Salafiy.uz   06-24-2011, 06:55 PM
#1
Имом Байҳақий ва Ал-Ҳоким Башир ибн ал-Хассосиядан:

أَتَيتُ رسولَ الله لأَبايعَهُ علي الإسلام. فاشترطَ عَلَيَّ: تشهدُ أنْ لا إله إلا الله، وأنّ محمداً عبده ورسوله، و تصلّي الخمسَ، وتصومُ رمضان، و تجاهدُ في سبيل الله…

قلت: يارسولَ الله: أمّا اثنتان فلا أَطيقُهما: الزكاة، لأنه ليسَ لي إلاعَشْرُ ذودٍ، هُنَّ رِسْلُ أهلي و حُمولَتُهم. وأمّا الجهادُ فإنهم يزعمون أنه مَنْ وَلَّيَ فقد باءَ بغضبٍ من الله، وأخافُ إن حضرني قتال كرهْتُ الموت، وخَشَعْت نفسي.

فقبضَ رسولُ الله يَدَه، ثم حَرَّكها، ثم قال: لا صَدَقَة، ولاجهاد، فبماذا تدخلُ الجنة؟

قالت: يارسولَ الله: أبايعُك، فبَايعَني عليهن كُلِّهِنّ.

«Байъат қилиш учун Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келдим. У киши менга шарт қўйдилар:

– Аллоҳдан ўзга илоҳ – маъбуд йўқ, Муҳаммад Унинг бандаси ва росулидир – деб гувоҳлик берасан, беш вақт намоз ўқийсан, рамазон ойи рўзасини тутасан, закот берасан, ҳаж қиласан ва Аллоҳ йўлида жиҳод қиласан, – дедилар.

– Ё Росулуллоҳ, иккитасини қила олмайман, - закот беролмайман, чунки менда фақатгина ўнта туя бор, у ҳам бўлса аҳлу аёлимнинг ризқи ва маркабидир ва жиҳод қила олмайман, - дедим.

Айтдиларки:
– Кимки ундан орқа ўгирса (яъни қочса) Аллоҳнинг ғазабига учрайди.

– Агар жиҳодга дучор бўлиб қолсам, ўлиб кетишни истамайман,– дедим.

Росулуллоҳ қўлларини мендан тортиб, силтадилар-да дедилар:
– Садақасиз, жиҳодсиз қандай қилиб жаннатга кирасан?

– Ё Росулуллоҳ, ундай бўлса ҳаммасига байъат бераман, – дедим.

(Бошқа бир ривоятда: «Эй Башир жиҳод ва садақасиз қандай жаннатга кирасан» деб уч марта такрорладилар.)

Мен бу ишларнинг барчасига байъат бердим.[1]»
Муслим   08-05-2012, 01:40 PM
#2
Бу заиф ҳадис. Шайх Албоний раҳимаҳуллоҳ “Тахқиқ Калиматул Ихлос” да бунга кўрсатма бериб кетганлар.
Ушбу ҳадисдан келиб чиқадиган маъно ҳам бошқа саҳиҳ ҳадисларга хилоф. Масалан Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис, Сақиф қабиласи Исломни қабул қилганида улар айни садақа ва жиҳод қилмаслик шарти билан Исломни қабул қилишади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса уларнинг Исломларини мана шу шартлар билан ҳам қабул қилдилар ва: “Агар Исломни қабул қилишса, садақа ҳам тўлашади, жиҳод ҳам қилишади” деб айтдилар (Аҳмад 3/341, Абу Довуд 3025. Саҳиҳ ҳадис. Қаранг: "ас-Силсила ас-саҳиҳа" 1888).
Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадиларки: “Ким Аллоҳ ва Расулига иймон келтирса, намоз ўқиса ва Рамазон рўзасини тутса, у Аллоҳ йўлида жиҳод қилгани ёки туғилган ерида қолганидан қатъий назар, Аллоҳ уни Жаннатга киритишни Ўз зиммасига олди” (Бухорий 2790).
Ушбу ҳадисларда жиҳод Исломнинг ҳақиқий бўлиши шарти эмаслигига ёки жиҳодсиз Жаннатга кириш мумкин эканига очиқ-ойдин ва бошқача тушуниб бўлмайдиган равишда кўрсатма берилмоқда.
Аммо агар Баширнинг ҳадисини саҳиҳ деб ҳисоблаган тақдирда ҳам, уни тўғри тушунишлик керак. Бу “ат-тарғиб ват-тарҳиб” – яъни яхшиликка рағбатлантириш ва ёмонликлардан қўрқитиш бобидан бўлиб, бунга мисол бўладиган ҳадислар шариатда бисёр. Масалан мана бу ҳадис: «Пиёниста ўлса Аллоҳ таолога бутпарастдек дуч келади» (Табароний, Абу Нуъайм. Саҳиҳ ҳадис. Қаранг: «Саҳиҳ ал-жомиъ» 6549).
Бу ҳадис ҳам тарҳиб бобидан бўлиб, маст қилувчи ичимликни ичишликни хатаридан қўрқитмоқда. Бироқ бу ҳадисдан маст қилувчи ичимлик ичган мусулмон қиёмат куни кофир бўлиб тирилади деб хулоса қилинмайди. Чунки маст қилувчи ичимлик ичган одам, уни ҳалол деб ҳисобламаса, кофир бўлиб қолмаслиги масаласида уламолар ўртасида ихтилоф йўқ.
Валлоҳу аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.