Меҳмон   10-27-2009, 09:01 PM
#1
Истиҳоза ва унинг ҳукмлари ҳақида

Истиҳоза – аёл кишида ҳеч тўхтамайдиган ёки оз муддат, бир-икки кун тўхтаб, яна давом этадиган қондир.
Биринчи ҳолат – яъни ҳеч тўхтамайдиган, ойлаб, ҳатто йиллаб давом этадиган истиҳозага далил «Саҳиҳ Бухорий»да Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисдир: «Фотима бинт Аби Ҳубайш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Ё Расулуллоҳ, мен ҳеч пок бўлмайман» деди. Бир ривоятда: «Истиҳоза бўлиб, пок бўлмайман» деди.
Иккинчи ҳолат - яъни қон кам тўхтайдиган ҳолатга далил: Ҳамна бинт Жаҳш Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига келиб: «Ё Расулуллоҳ, мен қаттиқ истиҳоза бўламан» деди (Аҳмад, Абу Довуд, Термизий ривоятлари).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   10-27-2009, 09:06 PM
#2
Мустаҳозанинг ҳолатлари:

Мустаҳоза – яъни узлуксиз қон кўрадиган аёлнинг учта ҳолати бор:

1) Истиҳозалигидан илгариги маълум ҳайз кунларининг бўлиши. Ўша кунлари келганда унга ҳайзнинг ҳукмлари татбиқ бўлади, бошқа кунларда эса истиҳоза ҳисобланиб, унга мустаҳозанинг ҳукмлари татбиқ этилади. Бунга мисол: Бир аёл ҳар ойнинг бошида 6 кун ҳайз кўрарди, сўнг давомий қон кўрадиган мустаҳоза бўлиб қолди. Ҳар ойнинг бошидан 6 кунни унинг ҳайзи деб белгиланади, қолган кунлар истиҳозага ҳисоб қилинади. Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилган ҳадисда айтилади: Фотима бинт Ҳубайш: «Ё Расулуллоҳ, мен мустаҳозаман, тоза бўлмайман, намоз ўқимайманми?» деб сўради. «Йўқ, бу томирдан (келувчи қондир), илгари ҳайз кўрадиган кунларинг миқдорида намоз ўқима, сўнг ювиниб намоз ўқийвер» дедилар (Бу-хорий ривояти).

«Саҳиҳ Муслим»да Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умму Ҳабиба бинти Жаҳшга: «Истиҳозадан аввал ҳайзинг сени неча кун намоздан тўсган бўлса, шунча кун кутиб тур, сўнг ювиниб ўқийвер» дедилар. Шунга кўра, ҳайз кунлари маълум бўлган мустаҳоза ўша кунлари миқдорида ўтиради, сўнг ювиниб намозини ўқийверади, кейинги қонга парво қилмайди.

2) Истиҳоза бўлишидан илгари маълум ҳайз кунларининг бўлмаслиги, яъни аввал бошидаёқ биринчи кўрган қони истиҳоза бўлиб давом этиши. Бу аёл келаётган қоннинг ўзгаришига қараб амал қилади. Қоннинг қоралиги ё ғализлиги ё ҳидига қараб, уни ҳайз қони деб эътибор қилинади ва унга ҳайзнинг ҳукмлари татбиқ этилади ва бундан бошқа ҳолатда истиҳозага ҳисоб қилиниб, истиҳозанинг ҳукмлари татбиқ бўлади.
Бунга мисол: Бир аёл би-ринчи бор қон кўргандаёқ давомий қон кўрди, лекин ойнинг 10 кунида қорароқ, қолган кун-ларда эса қизилроқ ёки 10 кун қўйиқроқ, қолганида оддий ёки 10 кун ҳидли, қолганида ҳидсиз қон кўрди. Ўша ғализроқ ё қорароқ ё ҳидлироқ кунларни ҳайз деб олади, қолган кунларни истиҳоза ҳисоблайди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Фотима бинти Аби Ҳубайшга айтган сўзларига мувофиқ: «Агар ҳайз қони бўлса, у қорароқлигидан билинади. Агар шундай бўлса намоздан тийилиб тур, бошқача бўлса таҳорат олиб намоз ўқи. Чунки у томир(дан келган қондир)» (Абу Довуд, Насоий ривоятлари).
Ушбу ҳадиснинг санади ва матни баҳсталаб бўлса-да, аҳли илмлар шунга амал қилганлар. Мустаҳозанинг ҳайз кунларини белгилашда ак-сар аёлларнинг одатини эътиборга олишдан кўра мазкур ҳадисга чеклаш яхшироқдир.

