41-савол: Аллоҳ мени бирор ишга буюрса менга нима вожиб бўлади?
Жавоб: Сенга етти мартаба вожиб бўлади:
1-Илм
2-Муҳаббат
3-Бажаришга жазм қилиш
4-Амал
5-Ҳолис савоб умид қилишлик
6-У амални хабата қиладиган ишдан эҳтиёт бўлиш
7-Собитлик
42-савол: Аллоҳ тавҳидга буюриб, шииркдан қайтарганлигини билган инсонга бу мартабалар татбиқ қилинадими?
Жавоб: Биринчи мартаба. Инсонларнинг аксари тавҳиднинг ҳақ ва ширкнинг ботиллигини билди, лекин ундан юз ўгирди ва бу ҳақда сўрамади! Аллоҳ рибони ҳаром қилганини билди , олди сотди қилди ва бу ҳақда сўрамади! Етимнинг молини ейишлик ҳаром , яхшилик билан ейишлик жоизлигини билди , етимнинг молига эгалик қилди ва бу ҳақда сўрамади!
Иккинчи мартаба Аллоҳ нозил қилган нарсага муҳаббат ва У ёмон кўрган нарсаларга куфр келтиришлик; Аксар инсонлар Росулга нафрат билан қарашади, У олиб келган нарсани ёмон кўришади гарчи уни Аллоҳ нозил қилганини билишсада.
Учинчи мартаба : Буйруқни бажаришга қатъий жазм қилишлик. Аксар инсонлар билишди ва яхши кўришди лекин дунёлигини ўзгариб кетишидан қўрқиб бажаришга жазм қила олишмайди.
Тўртинчи мартаба : Амал ; Инсонларниг кўпчилиги агар жазм ёки амал қилишса, ва уларга шайҳлар ва яна бошқаларнинг уларни мақтаганликлари очиқ равшан бўлса амални тарк этишади.
Бешинчи мартаба : Ҳақиқатда амал қилувчиларнинг аксари ҳолис амал қилмайди, ҳолис бўлганда эса амални тўғри қила олмайди.
Олтинчи мартаба: Солиҳ инсонлар амалларининг хабата болишидан қўрққанлар. Бунга сабаб Аллоҳ таъолонинг мана бу сўзи :
“Эй мўминлар, (токи қилган яхши)
амалларингиз ўзларингиз сезмаган ҳолларингизда беҳуда-бефойда бўлиб қолмаслиги учун сизлар (пайғамбар билан сўзлашган пайтларингизда)
овозларингизни пайғамбарнинг овозидан юқори кўтарманглар ва унга бир-бирларингизга очиқ (дағал сўз)
қилгандек очиқ-дағал сўз қилманглар!”[ Ҳужурот-2]. Бу эса бизнинг замонимизда жуда кам учрайдиган нарсалардандир.
Еттинчи мартаба: Ҳақда собит туриш ва ёмон ҳотимадан қўрқишликдир. Бу ҳам солиҳ инсонлар қўрқадиган нарсаларнинг энг катталаридандир.
43-савол: Куфрнинг маъноси ва турлари?
Жавоб: Куфр икки турли бўлади.
Биринчиси:диндан чиқарадиган куфр. У бешга бўлинади:
• Куфру ат-такзийб( ёлғонга чиқариш куфри). Аллоҳ таъоло айтди:
“Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган ёки Ҳақ – Қуръон келган чоғида уни ёлғон деган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?! Жаҳаннамда кофир кимсалар учун жой топилмасми?!”.[ Анкабут,68]
• Такаббурлик ва тасдиқлаш билан бирга бўйин товлаш куфри. Аллоҳ таъоло айтди:
“Эсланг, (эй Муҳаммад),
Биз фаришталарга Одамга таъзим қилинг дейишимиз билан саждага эгилдилар. Фақат Иблис кибр ва ор қилиб — кофирлардан бўлди.”.[ Бақара-34]
• Шак куфри – бу гумон куфридир. Аллоҳ таъоло айтди:
“Ва (кофирлик билан)
ўзига зулм қилган ҳолда, боғига кирар экан, айтди: «Бу (боғ — менинг молу давлатим)
ҳеч қачон йўқ бўлмайди.Ва Қиёмат ҳам қойим бўлмайди, деб ўйлайман. Қасамки, агар Парвардигоримга қайтарилсам, (яъни, Қиёмат қойим бўлиб, қайта тирилсам)
албатта бундан ҳам яхшироқ оқибат - бахтни топурман».Биродари унга хитоб қилиб, деди: «Сен ўзингни (асли-наслинг бўлмиш Одамни)
тупроқдан сўнг нутфа — бир томчи сувдан яратиб, сўнгра уни инсон қилиб ростлаган зот - Аллоҳга кофир бўлдингми?! “ .
