abu Huzayfa   08-01-2013, 03:14 AM
#1
Фитр закоти ҳақида - Дилмурод Абу Муҳаммад ҳафизаҳуллоҳ

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Admin   07-14-2015, 11:20 AM
#2
Фитр закоти аҳкомлари

Дарҳақиқат, ушбу муборак ойнинг кундузлари рўза, зикр ва Қуръон тиловати билан кўрк бахш этилган, кечалари эса намоз ва қиём-(таровиҳ) билан нур, зиё тарқатган бўлди. Батаҳқиқ, гўёки куннинг бир соати каби ушбу энг яхши кунлар ўтиб кетди ва дурли тунлар ниҳоясига етди. Аллоҳдан, бизга ушбу ойнинг қолган (кеча ва кундуз)ларида ўтган (кеча ва кундуз)ларидан баракани ўринбосар қилишини, биз учун ушбу улуғ ойни раҳмат, мағфират ва дўзахдан озод бўлиш билан тугал қилишини ҳамда биз бахт, иймон, саломатлик ва ислом билан роҳатланган ҳолатимизда бизга уни ҳисобсиз йиллар қилиб қайтаришини сўраймиз.
Аллоҳ бандаларига ушбу ой якунида улуғ ибодатларни жорий қилди. Бу билан иймонлари ва Раббиларига қурбат ҳосил қилишлари зиёда бўлади ҳамда ибодатлари комил ва уларга Раббиларининг неъмати тугал бўлади. Шулардан энг муҳимларидан бири, фитр закоти.
Фитр закотига келсак: Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни таомдан бир соъ-(унсимон моддалар учун ўлчов бирлиги, таҳминан 2500 гр) (дея) фарз қилдилар. Саҳиҳайнда Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анумодан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр закотини мусулмонлардан қул, ҳур, эркак, аёл, кичик ва каттага (қурутилган) хурмодан ёки арпадан бир соъ (дея) фарз қилдилар. Ва у одамлар намозга чиқишдан олдин адо этилишига буюрдилар» (Бухорий (1503) ва Муслим (2325)). Саҳиҳайнда яна Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида фитр куни бир соъ таом чиқарардик. Таомимиз арпа, магиз, пишлоқ ва (қурутилган) хурмо эди» (Бухорий (1510) ва Муслим (2331)). Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай дедилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр закотини рўзадорга лағв ва беадаб сўзлардан покланиш ҳамда мискинларга таом бўлсин дея фарз қилдилар. Ким уни (ҳайит) намозидан олдин адо этса, бас, у мақбул закот-(фитр закоти)дир. Ва ким уни намоздан кейин адо этса, бас, у садақалардан бир садақадир» (Абу Довуд (1609) ва Ибн Можжа (1827)).
Мусулмон уни ўзи ҳамда аёл ва фарзанддан иборат унга нафақаси вожиб бўлганлар ҳамда бошқа нафақа қиладиганлари номидан чиқаришлиги вожиб бўлади. Уни қориндаги ҳомила номидан чиқаришлиги вожиб бўлмайди. Бироқ унинг номидан мустаҳаб экани бобидан чиқаради. Ҳамда уни ушбу ойни тугалланишига мувофиқ келиб қолган шаҳрида чиқаради. Гарчи фитр закотини уларнинг номидан чиқариши лозим бўлганлар бир шаҳарда, у эса бошқа шаҳарда бўлсада. Шунда у мавжуд бўлган шаҳрида ўзининг фитри билан уларнинг фитрларини ҳам чиқаради. Уларга ўз шаҳарларида унинг ва ўзларининг номидан чиқаришлик ваколатини топшириши жоиз бўлади.
Уни чиқаришлик вақти ҳайит кечасининг қуёш ботишидан бошланади ва ҳайит намозигача давом этади. Уни ҳайитдан бир ёки икки кун олдин чиқаришлик жоиз. Яъни: йигирма саккиз ва йигирма тўққизинчи кунларида. Бундан олдин эса жоиз бўлмайди. Уни ҳайит (куни) намоздан олдин тонг (вақти)га кечиктириши афзалдир. Агар уни чиқаришликни ҳайит намозидан узрсиз кечиктирса гуноҳкор бўлади. Ҳамда уни чиқаришлиги вожиб бўлади. Гарчи ҳайит кунидан кечикиб кетсада ва бу қазо (ҳисобида) бўлади.
Фитр закотига ҳақли бўлганлар мол закотига ҳақли бўлганлардир. Уни чиқариш вақтида унга (ҳақдорига) ёки унинг вакилига беради.
Фитр садақасининг бир шахс (номи)дан (чиқариш) миқдори: буғдой ёки арпа ёҳуд (қурутилган) хурмо ёкида магиз ё пишлоқдан бир соъдир. Ушбу турлардан шаҳарда ейишлик одат тусига кирганини чиқаради. Шунингдек, гуруч, жўхори, тариқ ва бошқалар каби шаҳарда кўпинча истеъмол қилинадиганлардан иборат бошқаларидан ҳам чиқарилади. (Фитр) садақаси ўрнига пул чиқаришлик билан (маълум бир) қиймат берилиши ўтмайди. Чунки бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам амр қилган нарсага ва саҳобалар розияллоҳу анҳумнинг амалларига тескаридир. Улар на Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам асрларида ва на у кишидан кейин саҳобалар асрида пул чиқаришган эди. Ҳолбуки уларда пул бор эди. Дарҳақиқат, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Ким бизнинг буйруғимиз бўлмаган бирор ишни қилса, бас, у (ўз соҳибига) мардуд-(қайтарилган)дир» (Муслим (1718)).

rinat80_09   07-15-2015, 03:07 AM
#3
Ассаламу алейкум!

Оилада 7 та киши бор, лекин Отаси нафакахур (пенсия олади) катта угли хам давлат хизматида ишлаб маош олади, лекин хаммаси (Отаси ва угли, келини ва хали турмушга чикмаган кизлар) бир ховлида яшайди еб-ичиши хам битта козондан. кизлар хам маош олади, угли хам маош олади, бу ерда Оила бошчиси булган Ота уз нафакасидан фитр садака киладими 7 киши учун, ёки Угли фитр садакасини берадими 7 та киши учун. ёки хар кайсиниси уз маошоидан 7 киши учун фитр садака берадими? отаси хам угли хам алохида маошга эга.? Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.