Маний, мазий ва вадий ўртасидаги фарқ нима?
Савол: Маний, мазий ва вадий ўртасидаги фарқ нима?
Жавоб: Маний билан мазий ўртасидаги фарқ шуки,
маний қуюқ ва ҳидли бўлиб, шаҳват кучайган пайтда отилиб чиқади. Мазий эса шаффоф суюқлик бўлиб, унда манийнинг ҳиди бўлмайди ва отилиб чиқмайди. Шаҳват кучайганида эмас, шаҳват тўхтаганида чиқади. Инсон буни шаҳват тўхтагач ҳис қилади.
Вадий эса, сийгандан кейин чиқадиган нуқтасимон оқ рангли суюқликдир.
Айтиб ўтганларимиз, бу уч нарсанинг моҳияти ҳақида эди. Энди уларнинг ҳукмларига келсак:
Вадийнинг ҳукми ҳар жиҳатдан сийдик ҳукмига ўхшайди;
Мазийнинг ҳукми тозаланишда сийдикдан бир оз фарқлидир. Унинг нажосатлиги енгилроқ бўлиб, унга сув сепишнинг ўзи кифоядир. Яъни, мазий теккан ернинг ҳар жойига сув сепилади, бироқ, сиқилмайди ва ишқаланмайди. Бундан ташқари, гарчи тегмаган бўлса ҳам, таносил аъзосини ёрғоғи билан бирга ювилади.
Манийнинг ҳукми эса, у – пок-тоза бўлиб, унинг асари кеткизадиган даражада ювилади, холос. Маний (отилиб, лаззат билан чиқса) ғусл олишни фарз қилади. Мазий, вадий ва сийдик келиши эса, таҳорат олишни фарз қилади.