Admin   07-09-2011, 07:45 PM
#1
«Ватанни севмоқ иймондандир» ҳадиси ҳақида

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобларига салавоту саломлар бўлсин.
«Ватанни севмоқ иймондандир» ҳадиси тўқима (мавзу) ҳадис бўлиб, уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбат бериш мумкин эмас. Ушбу ҳадис борасида уламоларнинг баъзи сўзларини келтириб ўтамиз:
Имом Муҳиддин Байрутий Шофиий деди: «Тўқима» (Қаранг: «Асна ал-матолиб фи аҳадис мухталифатил маротиб» 1/123).
Соғоний деди: «Ушбу ҳадис мавзудир» (Қаранг: «Мавзуот ас-Соғиний» 53).
Саҳавий деди: «Мен уни билмайман» (Қаранг: «ал-Мақосид ал-ҳасана» 218).
Суютий деди: «Мен уни билмайман» (Қаранг: «ад-Дурар ал-мунтасиро» 65).
Мулло Алий ал-Қорий деди: «Айтишларича, ушбу ҳадиснинг асоси йўқ ёки у тўқиб чиқарилган» (Қаранг: «ал-Асару ал-марфуъа» 189).
У киши яна айтадилар: ««Ватанни севмоқ иймондандир» ҳадисига келсак, у тўқимадир» (Қаранг: «Шарҳ Мишкатул масобиҳ» 5/316).
Муҳаммад ибн Муҳаммад Ғаззий деди: «Бу ҳадис эмас» (Қаранг: «Итқону ма юҳсину» 1/222).
Зарқоний деди: «Ушбу ҳадис менга маълум эмас» (Қаранг: «Мухтасар ал-Мақасид» 361).
Муҳаммад Жоруллоҳ Соъдий деди: «Ҳадис сифатида келтирилмайди» (Қаранг: «ан-Навафиҳ ал-Атро» 120).
Шайх Албоний деди: «Ушбу ҳадис мавзудир» (Қаранг: «ас-Силсила аз-Заифа» 36).
Шайх Муқбил деди: «Одамлар орасида «Ватанни севмоқ иймондандир» ҳадиси тарқалди. У Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) томонидан тасдиқланмаган» (Қаранг: «ал-Муктораҳ» 1/6).
Шайх Аҳмад Ҳакамий деди: «Одамлар орасида машҳур бўлган нарсалар орасидагилар ичида исноди бир донагинаси бўлиши мумкин. Аммо «Ватанни севмоқ иймондандир» каби умуман исноди бўлмаган ҳадислар ҳам бўлиши мумкин» (Қаранг: «Далилул арбабил фалак ли таҳқиқи фанни стилаҳ» 1/12).
Шайх Усаймин деди: «Яна шунга ўхшаши бу «Ватанни севмоқ иймондандир» ҳадисидир. У омма халқ орасида саҳиҳ ҳадисдек машҳур. Бироқ, бу тўқима, ёлғон ҳадис. Унинг маъноси ҳам саҳиҳ эмас. Чунки ватанни севмоқ – ўтакетган мутассибликдандир» (Қаранг: «Шарҳ ал-Байкуния» 1/70).
Доимий фатволар қўмитасида айтилади: «Бу Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадиси эмас. Одамлар тилларида тарқалган сўзлардир» (Раис: Абдулазиз ибн Боз, раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий, аъзолар: Абдуллоҳ Ғудаён, Абдуллоҳ ибн Қаъуд. Фатво № 5729).
Ҳа, «Ватанни севмоқ иймондандир» тўқима ҳадис. Ҳатто маъноси ҳам ғалати. Чунки ватанини мусулмонлардан кўра кучлироқ севадиган кофирларни учратиш мумкин. Аммо: «Ислом диёрини севмоқ иймондандир» дейилса, бунинг маъноси тўғри бўлади.
Шайх Усаймин деди: «Одамларнинг тилларида саҳиҳ бўлмаган ҳадислар тарқалди. Улар орасида «Ватанни севмоқ иймондандир». Бу нотўғри маъно! Аксинча, Ислом диёрини севмоқ иймондандир. Ватанга келсак, инсон уни тарк этади ва куфр диёридан Ислом диёрига ҳижрат қилади. Шунинг учун куфр ватанини севмоқ иймондан эмас, аксинча, куфр диёри ва унинг аҳли манфурдир. Ислом диёри ва унинг аҳли эса севимлидир. У сени ватанинг бўлиш ёки бўлмаслиги фарқсиз» (Қаранг: «Шарҳ Риёзус Солиҳийн» 5/330).
Шайх Муҳаммад Саид Росланнинг «Ҳуб ал-ватан ал-исламий минал ийман» (исломий ватанни севмоқ иймондандир) номли кичик бир ажойиб китоблари бор.
Ватани, ўзининг ўлкаси ва туғилиб ўсган уйига бўлган муҳаббат ҳар бир инсондаги фитрий ҳолатдир. Агар Қуръон ва Суннатга мурожаат қилинса, бунга урғу берилган кўпгина далилларни учратиш мумкин.
Масалан, Аллоҳ таоло Бани Исроил ўз пайғамбарига айтган сўзларини хабарини беради:
«Диёримиздан ҳайдалиб, болаларимиздан (ажралиб) турибмиз-ку, нега Аллоҳ йўлида урушмас эканмиз?» (Бақара: 246).
Яна Аллоҳ илк мусулмонлар ҳақида айтади:
«Улар ўз диёрларидан фақатгина «Бизнинг Парвардигоримиз (ягона) Аллоҳдир», деганлари учун қувилган зотлардир» (Ҳаж: 40).
Яна Аллоҳ таоло айтади:
«Агар Биз уларга (бани Исроилга буюрганимиз каби) «бир-бирингизни ўлдиринг ва ўз диёрларингиздан чиқинг», деб буюрганимизда эди, улардан жуда оз қисми бу буйруқни бажарган бўлур эди» (Нисо: 66).
Шайх Саид Рослан айтганларидек, ушбу оятда Аллоҳ қотилликни ўз уйларини тарк этиш билан тенглаштирди.
Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни ўз ватанидан ҳайдаб чиқарганларга қарши дуоибад қилганлар: «Эй Аллоҳ, Шайба ибн Робиъа, Утба ибн Робиъа ва Убай ибн Халафни бизни ўз диёримизни ташлаб чиқиб кетишга мажбур қилгани учун лаънатлагин!» (Бухорий 1889, Муслим 1376).
Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Уйланмаган зинокорнинг жазоси, дарра уриш ва бир йилга ватанидан сургун қилишдир» (Муслим 1690).
Агарда ватанини ташлаб кетиш инсон учун оғир иш бўлмаганида эди, бу каби оғир гуноҳни шу йўл билан жазолашликда маъно бўлмаган бўлар эди.
Шундай қилиб, айтиб ўтилганларнинг барчаси инсон ўз ватанига бўлган муҳаббати бор нарса эканига далолат қилади. Айниқса ўша ватанда мусулмонлар истиқомат қилса.
Бироқ, агар ўз ватанини куфр ва фасод диёри бўлишига, одамлари куфр ва бузуқликларга ғарқ бўлган бўлишига қарамай севиш мумкин эмас. Юқорида бу ҳақида шайх Усаймин айтганларидек, ҳатто инсон ўз ватанидек унга қалби боғланган бўлса ҳам, бундай қилиш жоиз бўлмайди.
Валлоҳу аълам.

  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.