3)
Маълум бир ҳайз кунларининг бўлмаслиги ва қонда аниқ фарқ ҳам билинмаслиги. Яъни қон кўришни бошлаганидан қони бир хил кўринишда ёки турли сифатларда-ю, лекин у си-фатлар билан қонни ҳайз деб белгилаб бўлмайди. Бундай ҳолатда аксар аёлларнинг одатига амал қилади. Яъни, қон кўрган муддатининг биринчи кунидан бошлаб 6 ёки 7 кунни ҳайз деб, қолган кунлар истиҳоза деб ҳисоб қилинади.
Бунга мисол: Қон кўришни ойнинг бешинчи ку-нида бошланди ва давомий бўлди, уни ҳайз эканини ажратадиган ранги ё бошқа сифати йўқ. Бу аёл ҳар ойнинг бешинчи кунидан бошлаб 6 ёки 7 кунни ҳайз деб белгилайди. Ҳамна бинти Жаҳш розияллоҳу анҳо деди: «Ё Расулуллоҳ, мен жуда қаттиқ ва кўп истиҳоза бўламан. Бу мени намоз ва рўзадан тўсади. Шу ҳақда нима дейсиз?» Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айт-дилар: «Сенга матони (яъни пахтани) қандай ишлатишни айтиб бераман. Уни фаржга қўясан, шу қонни тўхтатади». У: «Бу ундан кўра кўпроқ» деди. «Бу шайтоннинг зарбасидир. Аллоҳ таоло (унинг қайси бири тўғри эканини) билган 6 ёки 7 кунни ҳайз деб олгин, сўнг ювингин. Тоза бўлганингга ва покланганингга аниқ ишонч ҳосил қилсанг, (6 кун бўлса) 24 ё ( 7 кун бўлса) 23 кун намоз ўқи ва рўза тут» (Аҳмад, Абу Довуд, Термизий ривоятлари.)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг 6 ёки 7 кун деган сўзлари ихтиёр бериш учун эмас, балки ижтиҳод учун эди. Яъни, аёл хилқатда ўзига ўхшаш ёки ёш жиҳатидан ўзига яқин, ўзининг ҳолатига ўхшашроқ бўлган аёлларга, шунингдек қонининг ҳайзга ўхшайдиган ҳолатига ва шу кабиларга қарайди, 6 кун бўлишига яқинроқ деб билса 6 кунни, 7 кун бўлишига яқинроқ билса 7 кунни ҳайз деб олади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   10-27-2009, 09:11 PM
#3
Мустаҳозага ўхшаб кетадиган аёлнинг ҳоли

Гоҳо аёлнинг фаржидан қон келиб туришига олиб келадиган сабаблар вужудга келиб қолади. Масалан, бачадонида ёки ундан қуйироқ қисмларда жарроҳлик амалиёти қилиш каби ҳолат.
Бу икки турли:
Биринчи тур: Бачадонни бутунлай олиб ташлаш ёки қон келмайдиган қилиб тўсиб юбо-риш амалиёти қилингач, ҳайз кўрмаслиги аниқ бўлган аёлга истиҳоза ҳукмлари татбиқ бўлмайди. Ундай аёлнинг ҳукми ҳайздан поклангандан кейин сариқ ёки хира ранглик суюқлик ё рутубат кўрган аёл ҳукмида бўлади. Бу ҳолда намоз, рўзани тарк қилмайди, жимоъдан қайтарилмайди ва бу қон учун ғусл вожиб бўлмайди. Лекин намоз пайтида қонни ювиш ва қонни тўсиш учун фаржга бирон матони тутиб олиш лозим бўлади. Сўнг намозга таҳорат қилади, таҳоратни намоз вақти кирганидан сўнггина олади.
Агар нафл намозлар ўқимоқчи бўлса ўқиш олдиндан таҳорат қилади.
Иккинчи тур: Жарроҳлик амалиётидан кейин ҳайз кўрмай қолиши маълум бўлмаса, балки ҳайз кўриши мумкин бўлса, унинг ҳукми мустаҳозанинг ҳукмидек бўлади. Бунга айтиб ўтганимиз Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Фотима бинти Аби Ҳубайшга айтган сўзлари далил бўлади: «Балки бу томир (қони), ҳайз эмас. Агар ҳайз муддати келса намоз ўқимай тур». «Агар ҳайз муддати келса» деган сўзларидан маълум бўладики, ҳайзи келиб кетиб туриши мумкин бўлган аёлга мустаҳоза деб ҳукм қилинади. Аммо кимнинг ҳайзи келиши мумкин бўлмаса, унинг қони ҳар қандай ҳолатда томир қонидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   10-27-2009, 09:15 PM
#4
Истиҳозанинг ҳукмлари

