишни вожиб қилмайди, балки мубоҳ ҳам қилмайди. Ҳужжатлар далолат қилган асослардандир, ҳукмдор золим-у зўравон бўлса одамлар унинг зулми, зўравонлиги, тажовузига сабр қилишликка маъмур бўладилар ва унга қарши жанг қилмайдилар. Худди пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбуга бир неча ҳадисларда амр қилганларидек”. (“Истиқома” (1/32)).
Роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар:
“Шу сабабли аҳли суннанинг йўлидаги машхур бўлган масала шуки, улар ҳукмдорларга қарши бош кўтаришлик ва уларга қарши қилич кўтариб жанг қилишликни тўғри деб билмайдилар. Гарчи уларда зулм кузатилса-да, ушбуга пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан (ворид бўлган) кўпдан-кўп саҳиҳ ҳадислар далолат қилганидек”. (“Минҳажус Сунна Ан-Набавийя” (3/391)).
Шайхул Ислом шуни баён қиляптиларки, у киши дин асосларига оид масалалар борасида нақл қилаётган ижмо – аҳли суннанинг ижмоси ва уммат салафлари ҳамда уч муфаззал асрлардаги имомлар иттифоқ қилган масалалардир.
Роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар:
“Мен умрим бўйи ана шу соатгача дин асослари борасида бирор кишини на ҳанбалий ва на ҳанбалий бўлмаган мазҳабга чақирдим ҳамда ушбу (мазҳаб)ни (кўр-кўрона) қўллаб-қувватлаганим ва уни ёдга олганим ҳам йўқ. Бироқ мен ушбу уммат салафлари ва имомлари иттифоқ қилганларинигина зикр қилдим. Мен уларга бир неча бор шундай деганман: менга хилоф чиққанларга уч йил муҳлат бераман. Агар мен айтганларга хилоф бўлган уч аср имомларининг биридан бирор ҳарф олиб келса, бас, мен уни тан оламан. Мен зикр қилганларга келсак, мен ушбуни уч аср имомларидан лафзма-лафз ва умум тоифа (ровий)лардан иборат уларнинг ижмоларини нақл қилган лафзларини зикр қилдим”. (Ибн Таймийя, “Мажмуъул Фатава” (3/229)).
Ибнул Қоййим Ал-Жавзийя роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар:
“Дарҳақиқат, китобнинг аввалида суннат ва ҳадис аҳлининг ижмо қилган сўзларини зикр қилдик, Ашъарий улардан нақл қилганлари каби. Биз уларнинг ижмоларини айтиб ўтдик, Ҳарб ибн Исмоил Ал-Кирманий ўзининг машхур масалалар тўпламида ўз лафзи ила уни (ижмони) айтиб ўтганидек: Ушбу пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан бошлаб бугунги кунимизгача бўлган илм аҳли, асҳобул асар ва суннатни маҳкам тутган, иқтидо қилинадиган аҳли суннанинг йўли. Ҳижоз, Шом ва бошқа диёрлардаги уламолар билан ушбу масалада кўп мартта учрашдим. Кимда-ким ушбу йўлнинг бирор масаласида хилоф чиқса ёки ушбуга таъна етказса ёки айтувчисини айбласа, бас, у хилоф чиқувчи, бидъатчи, жамоатдан ажралган, суннат манҳажи ва ҳақ йўлдан оғгандир. Ушбу Аҳмад, Исҳоқ ибн Иброҳим, Абдуллоҳ ибн Мухаллад, Абдуллоҳ ибн Зубайр ал-Ҳумайдий, Саъид ибн Мансур ва улардан бошқа ҳамсуҳбат бўлиб, илм олган (шайх)ларимизнинг йўлидир. Айтишардики: . . . Аллоҳ азза ва жалла ишингизга ҳукмрон қилган кишига бўйинсун, унга итоат қилишдан бўйин товлама ва унга қарши қилич кўтариб чиқмагин-ки, Аллоҳ таоло сенга ёрдам ва (ушбу торликдан) чиқиш йўли қилиб беради. Ҳукмдорга қарши бош кўтариб чиқма. Эшитиб, итоат қил. Байъатни бузма. Кимда-ким шундай қилса (яъни ушбу ишларга акс йўл тутса), бас, у бидъатчи, хилоф чиқувчи, жамоатдан ажралгувчидир. Агар ҳукмдор Аллоҳга маъсият бўлган ишга амр этса, албатта, унга итоат этмайсан. Ва сенга унга қарши бош кўтариб, ҳаққини тўсишинг жоиз эмас”. (Ибнул Қоййим, “Ҳаадил Арвааҳ” (289)).
