Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Иккинчи шубҳа
Кўр киши ҳақидаги ҳадис
Умарнинг Аббосни, Аллоҳ иккиларидан рози бўлсин, тавассул қилишлари ҳадиси атрофидаги сўзни таҳқиқ қилиб, у мухолифлар фойдасига эмас, балки уларга қарши ҳужжат эканини баён қилишдан фориғ бўлганимиздан кейин, ҳозир кўр киши ҳадиси атрофидаги сўзни таҳқиқ қилиш ҳамда у уларнинг фойдасига ҳужжатми ёки яна уларга қаршими дея унинг маъносига назар ташлашга киришиб, айтамизки:
Аҳмад ва бошқалар саҳиҳ санад билан Усмон ибн Ҳанифдан ривоят қиладилар: кўзи ожиз бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб: Аллоҳдан менга офият беришини (сўраб) дуо қилинг, деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Агар хоҳласанг сенга дуои хайр қиламан. Агар хоҳласанг буни кейинга қолдираман ва у яхшироқдир”, дедилар. (Бир ривоятда: “Агар хоҳласанг сабр қил ва у сен учун яхшироқ”.) У: дуо қилинг, деди. Шунда у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уни таҳорат олишга, таҳоратини гўзал қилишга, икки ракат намоз ўқишга ва ушбу дуо билан дуо қилишга буюрдилар: Эй Аллоҳ! Мен пайғамбаринг Муҳаммад – раҳмат пайғамбари(нинг дуоси) билан Сендан сўрайман ва Сенга юзланаман. Эй Муҳаммад! Мен сиз(нинг дуоингиз) билан Раббимга ушбу ҳожатим борасида юзландим, уни менга ўтаб бер. Эй Аллоҳ! У кишини мен учун шафоатчи қил ва “мени у киши учун шафоатчи қил”. Киши шундай ҳам қилганди соғайиб кетди, деди. (Аҳмад “Муснад” (4.138), Термизий (4/281-282) “Туҳфа” шарҳи билан, Ибн Можа (1/418), Табароний “Кабир” (3/2/2), Ҳоким (1/313). Барчалари Усмон ибн Умар (Аҳмаднинг шайхи) ривоят йўлидан: Шуъба Абу Жаъфар ал-Маданийдан, (у) деди: Аммора ибн Хузаймани Усмондан ҳадис айтаётганини эшитдим. Термизий: “Ҳасан саҳиҳ ғариб”, деди. Ибн Можада унинг сўнгидан: “Абу Исҳоқ: саҳиҳ ҳадис”, деди. Сўнг уни Аҳмад ривоят қилди: Шўъба бизга шундай ҳадис айтди. Ва унда бошқа ривоят ҳам бор. Муҳаммад ибн Жаъфар шу маънодаги ҳадисни ривоят қилди: Шуъба бизга шундай ҳадис айтди. Ҳоким (1/519): “Исноди саҳиҳ”, деди. Заҳабий унга мувофиқ бўлди. Дарҳақиқат, “Сиянатул Инсан” ва “Татҳирул Жанан” (китоблари) соҳиблари ҳамда бошқалар каби баъзилар унинг иснодида Абу Жаъфар бор дея уни иллатли деди. Термизий: “Уни Хатмийдан эмас фақат ушбу важҳдан – Абу Жаъфарнинг ҳадисидан биламиз”, деди. Ва: у демак Розийдир. У ростгўй. Бироқ ҳифзи ёмон, дедилар.
Мен (Албоний) айтаман: бироқ бу, тўғриси у Хатмийнинг ўзи дея даф-(рад) қилинади. Аҳмад бир ривоятда (4/138) унинг (қаерга) мансублигини айтди ва бошқасида унинг айни номини айтди: “Абу Жаъфар ал-Маданий”. Шунингдек, Ҳоким ҳам унинг номини айтди. Ушбу Хатмий Розий эмас. У Маданийдир. Дарҳақиқат, Табаронийнинг “Мўъжам ас-Соғир”да шундай ворид бўлган. “Сунан Термизий”нинг “Бувлақ” босмасида ҳам шундай. Ушбу Хатмий, у Аммора ибн Хузаймадан ва Шуъбадан ривоят қилгани буни қатъий суратда таъкидлайди. Худди бу ердаги иснодидагидек. У ростгўй. Шунга кўра иснод яхши, унда шубҳа йўқ).
Мухолифлар: ушбу ҳадис дуода Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёки у кишидан бошқа солиҳларнинг обрўсини васила қилишнинг жоизлигига далолат қилади деб биладилар. Зеро Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унда (ҳадисда) кўр кишига дуосида у кишини васила қилишни ўргатдилар. Дарҳақиқат, кўр киши шундай ҳам қилганди кўзи очилди.