Қон қачон ҳайз, қачон истиҳоза бўлади, қачон унга ҳайз ҳукмлари татбиқ этилади-ю, қачон истиҳоза ҳукмлари татбиқ этилади, буларнинг барчасини юқорида билиб ўтдик.
Ҳайзнинг муҳим ҳукмлари ҳам айтиб ўтилди.
Истиҳозанинг ҳукмлари ҳудди покликнинг ҳукмлари кабидир. Ҳайздан пок аёллар билан мустаҳоза орасида фақат қуйидаги фарқлар мавжуд:
1) Ҳар намозда таҳорат қилиш вожиблиги. Бунга Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Фотима бинти Аби Ҳубайшга: «Сўнг ҳар намозга таҳорат қил» деган сўзлари далил бўлади (Бухорий ривояти). Бунинг маъноси ҳар бир намозга унинг вақти киргандан сўнг таҳорат қилади. Нафл намозларга эса ўқишни ирода қилган пайтда таҳорат қилади.

2) Қондан тозаланиш. Таҳорат қилишдан аввал қон теккан ўринларни ювади ва қонни ту-тиб туриш учун фаржга пахта ёки бирон шунга мосланган боғлама қўйиб олади. Бунинг дали-ли юқорида ўтган ҳадислар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳамна бинти Жаҳш розияллоҳу анҳога дедилар: «Сенга матони (яъни пахтани) қандай ишлатишни айтиб бера-ман. Уни фаржга қўясан, шу қонни тўхтатади». У: «Бу ундан кўра кўпроқ» деди. «Бирон хос кийим кийгин» дедилар. У: «Бу ундан кўра кўпроқ» деди. «Устидан бирон қалин нарсани маҳкамлаб ол» дедилар». Шундан кейин ҳам қон чиқадиган бўлса, зарари йўқ. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Фотима бинти Аби Ҳубайшга шундай дедилар: «Ҳайз кунларинг миқдорида намоз ўқимай тур, сўнгра ғусл қилгин ва ҳар бир намозга таҳорат ол, кейин намоз ўқийвер гарчи қон бўйрага томса ҳам» (Аҳмад ва Ибн Можа ривоятлари).

3)
Жимоъ. Уламолар унинг жоизли хусусида турли фикрлар билдиришган. Тўғрироғи унинг мутлақ жоизлигидир. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида кўплаб, яъни ўнлаб аёллар мустаҳоза бўлганлар. Аллоҳ ва Расули уларни жимоъдан қайтармаган. Балки Аллоҳнинг Каломида:
«Бас, ҳайз пайтида аёлларингиздан четланингиз» (Бақара: 222) дейилган. Бу оят бундан бошқаларда аёллардан четланмасликка далилдир. Чунки бу аёлларга намоз жоиз, жимоъ эса намоздан анча енгил. Мустаҳозанинг жимоъсини ҳоизнинг жимосига қиёслаш тўғри эмас. Чунки жимоъни ҳаром дегувчилар ҳам ҳайз билан истиҳозани бир хил демайдилар. Шундай экан, фарқли нарсаларни бир-бирига қиёслаш нотўғри.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   01-20-2010, 02:02 PM
#5
Бу хотин, истиҳоза қони кўрган аёлга ўхшайди

Савол: Бу хотин бомдод намозига қилган таҳорати билан чоштгоҳ намозини ўқиши мум-кинми?
Жавоб: Йўқ, чунки чоштгоҳ намозининг алоҳида вақти бор. Шунинг учун ҳам унга вақти кирганидан кейин таҳорат қилиниши керак. Чунки бу аёл(нинг ҳукми) истиҳоза қони кўраётган хотин(нинг ҳукми)га ўхшайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам истиҳоза қони кўраётган аёлга ҳар бир намоз учун алоҳида таҳорат қилишга буюрдилар: пешин намозининг вақти Қуёш заволдан оғганидан то аср вақтигача, аср намозининг вақти пешин вақти чиқиб, Қуёш сарғайгунича (зарурат бўлса Қуёш ботгунича), шом намозининг вақти Қуёш ботганидан то қизил шафақ йўқолгунича, ҳуфтон намозининг вақти қизил шафақ йўқолганидан то кечанинг ярмигача, бомдод намозининг вақти эса иккинчи тонг-субҳи содиқ бошланганидан то Қуёш чиққуничадир.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   01-20-2010, 02:04 PM
#6
Ҳар ойнинг бошида олти кун ҳайз кўрар эди.

