Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Тавҳидга даъват қилишдан тўсувчилар ҳақида
Баъзи «даъватчи»лар:
«Тавҳид ҳақида гапирманглар» дейишади. Даъватчилар-а! Ўзини даъватчи деб номлаганлар. Айтишадики:
«Тавҳид ҳақида гапирманглар, сизлар одамларни бездиряпсиз. Одамларни ақидаларида қолдиринглар. Бизни ўз ҳолимизга қўйинг». (Яна айтишадики
«Иттифоқ қилган нарсаларимизда ҳамкорлик қиламиз. Ихтилофли масалаларда бир-биримизнинг узримизни қабул қиламиз». Бу уларда олтин қоида. Ушбу қоидани «олтин қоида» деб аташади. Аслида эса бу тоғутий қоида! (Улар айтишадики
«Одамлардаги ширк ва куфрни қораламанглар, одамларни эркин ҳолда қолдиринглар, нимада бўлишса ўшанда, ақидаларида. Лекин келинг барчамиз, ҳамкорлик қиламиз ва зиндиқ, мулҳид (худосиз), коммунист ва илмонийларни рад қиламиз. Фақат (ўшаларни). Бир-биримизни эса – йўқ. Ҳар ким нимада бўлса, ўшанда қолдиринг». Бундай сўзлар (ни гапиришлик) жоиз эмас, мутлақо. Биз бу қоида асосида ҳаракат қилсак зиндиқ, мулҳид ва кофирларга қарши тура олмаймиз. Бу мумкин эмас (яъни бунга муваффақ бўлмаймиз).
Яҳудийлар баъзи одамлардаги хатони топганларида Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга нима дейишди? Айтишдики:
«Дарҳақиқат сизлар ширк келтиряпсиз. «Аллоҳ ва Муҳаммад хоҳласа» деб айтасиз. Яна «Каъбага қасамки» дейсиз». Қаранг, яҳудий буни қоралади ёки мусулмонларга қарши ҳужжат қилди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам буни таъқиқладилар ва шундай дедилар:
«Фақат Аллоҳ ўзи хоҳлади денглар. Аллоҳ ва Муҳаммад хоҳлади деманглар ва лекин Аллоҳ ўзи хоҳлади денглар. Каъбанинг Роббисига қасамки денглар». Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сен яҳудийсан, сендан (буни) қабул қилмаймиз демадилар. Йўқ, у зот буни ундан қабул қилдилар ва бундан қайтардилар.
Шунинг учун кофирларни Исломни қабул қилишга даъват қилишдан аввал, даъватчилар мана шу нарсаларга эътиборларини қаратишлари керак, у (ширк ва куфр)ларни тушунтиришлари керак, мусулмонларни ундан қутқаришлари керак. Аввал ўзларини ислоҳ қилишлари керак, бу муҳимдир. Агарда кофирлар масалан Ибн Арабий ёки қабрга сиғинувчилар йўли билан Исломга киришига келсак, унда ҳаммаси бир нарса бўлади, қабул қилдими қилмадими фарқи йўқ, барчаси бир нарса, барчаси - куфр. Бу Ислом эмас. Ҳа (шундай).