Admin   11-26-2011, 08:07 PM
#1
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuh,hurmatli sayt hodimlari,bu qilayotgan hizmatlaringizga ALLOH ajr mukofotlar bersin.savolim:payg'ambarimiz Muhammad sallollohu alayhi vasallamni hayotida bir marta kurgan a'robiy yoki makka fathidan keyin islomni qabul qilgan makkaliklar ham sahobiy deyiladimi.jazaakallohu hoyron.
Abbos   11-27-2011, 12:56 AM
#2

Саҳобий: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан мўмин бўла туриб учрашган ёки кўрган ва шу (мўмин бўлган) ҳолда вафот этган киши.

Бу таърифга муртад бўлиб (диндан қайтиб) сўнгра исломга қайтган киши ҳам киради, масалан, ал-Ашъас ибн Қайс. Бу киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан сўнг диндан қайтган. Уни асир қилиб Абу Бакрга олиб келишганида у тавба қилган. Абу Бакр розияллоҳу анҳу унинг тавбасини қабул қилган.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари даврида у кишига иймон келтирган, лекин ул зот билан кўришмаган киши бу таърифга кирмайди. Масалан, (Ҳабашистон подшоси) Нажжоший. Кимки муртад бўлиб шу муртадлик ҳолида ўлган бўлса, у ҳам бу таърифга кирмайди. Масалан, Абдуллоҳ ибн Хотал (Макка) фатҳи куни қатл қилинган. Рабиъа ибн Умаййа ибн Холаф Умар замонларида муртад бўлиб, муртадлик ҳолида ўлган.

Саҳобаларнинг сони кўп. Уларнинг сонини қатъий чеклаб бўлмайди, лекин тахминий маънода айтиладики: уларнинг сони бир юз ўн тўрт мингга етган.

Манба: "Мусталаҳул ҳадис" Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин
mutaallim   11-27-2011, 01:35 AM
#3
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Саҳобий Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламни, у кишига иймон келтирган ҳолда кўриб, ана шу асосда вафот этган кишидир.
Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ўзларининг саҳиҳларида (3/1333) шундай дедилар:
"Мусулмонлардан бўлган бирор киши Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам билан ҳамсуҳбат бўлган бўлса ёки у кишини кўрса, у киши (соллоллоҳу алайҳи ва саллам)нинг саҳобаларидандир".
Ҳофиз ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар:
"Бухорий ишонч билан айтган ушбу қовллари Аҳмад ва муҳаддисларнинг жумҳур уламолари сўзидир. Бухорийнинг "Мусулмонлардан бўлган", деган сўзлари билан у киши (соллоллоҳу алайҳи ва саллам)га ҳамсуҳбат бўлган ёки кўрган кофирлар (ушбу таъриф остига) кирмайди. У киши (соллоллоҳу алайҳи ва саллам)нинг вафотларидан кейин исломга кирганларга келсак, "Мусулмонлардан бўлган", деган сўзларига мувофиқ келса-да, бироқ у ушбу (саҳобий деган) сифат остига дохил бўлмайди. Ана шу таянса (арзийдиган сўздир)". "Фатҳ ал-Барий" (7/4).
Ҳофиз Ироқий роҳимаҳуллоҳ саҳобийга таъриф бера туриб шундай дедилар:
"Қаршиликка учрашдан саломат бўлган қовл шуки: Саҳобий – Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламга мусулмон бўлган ҳолатда йўлиқиб сўнгра исломда вафот этган кишидир. (Ушбу сўзимиз билан) муртад бўлиб, кофир бўлган ҳолатда вафот этган кимса (саҳобий таърифи остига) дохил бўлмайди.
"Мусулмон бўлган ҳолатда", деган сўзим билан у киши (соллоллоҳу алайҳи ва саллам)ни кофир бўлган ҳолида кўриб сўнгра соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан кейин исломга кирган киши борасида эҳтиёткорлик билан ёндашдим. Чунки у машҳур сўзга кўра Қайсарнинг (Ўша вақтдаги Рум диёрининг подшоси) элчиси каби саҳобий эмасдир"
. "Шарҳ ат-Табсиро ва ат-Тазкиро" (205).
"Ушбу шартимиз билан яна Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламни мусулмон бўлган ҳолида кўрган ва исломда вафот этган ёки Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламни вафот этганларидан кейин, бироқ дафн қилинишларидан олдин кўрган киши (ҳам саҳобий таърифи остига) дохил бўлмайди. Дарҳақиқат ушбу воқеа Абу Зуайб Хувайлид ибн Холид ал-Ҳанзалийда юз берди. Чунки у соллоллоҳу алайҳи ва саллам билан ҳамсуҳбат (бўлиш шарафига етишмади).
Ва яна ушбу (шартимиз билан) у кишини мусулмон бўлган ҳолатда кўрган-у, бироқ муртад бўлиб, муртадликда вафот этган кимса (ҳам) Ибн Хоттал каби (саҳобий таърифи остига дохил бўлмайди)"
.
"Тадриб ар-Ровий" (2/191).
Дарҳақиқат ушбу саҳобий тарърифи ҳақидаги қовлни Ибн Ҳажар "Нузҳатун Назор" (88)да ва Суютий "Тадриб ар-Ровий" (2/191)да ихтиёр қилишди.
Валлоҳу Аълам.
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.