[Каҳф ,35-37]
• Инкор куфри. Далил Аллоҳ таъолонинг қовли:
“ Кофир бўлган кимсалар эса ўзлари огоҳлантирилган нарсадан (яъни Охиратдаги азобдан)
юз ўгирувчидирлар (уни инкор қилгувчидирлар).
“[ Аҳқоф-3]
• Нифоқ куфри. Далил Аллоҳ таъолонинг қовли:
“Бунга сабаб уларнинг (тилларида)
иймон келтириб, сўнгра (дилларида)
кофир бўлганларидир. Бас, уларнинг диллари муҳрлаб қўйилди. Энди улар (иймоннинг ҳақиқатини)
англай олмаслар!”. [ Мунофиқун-3]
Иккинчиси : диндан чиқармайдиган кичкина куфр. Бу неъмат куфридир. Бунга далил Аллоҳ таъолонинг қуйидаги қовли:
“Аллоҳ бир шаҳарни (яъни Маккани)
мисол келтирур: у тинч, сокин (шаҳар)
эди, ҳар томондан ризқу рўзи бекаму-кўст келиб турар эди. Бас, (қачонки)
у (яъни, унинг аҳолиси)
Аллоҳнинг неъматига ношукрлик қилгач, Аллоҳ у (шаҳар аҳолисига)
бу «хунарлари» (куфру исёнлари)
сабабли очарчилик ва нотинчлик балосини тотдириб қўйди.” [ Наҳл-112] . Ва Аллоҳ таъолонинг мана бу сўзи:
“Шунингдек, сизларга барча сўраган нарсаларингиздан ато этди. Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига етолмайсизлар. Ҳақиқатан, инсон зоти ўта золим ва жуда ношукрдир.” [Иброҳим-34]
44-савол: Ширк ва унинг навлари?
Жавоб: Билгинки ҳақақатда тавҳид ширкнинг зиддидир.
Ширкнинг навлари учтадир: ширк ал-акбар(катта ширк) ,
ширк ал-асғар (кичик ширк) ва
ширк ал-хофий ( пинҳоний ширк ).
1-Ширк ал-акбар (катта ширк)
тўрт қисмга бўлинади :
• Ширку ад-даъва (дуо ширки) .Аллоҳ таъоло айтди:
“ Қачон улар кемага минсалар (ғарқ бўлишдан кўрқиб)
Аллоҳга чин ихлос билан дуо-илтижо қилурлар. Энди қачонки (Аллоҳ)
уларга нажот бериб қуруқликка (чиқаргач),
баногоҳ улар (Аллоҳга)
ширк келтирурлар! “ [Анкабут-65]
• Ширку ан-нийя, ал-ирода ва ал-қосд (ният ,ирода ва қасд ширки) .Аллоҳ таъолонинг қовли:
“Ким (фақат)
шу ҳаёти дунёни ва унинг зебу зийнатларини истайдиган бўлса, уларга қилган амалларини(нг ажр-мукофотини)
шу дунёда комил қилиб берурмиз ва улар бу дунёда зиён кўрмайдилар. Ундай кимсалар учун охиратда дўзах ўтидан ўзга ҳеч қандай насиба йўқдир. Уларнинг бу дунёда қилган барча яхшиликлари беҳуда кетур ва қилиб ўтган амаллари бефойдадир.” [Ҳуд,15-16]
• Ширку ат-тоъа ( тоат ширки). Аллоҳ таъоло айтди:
“ Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини ҳамда Масиҳ бинни Марямни Парвардигор деб билдилар. Ҳолбуки, фақат ягона Аллоҳга бандалик килишга маъмур (буюрилган)
эдилар. Ҳеч илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. У зот уларнинг ширкларидан покдир.” [ Тавба-31]
• Ширку ал-муҳабба (муҳаббат ширки). Аллоҳ таъолонинг қовли:
“Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар ўзгаларни Аллоҳга тенг билиб, уларни Аллоҳни севгандек севадилар. Иймонли кишиларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари қаттиқроқдир. Бундай золимлар азобга рўбарў бўладиган замонларида (қиёмат кунида)
бутун куч-қудрат Аллоҳники бўлишини ва Аллоҳнинг азоби қаттиқ азоб эканини билсалар эди.”[ Бақара-165]
2- Ширк ал-асғар (кичик ширк). Бу риё ширкидир . Аллоҳ таъоло айтди:
“Бас, ким Парвардигорига рўбарў бўлишидан умидвор бўлса, у ҳолда яхши амал қилсин ва Парвардигорига бандалик қилишда бирон кимсани (унга)
шерик қилмасин! (Яъни, қиладиган барча амалларини ёлғиз Аллоҳ учун қилсин).
”[ Каҳф-110]
3- Ширк ал-хофий (пинҳоний ширк). Далил صلى الله عليه و سلم нинг сўзлари:
“ Бу умматдаги ширк қоронғу тунда силлиқ қора тош устида ўрмалаб кетаётган чумолининг қадам товушидан ҳам пинҳонийроқдир."