Биз эса ушбу ҳадисда ихтилоф қилинаётган тавассул – зотни тавассул қилишга улар учун ҳужжат йўқ, деб биламиз. Балки у биз юқорида айтиб ўтган шаръий тавассул турларининг учинчи турига бошқа бир далилдир. Чунки кўр кишининг васила қилиши у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг дуолари(ни васила қилиш) билан бўлди. Ҳадиснинг айни ўзида биз айтаётганларимизга далиллар кўп. Энг муҳимларидан:
Биринчи: кўр киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг ҳаққига дуо қилишлари учун ҳузурларига келди. Бу ушбу қавли: “Аллоҳдан менга офият беришини (сўраб) дуо қилинг”. Демак, у Аллоҳ таолога у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуоларини васила қилди. Чунки у, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуолари у кишидан ўзганинг дуосига хилоф ўлароқ Аллоҳ ҳузурида қабул қилиниши умидлироқ эканини билди. Агар кўзи ожиз киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зоти ёки обрўлари ёҳуд ҳақларини васила қилишни мақсад қилганда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб, у кишидан ўзининг ҳаққига дуо талаб қилишга бирор ҳожат бўлмасди. Балки уйида ўтириб, мисол учун Раббисига шундай дея дуо қиларди: “Эй Аллоҳ! Мен Сендан пайғамбарингнинг обрўси ва ҳузурингдаги манзилати билан менга шифо беришингни ва кўзимни очишингни сўрайман”. Бироқ у бундай қилмади. Нима учун? Чунки у араб. Тавассулнинг маъносини араб тилида ҳақ-(соғлом) фаҳм билан тушунади. Ҳамда у ҳожатманд киш айтадиган ва тавассул қилинмишнинг номини зикр қиладигн сўз эмас, балки у (тавассул) унда салоҳият ва Китоб-у Суннат илми мавжуд дея эътиқод қиладиган киши ҳузурига боришлик ва ундан ўзининг ҳаққига дуо талаб қилишни ўз ичига олишини билади.
Иккинчи: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу қавллари билан унга нима афзал эканини баён қилиш билан унга нисбатан тўла самимият ила дуо қилишни ваъда бердилар: “Агар хоҳласанг дуо қиламан. Агар хоҳласанг сабр қил ва у сен учун яхшироқ”. Ушбу иккинчги иш, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам Раббилари таборака ва таолодан ривоят қилган ҳадисда унга ишора қилганларидир: “Агар бандамни икки севиклиги билан синасам –яъни, икки кўзи- ва сабр қилса, у иккисининг эвазига жаннат бераман”. (Бухорий Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилди. У “Саҳиҳа” (2010)да).
Учинчи: Кўзи ожиз кишининг дуо (талаб қилиш)да давом этиши ва у ушбу қавли: “Дуо қилинг”. Бу эса у Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг ҳаққига дуо қилишларини талаб этади. Чунки у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ваъдасига вафо қиладиганларнинг энг яхшисидир. Дарҳақиқат, юқорида ўтганидек агар у хоҳласа унинг ҳаққига дуо қилишни ваъда қилдилар. Батаҳқиқ, у дуо хоҳлади ва ун(и талаб этиш)да давом этди. Демак, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг ҳаққига дуо қилишларидан ўзга чора йўқ. Натижада мурод собит бўлди. Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўзи ожиз кишини меҳрибонликларидан келиб чиқиб ва Аллоҳ таоло унинг ҳаққига қилинган дуони ижобат қилишига ҳарис бўлиб уни шаръий тавассулнинг иккинчи турига йўлладилар. У ҳам бўлса яхшиликнинг (барча) қирраларини жамлаши учун солиҳ амал билан тавассул қилишликдир. Шунда уни таҳорат қилиш, икки ракат намоз ўқиш сўнг ўзининг ҳаққига дуо қилишга буюрдилар. Ушбу амаллар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога тоат бўлиб, уни Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг ҳаққига дуо қилишларидан олдин тақдим этади. Ва у юқорида ўтганидек Аллоҳ таолонинг ушбу қавли остига дохил бўлади: “Ва Унга яқин бўлиш йўлини излангиз ”. (Моида: 35).
Шундай қилиб Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўр кишига ваъда қилган дуолари билан кифояланмадилар. Балки уни, ушбу иш барча жиҳатларида мукаммал бўлиши, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло қабул айлаши ва розилигига яқинроқ бўлиши учун Аллоҳ сунҳанаҳу ва таолога тоат ва Унга қурбат бўлган амаллар билан машғул қилдилар. Шунга кўра ушбу ҳодисанинг бари –зоҳир бўлганидек- дуо атрофида айланяпти. Унда улар даъво қилаётганларидан бирор нарса зикр қилинмаган.