Бир сафар қони тўхтамай давом этди. Бу қоннинг ҳукми нима?
Савол: Бир хотин ҳар ойнинг бошида олти кун ҳайз кўрар эди. Бир сафар қони тўхтамай давом этди. Бу қоннинг ҳукми нима?
Жавоб: Ҳар ойнинг бошида олти кун ҳайз қони кўрган ва қони тўхтамай оқишда давом эт-ган бу хотин, ўзига маълум бўлган одат кунлари – олти кун давомида (намоз ўқимай, рўза тут-май) кутади. Бу кунларда келган қон – ҳайз қонидир. Ундан бошқа кунлари келган қон эса, истиҳоза қонидир. У, ҳайзидан ғусл қилади ва намозини ўқийверади, келган қонга эътибор бермайди. Чунки, Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қилган ҳадисда шундай дейилган: Фотима Ҳубайш қизи разияллоҳу анҳо: «Ё Расулуллоҳ, мен истиҳоза қони кўраман ва тоза бўлмайман. Шунинг учун, намозни ўқимаслигим керакми?» - деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Йўқ, у томир(дан келган қон)дир. Ҳайз кўрган кунларингиз миқдорича намоз ўқиманг. Кейин ғусл қилиб, намозинигизни ўқийверинг» - дедилар. Бу, имом Бухорий ривоятидир. Имом Мус-лимнинг ривоятида эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умму Ҳабиба Жаҳш қизига: «Ҳайзингиз тўхтатган кунлар миқдорича туринг, кейин ғусл қилиб намоз ўқийверинг» - деди-лар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   01-20-2010, 02:05 PM
#7
Истиҳоза қони кўрган аёлнинг ғусли

Савол: Истиҳоза қони кўрган аёлга жинсий аъзосини ювиши, боғлаши ва намоз учун таҳорат қилиши етарлими ёки ҳар бир намоз учун жанобат ғуслидек ғусл қилиши керакми?
Жавоб: Истиҳоза қони кўраётган аёл ой кунлари тугагач ғусл қилади. Унга бундан кейин то (яна бошқа) ҳайз қони тўхтамагунича ғусл қилиш фарз бўлмайди. Бошқа пайтларда ҳар бир намоз учун таҳорат қилади, холос.
Бунинг асоси - (Имом Бухорий ва Имом Муслимларнинг) «ал-Жомеъус-Саҳиҳ»ларида баён қилинган: «Оиша разияллоҳу анҳо айтди: «Фотима Ҳубайш қизи келиб: «Ё Расулуллоҳ, мен истиҳоза қони кўрган бироқ тоза бўлмаган аёлман. (Шундай пайтларда) намоз ўқимасам бўладими?» - деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Йўқ, бу ҳайз (қони) эмас, томир(дан келган қон) дир. Агар ҳайз қонинг келса намоз ўқима, тўхтаса ўз (бадан)ингга теккан қонни ювиб ташла ва (ой кўрадиган вақтинг) келгунича ҳар бир намоз учун таҳорат қил» - дедилар. Яна бу икки китобда Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Умму Ҳабиба етти йил истиҳоза қони кўрди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу ҳақида сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни ғусл қилишга буюрдилар ва: «Бу томир(дан келган қон)дир» - дедилар. (Бундан аввал) у, ҳар бир намоз учун ғусл қилар эди.
Бу икки ҳадисдан олинган хулоса шуки, Умму Ҳабиба ҳадиси(нинг ҳукми) мутлақдир. Фо-тима ҳадиси(нинг ҳукми) эса чеклангандир. Бу ерда мутлақ ҳукм чекланган ҳукмга боғланади. Яъни ҳайз қони тўхтагач ғусл қилади, ҳар бир намоз учун эса таҳорат қилади. Истиҳоза қони кўрган аёлнинг ғусл қилиши асосга биноандир ва бу асос унга (истиҳоза қони кўрган аёлга) нисбатан фарз эмасдир. Агар фарз бўлса эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни ба-ён қилган бўлар эдилар ва сўралган пайт баён қилиш они эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса, баённи эҳтиёж пайтидан ҳеч кечиктирмаганлар. Бу - уламолар ижмоъсидир.
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ Имом Муслимнинг «ал-Жомеъ»сига ёзган шарҳида бу икки ҳадисдан сўнгра ушбу сатрларни ёзган: «Шуни унутмангки, истиҳоза қони кўрган аёлга ҳайз қони тўхтаган пайтдан бошқа бирон бир вақтда ва бирон бир намоз учун ғусл қилиши фарз эмасдир. Бунга салаф-аввалги ва халаф-кейинги уламолар жумҳури иттифоқ қилганлар. У Алий, ибн Масъуд, ибн Аб-бос, Оиша разияллоҳу анҳумлар, Урва ибн Зубайр, Абу Салама ибн Абдурраҳмон, имом Молик, имом Абу Ҳанифа ва имом Аҳмадлардан нақл қилингандир».
Бу ҳукмдан қасд қилинган гаплар шу ерда тугади.

