Muhammadiy ibn Azam   05-12-2012, 09:29 AM
#1
Ассаламулайкум ва рохматуллохи ва барокатух!маргарин Ўзбекистонда халол чиқаришини эшитудим шекилли сахих эмас лекин Россияда ишлаб чиқарилагнларини таркибидан хайвон ёғи бор деп эшитдим бу маълумот сахихми бу махсулот хақида ким нима билади харомми йўқми?таркибида нималар бор?Ахли Сунна Олимлари нималар деган бу масалада?
Муслим   05-12-2012, 02:52 PM
#2
(05-12-2012, 09:29 AM)Muhammadiy ibn Azam Wrote: Ассаламулайкум ва рохматуллохи ва барокатух!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(05-12-2012, 09:29 AM)Muhammadiy ibn Azam Wrote: маргарин Ўзбекистонда халол чиқаришини эшитудим шекилли сахих эмас лекин Россияда ишлаб чиқарилагнларини таркибидан хайвон ёғи бор деп эшитдим бу маълумот сахихми бу махсулот хақида ким нима билади харомми йўқми?таркибида нималар бор?Ахли Сунна Олимлари нималар деган бу масалада?
Барча нарсалардаги (таом, кийим ва ҳоказо) асос – ҳалолликдир, ҳаром қилинганларигина бундан мустасно.
Аллоҳ таоло айтадики: “У шундай зотки, сиз учун Ердаги барча нарсани яратди. Сўнгра самога юзланди-да, уларни етти осмон қилиб тиклади. У ҳамма нарсани билгувчидир” (Бақара: 29).
Ушбу оятнинг тафсирида шайх Саъдий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Аллоҳ одамлар учун ер юзидаги барча неъматларни улардан фойдаланишлари ва баҳраманд бўлишлари, бундан фойдали хулоса чиқаришлари учун Ўз Раҳмати билан яратди. Ушбу ажойиб оят дунёдаги барча неъматлар ҳалол ва пок эканига гувоҳлик беради, илло бунинг акси исботланмагунча. Чунки Аллоҳ таоло одамларга нисбатан Ўзининг раҳматини зикр қилди. Ушбу оятга асосланиб яна шуни таъкидлашимиз мумкинки, барча зарарли ва ёмон (нарсалар) ҳаромдир. Чунки Аллоҳ одамлар учун уларга фойда келтирадиган нарсаоарни яратди. Демак, одамлар ушбу чегарадан чиқадиган нарсалардан фойдаланишларига ҳақли эмаслар. Барча зарарли ва ёмон (нарса)лардан фойдаланишни таъқиқлашлик билан ҳам Парвардигор одамларга улкан раҳмат кўрсатди”.
Шайх Саъдий “Фиқҳ қоидалари” китобида дедилар: “Одатий ишларимиздаги асос – ҳалолликдир, ҳатто ушбу ҳукмни улардан бекор қилувчиси бўлмагунича”.
Шунинг учун ҳалоллик – бу асосдир. Кимки унинг ҳаром эканини таъкидласа далил келтириши керак бўлади.
Валлоҳу аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.