Quote:assalomu alekum
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Quote:bir savolmiz bor edi bir birodar rak bulib qolishgan edi,bir hadisni ishtkandik sadaqa kasaldi daf qiladi degan,shu sadaqani kimlarga berish kerak,yaqinda usha rak bulgan birodardi okasi qiz chiqarar ekanlar niyat qilgan holda qinalgan akalariga bersalar joyizmi,oldindan rahmat Olloh ilmingizni ziyoda qilsin Amin.
Касалларингизни садақа билан даволанглар
Савол: Аллоҳ сизларни Ўз ҳифзу ҳимоясида сақласин, касалнинг номидан қурбонлик қилиб даволанармикин деган нуқтаи назардан “Касалларингизни садақа билан даволанглар” ҳадисининг фиқҳини баён қилиб бериш билан бизга икром кўрсатсангиз. Ушбу иш ундан балони кўтаришлик учун жорий қилинганми ёки йўқми? Аллоҳ ажрингизни мўл-кўл қилиб берсин!.
Жавоб: Мазкур ҳадис саҳиҳ эмас. Бироқ, Аллоҳ азза ва жаллага қурбат ҳосил қилайин дея ва Аллоҳ шу сабаб унга шифо бериши умидида касал номидан садақа қилинишида хараж-(танглик) йўқ. Садақани фазилатига далолат қиладиган далилларни умумий эканига биноан. Албатта, у (садақа) хатоларни ўчиради ва ёмон ўлим (топиш)ни дафъ этади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, аҳли оилалари ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 18369.
Раис: Абдулазиз Ибн Абдуллоҳ Ибн Боз
Раис ноиби: Абдулазиз Оли Шайх
Аъзолар: Абдуллоҳ Ибн Ғудаён, Солиҳ Ал-Фавзон, Бакр Абу Зайд
Манба: http://alifta.net/Fatawa/FatawaDetails.a...kID=3#P442
Фатво таржимаси учун mutaallim биродаримизга ташаккур.