(10-16-2010, 12:43 AM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
акида масаласида куйидагиларни тушунтириб кетсангизлар Аллох розилиги учун?
шийъа, сунний деганларни тушунтириб кетсангизлар!!
(09-26-2011, 10:23 AM)Ali Wrote: Assalomu Alaykum wa rahmatullohВалейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(09-26-2011, 10:23 AM)Ali Wrote: shialar umuman olganda ham shu hukm ichiga kiradimi yo faqat rofizalarmi?Уларнинг барчаси адашган ҳисобланса-да, барча шиалар бу ҳукм остига кирмайдилар. Уламолар куфр ва ширклари сабабидан шиа-рофизаларни такфир қилганлар, яъни кофир деган ҳукм чиқарганлар.
Quote:Бу ерда мўғуллар назарда тутилмоқда. Улар илк бора 658 ҳижрий санада Шом ерига бостириб кирдилар. Улар аввалда барча одамларга омонлик эълон қилиб, сўнг хоинона равишда юз минг ёки ундан кўпроқ сондаги мусулмонларнинг болаларини асирга олишди. Катта миқдордаги халқни ўлдиришди ва қул қилиб олишди. Масжид ва бошқа ерларда, хусусан Масжид ал-Ақсо ва уммавийлар жомеъ масжидида муслима аёлларни хўрлашди, мазаҳ қилишди. Улар масжидларни вайрон қилишди. Барча мунофиқ ва сохталик қилиб юрган худосизлар, шунингдек рофизий, жаҳмий ва иттиҳодийлардан ташкил топган ашаддий бидъат аҳллари уларга эргашишди. Улар мўғул ҳукмдори Чингизхонни кўтар-кўтар қилиб, уни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бир мартабага қўйишди. У вақтда Чингизхон кофир-мушрик ва қутурган бутпараст эди. Мўғуллар уни Аллоҳнинг ўғли ва қуёш унинг онасини қорнида олиб юрган деб ҳисоблашар эди. Улар ейишса ёки ичишса, бу учун Чингизхонга раҳмат айтишарди. Улар ўша кофир ман қилган нарсадан бошқа барча нарсани ҳалол деб ҳисоблашар эди. Унинг вазирларининг аксари яҳудий файласуфлар бўлган. Охир оқибат рофизалар ана ўшаларга қўшилиб кетишди. Натижада мўғул тоғути қўшини эргашувчиларига қўшилмаган бирорта ҳам оқим, бирорта ҳам мунофиқ ва бирорта ҳам бидъат қолмади. Рофизийлар мўғулларни ва уларнинг бошқарувларини яхши кўришарди. Чунки кофир ҳукумати вақтида улар ҳокимият ва салобатдан ўз улушларини олишар эди. Буларга улар мусулмонлар ҳукуматида эга бўла олмас эдилар. Улар мўғулларга Ислом шаҳарлари ва ўлкаларини босиб олишда, мусулмонларни ўлдиришда ҳаммадан кўп ёрдам беришди. Мўғуллар улардан вазирлар ва маслаҳатчилар олишди. Булардан: Носириддин Тусий, Ибн Алқамий, Рошид ва бошқалар.У (рофизий)лар уларга аҳли байтга, Аббос ибн Абдулмуттолибнинг наслига, бошқа пайғамбар оила аъзолари ва мўминларга қарши ёрдам беришди. У (рофизий)лар уларни ўлдиришди, асирга олишди ва уйларини вайрон қилишди. Ушбу мунофиқлар Ислом умматига етказган ёмонлик ва зарарларни санаб саноғига етиб бўлмайди. Уларнинг жиноятлари эса ҳар қандай таърифга ожиз.
Quote:Зайд ибн Али ибн Ҳусайн ибн Али ибн Абу Толиб. У Абу Бакр ва Умарга эргашувчилардан эди. Унга «зайдийлар» деган ном олган бир гуруҳ эргашди. Унинг эътиқодидан юз ўгирганлар эса «Рофизийлар» деган номни олишди. Зайд ибн Али ишончли ҳадис ровийси, мўл илм соҳиби, тақводор ва олижаноб инсон бўлган. Абу Ҳанифа у ҳақида деди: «Унинг замонида мен унданда фиқҳ масалаларини фаҳмловчи, унданда тезроқ жавоб бера олувчи ва унданда нотиқлик билан сўзловчи ҳеч кимни кўрмадим». У Кўфа аҳолисидан бўлган қирқ минг одамдан иборат қўшин билан чиқиб кетди. Аммо улар уни тарк қилишди. У билан фақатгина икки юз саксон нафар одам қолди. У билан халифа Хишом ибн Абдулмалик бошқарувидаги Ироқ волийси Юсуф ибн Амр жанг қила бошлади. Зайд ибн Али 122 ҳижрий йилда ўлдирилди, сўнг осиб қўйилди ва ёқиб юборилди.Рофизийлик ўзининг аслини мунофиқ ва худосизлардан олади. Чунки ушбу бидъатни илк бора ўйлаб чиқарган шахс яҳудий Абдуллоҳ ибн Сабаъ бўлган.
