mutaallim   11-28-2011, 02:38 PM
#1
5741-рақам остидаги фатвонинг тўртинчи саволи
Савол: Ҳожилар муқаддас ердан ўз диёрларига қайтишгач бир ҳафта давомида (ҳеч қаерга) на ўз ҳожатларини ўтаб олгани ва на намозга деб ҳам чиқмай уйларида ўтириб олишади. Одамлар эса уларнинг ҳузурларига дуоларидан (баҳраманд бўлиб қолайлик), деб ёпирилиб келадилар. Ушбу иш суннатданми?
Жавоб: "Бу суннат эмас. Балки у бидъатдир. Ким ушбу ишни суннат деб даъво қилса, дарҳақиқат хатога йўл қўйибди. Намозни жамоатда, масжидда адо этмай уйларида ўтириб олишларига келсак, бу жоиз эмас. Илло шаръий узр билан (жоиз бўлади). Эслаб ўтилган ҳолат эса узр эмас. Улар намозда ҳозир бўлмаганлари учун гуноҳкордилар".
(11-мужаллат, 359-саҳифа)
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, аҳли оилалари ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий тадқиқотлар ва фатво бериш доимий қўмитаси
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурроззақ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ Ғудаён
Манба:
http://alifta.net/Fatawa/FatawaSubjects....8%b3%d8%a9
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.