abu Huzayfa   08-21-2012, 04:49 PM
#1
«Албатта Биз кофирлар учун занжиру кишанларни ва (дўзах) алангасини тайёрлаб қўйгандирмиз!» (76:4).


Аллоҳ ва Унинг элчиларига иймон келтирмай уларни ёлғонга чиқариб, Роббисининг бўйруқларига итоатсиз бўлган кимсаларга ўтдан бўлган занжирлар тайёрлаб қўйганмиз. Аллоҳ Таоло айтади: “Сўнгра дўзахга ташланглар! Сўнгра узунлиги етмиш газ бўлган (куйдирувчи) занжирга солиб, боғланглар!” (69:31-32). Улар учун яна қўлларини бўйинларига маҳкамлайдиган кишанлар ва тер-баданларини қовжиратиб куйдирадиган ўт ҳам тайёрлаган. Аллоҳ Таоло айтади: “Қачонки терилари куйиб битиши билан ҳақиқий азобни тотиб кўришлари учун ўрнига бошқа териларни алмаштирамиз” (4:56). Бу эса – абадий-тугалмас азобдир. У ҳолатда (азобда) улар (кофир ва мунофиқлар) абадий қолишади.


«Аниқки, Биз золим — кофирлар учун алангалари дўзахиларни ўраб-чирмаб оладиган дўзахни тайёрлаб кўйгандирмиз. Агар улар (ташналик шиддатига чидамай) сув сўрасалар, эритилган (доғланган) ёғ каби юзларни куйдиргувчи сув берилур. Нақадар ёмон ичимлик у, нақадар ёмон жой у!» (18:29).

Аллоҳга осий бўлиб, Аллоҳдан қўрқмай гуноҳларни қилиб, куфрни ўзлари учун дин қилиб олган кимсаларга Жаҳаннам алангаси ҳозирланиб қўйилган. У ўт мустаҳкам девор бўлиб азобланаётганларни қамраб туради. Улар жазодан (бир онгга ҳам) ҳоли бўлишмайди ва нажотга ҳам йўл топа олмай (тўхтамай) куйдириб турадиган оловга ўлжа бўлишади. Агар улар чидаб бўлмас чанқоқларини босиш учун сув сўрасалар, уларга эритилган қўрғошин ва қайнаб турган мойнинг қолдиқлари ичирилади. У ичимлик юзни куйдиради (ёки эритади), у (ичимлик) одамнинг ичаклар ва (ички) аъзолари билан нима қилиб ташлашлигини тасаввур қилиш қийин. Аллоҳ Таоло айтади: “Бас, кофир бўлган кимсалар учун ўтдан бўлган кийимлар бичилди, (энди) уларнинг бошларидан қайноқ сув қуюлиб, У (сув) билан уларнинг ичларидаги нарсалар ҳам, терилари ҳам эритиб юборилур. Улар учун темир гурзилар бордир" (22:19-21).
Жаҳаннамдаги азобланаётганлар тотадиган ичимлик қанчалар хунук! Улар у (ичимлик) билан ўзларини чанқоқ ва азобларини камайтирмоқчи бўлишади, аммо улар учун азоб устига азоб қўшилиб қийноқлари аламлик даражада оғирлашади. Шак-шубҳасиз у жаҳаннам қабиҳ жойдир. У жаҳаннамда азобдан қочиб бўлмайди. Чунки жаҳаннам ақл бовар қилмайдиган, абадий азоб-уқубат маконидир. Бу азоб-уқубатлар бир онга ҳам тўхтамайди ва у ердаги (жаҳаннамдаги) жиноятчи-кофирлар ноумдсизликда қолишади. Улар (азобдан) қутулишликка бутун умидларини йўқотишади ва Аллоҳ Таоло тарафидан у (кофир)лар унутилади ва Жаҳаннам алангасига улоқтирилишади. Мана шу (Аллоҳ тарафидан у кофирларнинг унутилиши) адолатдир. Чунки у кофирлар бу дунёда Аллоҳни унутишган эди (яъни у жиноятчи-кофирлар Аллоҳни унутган эди ва ундан кейин Аллоҳ уларга жавобан уларни унутди).

Абдурроҳман ас-Саъдий роҳимаҳуллоҳ
1307-376 ҳ.й
.


Аллоҳ Таоло бизларни Уни эслайдиганлардан қилсин ва Ўзи бизларни дунё ва охиратда унутмасин!



Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
abu Huzayfa   08-22-2012, 07:05 PM
#2
«Ва кофирлар учун тайёрлаб қўйилган дўзахдан қўрқингиз!» (3:131).

Ҳар бир гуноҳ одамни кофирликка олиб боради, ва бўлиб ҳам - катта гуноҳлар. Гуноҳларни (Аллоҳдан қўрқмай) қилишлик эса, кофирларни равшан қилиб турадиган сифатидир. Бу ишлари учун Аллоҳ уларга жаҳаннам оловини тайёрлаб қўйган. Агар инсон Аллоҳга бўлган осийлик ва гуноҳлардан ўзини сақласа, шундагина у ўз нафсини жаҳаннамдан сақлаб ва Буюк қудрат Эгаси бўлган Аллоҳнинг ғазабидан узоқ бўлган бўлади.

Абдурроҳман ас-Саъдий роҳимаҳуллоҳ
1307-376 ҳ.й.