Quote:Абдуллоҳ ибн Сабаъ – чуқур залолатга кетган мунофиқлардан бири бўлган. У ўз залолатига фаоллик билан даъват қилган. Насаби Яманлик. У яҳудий бўлган ва Исломни қабул қилганини эълон қилган. Мусулмонлар орасида зулм ва фисқ тарқатиб, халқни ҳукмдорларига итоат қилмасликка тарғиб қилиб, барча Ислом юртларига сафар қилиб юрган. У биринчи бўлиб Али ибн Абу Толибни илоҳлаштирган ва ўзининг оқимини барпо қилган. У оқимни «сабиийлар» деб номлашган. У Муҳаммад пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни қайтганликлари ҳақида ва Қуръон бу тўққиз қисмнинг бир қисмигина эканини, Қуръоннинг қолган илми эса Алида эканини даъво қилган. У биринчи бўлиб икки хулофои рошидийн – Абу Бакр ва Умарни (Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин) ҳақорат қилишни ва лаънатлашни бошлаган. Халифа Алининг ўзи унга нисбатан қидирув эълон қилган. Уни ушланганида эса Абдуллоҳ ибн Сабаъ ва Али илоҳий зот эканини таъкидловчи эргашувчиларини ёқиб юборишга амр қилган.У сохталик билан Исломни қабул қилган. У Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуни улуғлашда ғулув кетишликни бошлаган. Айтардики, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг халифа бўлишига тўғридан тўғри кўрсатма берган эканлар ва Али гўёки маъсум экан.
Quote:Нусайрийлар – бу шиа-ботиния фирқаси бўлиб, улар ўз асосларини Муҳаммад ибн Нусайра Нумайрийдан олишади. У ғулув кетган шиа бўлган ва Алини илоҳийлиги ҳақида гапирарди. Ушбу оқим ўзининг куфрида яҳудий, насроний ва мушриклардан кўра даҳшатлироқдир. Улар зоҳирида мусулмонликни даъво қилиб юришган ва аҳли байтни яхши кўришларини эътироф қилишган. Аслида эса улар ҳатто на Аллоҳга, на унинг Пайғамбарига, на унинг Китобига иймон келтиришмаган. Улар на Аллоҳнинг буйруғига, на унинг қайтариғига эътибор беришмаган. Улар на ажрга, на жазога ишонишмаган. Улар бирорта ҳам Росулга ишонишмаган, иймонни ва Ислом аҳкомларини ҳар қандай йўллар билан инкор этишга интилишган. Беш вақт намозни ўқишни улар «сирларга етишиш», рўзани – «сирларни яшириш», ҳажни – «шайхларни зиёрат қилиш» деб таъвил қилишган. Улар ҳар доим Ислом душманларига мусулмонларга қарши ёрдам беришган. Зоҳиран улар ўзларини рофизалар қилиб кўрсатишади. Аслида эса улар ҳақиқий худосиз ва атеист бўлишган.Улар айни Шаъбий роҳимаҳуллоҳ уларни таърифлаганларидеклар. У киши рофизийларга тааллуқли бўлган нарсаларда энг билимдон бўлганлар: «Агар улар ҳайвон бўлганларида эшак бўлардилар, агарда қуш бўлганларида эса жўрчи (ўлимтик билан озиқланадиган қуш) бўлган бўлардилар».
Исмоилийлар – ўзларининг бошланишларини Муҳаммад ибн Исмоил ибн Жафардан олишган бўлиб, имомийлик айни ўша кимсада тугайди, чунки у еттинчи деб эътироф этишади. Улар бунга шу нарсани далил қилишадики, айтишларича ер етти қават, осмон ҳам етти қават, ҳафта ҳам етти кун, демак имомлар ҳам фақатгина еттита бўлиши керак экан. Уларнинг айтишича имом Муҳаммад ибн Исмоил, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шариатини ўчириб ташлаган экан. Шубҳа йўқки улар ғулув кетган шиаларданда чуқурроқ куфрга кетишган. Уларнинг айтишича, олам азалдан мавжуд бўлган экан, одамларнинг қайта тирилиши ва Қиёмат кунига ишонишмаган. Улар Исломнинг барча фарзлари ва унинг таъқиқларини инкор қилишган. Улар шунингдек каромий-ботиний оқими дея танилишган. Улар эса ўз навбатида яҳудий, насроний ва Арабистондаги жоҳилият бутпарастлариданда куфрлари кучлироқ. Уларнинг эътиқоди фалсафий ва мажусий қарашларга асосланиб барпо қилинган. Улар ҳатто шиаликка мансуб эканликларини ҳам фақатгина, мунофиқона тасаввурларидан келиб чиққан ҳолда, зоҳиран кўрсатишади. Улардан энг машҳурлари Убайдийлар бўлишган. Уларнинг сулоласи кўп йиллар Миср ва Шомни бошқариб келган.