Ибн Ҳажар Асқалоний роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар:
“Дарҳақиқат, фуқаҳолар (куч билан) ғолиб келган ҳукмдорга бўйинсунишлик ва у билан бирга жиҳод қилишлик вожиб эканига ижмо қилдилар. Унга бўйинсунишлик бош кўтариб чиқишликдан яхшидир. Чунки ушбу ишда қон тўкилиши олди олиниб, халқ осойишталик кўради”. (“Фатҳул Борий бишарҳ Соҳиҳ Ал-Бухорий” (13/7)).
Абдуллатиф ибн Ҳасан Оли Шайх роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар:
“Анави фитнага учраганлар билмайдики, Умар ибн Абдулазиз ва Умавийлардан Аллоҳ хоҳлаганларини ҳисобга олмаганда Язид ибн Муовия замонидан бери ислом аҳлининг аксар ҳукмдорларидан зулм, катта-катта ҳодисалар, ислом аҳлининг бошқарувида хуруж ва фасод рўй берганча рўй берди. Шунга қарамай забардаст имомлар, улуғ пешволарнинг сийрати маълум-у машхурдир. Улар Аллоҳ ва Расули буюрган ишлар борасида итоатдан бўйин товламадиларки, бу ислом шариати ва дин вожиботларидандир”. (“Ад-Дурар Ас-Санийя” (7/177)).
Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ Ал-Усаймин роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар:
“Шунингдек, аҳли суннат билан аҳли бидъат ихтилоф қиладиган асослардан бири ҳукмдорларга қарши бош кўтаришликдир. Ҳарурийяликлар, улар хаворижлар бўлиб, мусулмонларнинг ҳукмдорига қарши бош кўтариб, уни кофир дея, унга қарши жанг қилдилар. Ана шунинг сабабидан мусулмонларнинг қонини (тўкишни) ҳалол деб билдилар. Аҳли сунна вал жамоага келсак, улар шундай дейдилар: модомики очиқ-(баваҳ) куфр чегарасига етмаган гуноҳи кабира ва фисққа ботган бўлса-да, ҳукмдорга қулоқ солиб, бўйинсунишлик вожиб бўлади. Ана шунда (куфр баваҳга қўл урганда) унга қарши жанг қиласан, агар бунинг оқибатидан ёмонлик ва фитналар келмайдиган бўлса”. (“Лиқо Баб Ал-Мафтуҳ” (45/19)).
Шайх Солиҳ Ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ шундай дедилар:
“Таҳовий (роҳимаҳуллоҳ) шундай деди: “Ҳукмдор ва иш эгаларимизга қарши бош кўтаришликни тўғри деб билмаймиз”:
Ушбу улкан масала бўлиб, аҳли сунна вал жамоанинг асосларидандирки, улар мусулмонларнинг ҳукмдорларига қарши бош кўтариб чиқишликни тўғри деб билмайдилар”.
(Фавзон, “Шарҳ Ақида Ат-Таҳовийя” (163)).
Шайх Солиҳ Оли Шайх ҳафизаҳуллоҳ шундай дедилар:
“Таҳовий (роҳимаҳуллоҳ) шундай деди: “Ҳукмдор ва иш эгаларимизга қарши бош кўтаришликни тўғри деб билмаймиз, гарчи зулм қилсалар-да”:
Ушбу жумлада салаф солиҳ имомлар ижмо қилиб, уни ақидаларида битиб кетишган ҳамда унга хилоф чиққанларни суннат ва жамоатга хилоф чиқувчи деб айтишган ақида ёдга олинди”.
(Солиҳ Оли Шайх, “Шарҳ Ақида Ат-Таҳовийя” (474)).
Шайх Абдулазиз Рожиҳий ҳафизаҳуллоҳ шундай дедилар:
“Аҳли сунна вал жамоанинг йўли – итоатсизлик билан ҳукмдорларга қарши бош кўтариб чиқмасликдир, гарчи зулм-у зўравонлик қилсалар-да. Ана шу аҳли сунна вал жамоанинг асослариданки, ҳукмдорларга қарши бош кўтариб чиқмаслик, гарчи зулм-у зўравонлик қилсалар-да. (Ушбу йўл) хавориж, мўтазила ва рофизалардан иборат бидъат аҳлининг йўлига хилоф равишдадир”. (Абдулазиз Рожиҳий, “Шарх Ақида Ат-Тоҳавийя” (277)).
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.