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
abu Huzayfa   08-22-2012, 07:52 PM
#3
«У кимсаларнинг барчалари учун ваъда қилинган жой, шак-шубҳасиз, жаҳаннамдир. Унинг етти дарвозаси бўлиб, ҳар бир дарвозадан уларнинг бир тўдаси кирур» (15:42-44).

Жаҳаннам, Иблис ва унинг (жин ва инсонлардан бўлган) аскарларига ҳозирланган макон. Бир-бирини остида бўлган жаҳаннам дарвозалари олдида улар (Иблис ва аскарлари) жамланишади. Ва ҳар бир дарвоза олдида шайтонга эргашганлар бир тўдаси туради. Аллоҳ Таоло айтади: «Бас у (хаққ) йўлдан озган кимсалар ва Иблис аскарлари барчалари унга (жаҳаннамга) улоқтирилишади» (26:94-95).

Абдурроҳман ас-Саъдий роҳимаҳуллоҳ
1307-376 ҳ.й.

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
abu Huzayfa   08-30-2012, 01:05 AM
#4
«Кофир бўлган кимсалар тўда-тўда қилиниб жаҳаннамга ҳайдалди. То қачон улар (жаҳаннамга) келиб етганларида, унинг дарвозалари очилди ва унинг қўриқчилари (кофирларга): «Сизларга ўзларингиздан бўлган пайғамбарлар – Роббингизнинг оятларини сизларга тиловат қилган ҳолларида ва сизларни мана шу Кунингиздаги мулоқотдан огоҳлантирган ҳолларида келмаганмидилар», деганларида улар: «Ҳа, (келганлар), лекин азоб Сўзи кофирлар устига ҳақ бўлгандир, (бас, бизлар ҳам уларни ёлғончи қилганимиз сабабли мана шу азобга гирифтор бўлдик)», дедилар» (Зумар: 71).

У (Аллоҳ) махлуқларни яратди, ва уларга ғамхўр бўлиб (ризқ бериб), ва яна уларни бошқариб туради. Бандаларини ерда жам қилишлик машаққат бўлмагандай, Қиёмат майдонида яна бир бора уларни (бандаларни) жамлашлик Аллоҳ учун қийин эмасдир! Бироқ, ер устида бандалар мўмин ва кофирларга, тақводор ва гуноҳкорларга бўлинишган эди. Шунинг учун ҳам, Қиёматда Аллоҳ (бандалар ерда бўлинганлари учун) уларни гуруҳларга бўлиб қўяди. Кофир ва мушриклар шафқатсиз (жаҳаннам) соқчилари тарафидан Жаҳаннамга ҳайдалади. Улар (соқчилар) кофиру-мушрикларни даҳшатлик қамчилар билан қамчилаб, жаҳаннамнинг энг азоб ва бадбахт чуқурларига суришади. Уларга эса жаҳаннамда аламлик азоб ва улкан қабоҳат тайёрдир. У жиноятчилар энди ҳеч қачон хуррамлик ва енгиликка етиша олишмайди. Улар азобдан қочиб қутуламиз деб фаришталарга қаршилик кўрсатишади, аммо уларни (фаришталар) фақат ҳайдашади, шунга ҳам Аллоҳ Таоло айтади: “У Кунда улар жаҳаннам ўтига ҳайдалурлар!” (52:13). Уларнинг ҳар бири Жаҳаннамга албатта тушади, атрофларида эса ўзларига ўхшаб бошқа гуноҳкорлар бўлади. Улар бир-бирларига тескари қарашади ва хатто бир-бирларидан воз кечишади, хатто, Жаҳаннам дарвозаларига келишади. Ва қачонки Жаҳаннамга етишганда, унинг дарвозалари уларнинг олдида очилади, ва ана ўшанда шафқатсиз соқчилар жиноятчилардан сўрашади: “Биз сизларга шундай улкан ва аламлик азоб-уқубатни тайёрладикки, ундан абадул-абад қутула олмайсизлар. Биз сизларни бундай азоб-уқубатларга маҳкум қилмадик, ва лекин ўзларингиз бу азобларга, мараз амалларингиз билан лойиқ бўлдингиз. Ўзларингиздан бўлган элчилар келмаганмиди? Уларни яхши насаб ва ростгўйлардан эканини билмаганмидиз? Улар билан учрашишдан маҳрум эдингизми? Улар сизларга Аллоҳнинг оят-мўьжизаларини равшан қилиб кўрсатишган эди, ва у оят-мўьжизаларининг барчаси Жазо куни аниқлиги ва ҳисоб қилишингизга далолат қилар эди. Дарҳақиқат сизларга, у Элчиларга эргашиб мана шу Кунга тайёрланмоғингиз лозим эди. Агар тақво ва салоҳиятни афзал кўрганингизда, бу аламлик ҳолатга тушмаган бўлардингиз”.
Жиноятчилар қилган гуноҳларини билиб қилганликларини тан олишади. Улар айтишади: “Бизга Аллоҳнинг элчилари (даъват билан) келишган, улар инкор қилинмайдиган хужжат ва оятлар билан келишган, ва энг гўзал сифатда барча нарсани тушунтириб, бизни мана шу (Қиёмат) кунининг даҳшатидан огоҳ қилишган. Лекин куфр ва Аллоҳга осий бўлишлик бизни ману шу аламлик азобларга дучор қилди, ва бу азоблар Аллоҳнинг оятларини, элчиларини ва илмни хақлигини билиб инкор қилганларга олдиндан ҳозирландгандир”.


Абдурроҳман ас-Саъдий роҳимаҳуллоҳ
1307-376 ҳ.й.

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.