Шайх Муҳаммад ибн Иброҳим Оли Шайх

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Admin   11-24-2010, 11:13 PM
#8
У, таҳоратни янгилаши лозим эмас

Савол: Ўша (истиҳоза қони кўрган) хотин кечанинг ярми тугаган бўлса, ҳуфтон намозига қилган таҳорати билан таҳажжуд намозини ўқиса бўладими?
Жавоб: Бу масала – ихтилофли масаладир. Баъзи уламолар: «Кечанинг ярми тугаган бўлса (истиҳоза қони кўрган аёл) таҳоратини янгилаши керак» - деганлар. Баъзилар эса: «Таҳоратини янгиламаса ҳам бўлаверади», деган. Бу (иккинчи) сўз қувватлироқдир.

Admin   02-16-2011, 09:00 PM
#9
Ҳоиза билан мустаҳоза ўртасидаги фарқ

Савол: Ҳоиза (ҳайз қони кўрган) аёл билан мустаҳоза (истиҳоза қони кўрган) аёлларнинг шаръий ҳукмлардаги фарқлари нима?
Жавоб: Ҳайз – хотин-қизлар ҳар ой олти ёки етти кун, баъзида бундан кўра кўпроқ ёки озроқ, ози билан бир кеча ва кундуз, кўпи билан эса ўн беш кун кўришадиган қондир. У қонни хотинлар ранги ёки кўплиги ёхуд оғриқлари ё қуйиқлиги ҳамда белгиланган вақти билан биладилар. Шу қон келганида намоз ўқилмайди, рўза тутилмайди, Қуръон ушланмайди ва тиловат қилинмайди, тавоф қилинмайди, аёл покланмагунича эри жинсий алоқа қила олмайди.
Истиҳоза эса, одат кунларидан бошқа кунлари томирдан келган, келиш муддати узоқ, аёллар озлиги ва енгиллиги, ҳиди ва одат вақтидан бошқа пайтда тинмай келиши билан ажратиб олишадиган қондир. Истиҳоза қони келаётган хотин одат (ҳайз) кунлари ичида таъқиқланган ибодатларни қилмайди, кейин эса ғусл қилиб, намозини ўқийди. Агар унинг одат кунлари маълум бўлмаса ва ҳайз қони билан истиҳоза қонини ажрата олса, унга қараб амал қилади. Агар у қонларни ажрата олмаса, ўзида ёки (таниш) хотинларда ҳайз одати энг кўп келган кунлар миқдорича таъқиқланган ибодатларни қилмайди.
Аммо истиҳоза қони келса истинжо қилади, қон келган жойга бирон нарсани қўйиб, қоннинг атрофга ёйилишидан сақланади ва ҳар бир намоз учун (алоҳида) таҳорат қилиб фарз ва нафл намозларни ўқийверади. Бундай аёл билан зино хатари бўлганидагина жинсий алоқа қилиш мумкин. (Яъни турмуш ўртоғининг бу хотин билан узоқ вақт жинсий алоқа қила олмагани боис зино қилиш хавфи туғилганида, қовушиши мумкин). Валлоҳу аълам.

  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.