Дарҳақиқат, шайх Ғомарий бундан ғофил қолди ёки ўзини ғофилликка солиб, “Мисбаҳ” (24)да шундай деди: “Агар хоҳласанг дуо қиламан”, яъни, агар хоҳласанг сен дуо қиладиган дуони сенга ўргатаман ва уни сенга талқин қиламан-(айтиб тураман). Ҳадиснинг боши охири билан мувофиқ бўлиши учун ушбу таъвил вожибдир”.
Мен (Албоний) айтаман: ушбу таъвил кўп жиҳатдан ботил. Шулардан: кўр киши у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўзининг ҳаққига дуо қилишни талаб қилди. Унга дуо ўргатишни эмас. Агар у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг унга: “Агар хоҳласанг дуо қиламан”, сўзлари унинг талабига жавоб бўлар экан, бу унинг ҳаққига дуо қилиш экани таъйин. Бундан ўзга чора йўқ ва ушбу маъно ҳадиснинг охирига мувофиқ келади. Шунинг учун Ғомарийни охиридаги ушбу қавлнинг изоҳига алоқали гап қилмаганини кўрамиз: “Эй Аллоҳ! У кишини мен учун шафоатчи қил ва мени у киши учун шафоатчи қил”. Бу эса юқорида баён қилиб ўтганимиздек тавассул у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуолари билан бўлганини очиқ кўрсатмоқда.
Сўнг деди: “Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўр кишининг ҳаққига дуо қилдилар дея кўндик ҳам дейлик. Бу эса ҳадисни ундан (кўр кишидан) бошқасининг ҳаққида умумийлаштиришдан маън қилмайди”. Бу очиқ-ойдин янглиштиришдир. Чунки бирор киши у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кўр кишидан бошқасига дуо қилиш ҳолатида ҳадисни ундан (кўр кишидан) бошқаси ҳақида умумий эканини инкор қилмайди. Бироқ у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан “Рофиқул Аъло”га кўчиб ўтганларидан кейин турли ҳожат ва истакларида васила қилувчилар учун номаълум бўлганда уларнинг ўзлари у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан кейин дуоларини васила қилмаганлар. Шунинг учун ҳукм турлича бўлади. Ва Ғомарий томондан ушбу таслим-(кўниш) унга қарши ҳужжатдир.
Тўртинчи: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга шундай дейишни таълим берган дуо: “Эй Аллоҳ! У кишини мен учун шафоатчи қил”. (Ушбу жумла Аҳмад, Ҳоким ва улардан бошқаларда ҳам мавжуд ва исноди саҳиҳ). Буни у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зотлари ёки обрўлари ёҳуд ҳақларини васила қилишга йўйиш амри маҳол. Зеро маъно: Эй Аллоҳ! У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мен ҳаққимдаги шафоатларини қабул эт, яъни, менга кўзим қайтарилишидаги дуоларини қабул айла. Шафоат луғатда дуодир. Ва у қиёмат куни у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишидан бошқа анбиё ва солиҳлар учун собит бўлган шафоатдан муроддир. Бу эса шафоат дуодан хосроқ эканини баён қилмоқда. Зотан у (шафоат) икки киши бир ишни талаб қилгандагина бўлади. Шунда бирлари бошқасига шафоатчи-(оқловчи) бўлади, ўзгаси шафоатчи бўлмаган якка талаб қилувчига хилоф равишда. “Лисанул Араб”да шундай деди: “Шафоат – шафоат қилувчи ўзгаси учун сўраётган ҳожатда подшоҳга (айтадиган) сўзи. Шафоатчи – ўзгаси учун талаб қилувчи. Уни талабгор ҳузурида шафоат қилади. Фалончини фалончига (ҳузурида) шафоат қилдим ва мени унинг ҳаққидаги шафоатимни қабул қилди, дейилади”.
Бу жиҳатдан ҳам собит бўлмоқдаки, кўзи ожиз кишининг василаси у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуолари бўлган, зотлари эмас.
Бешинчи: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўзи ожиз кишига ўргатганлари жумласидан шундай дейишидир: “Ва мени у киши учун шафоатчи қил”. (Ушбу жумла ҳадисда саҳиҳдир. Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилдилар ва Ҳоким уни саҳиҳ деди ҳамда Заҳабий унга мувофиқ бўлди. Унинг ёлғиз ўзи ҳадисни зот билан тавассул қилишга йўйиш ботил эканига қатъий ҳужжат. Худди кейинги айрим муаллифлар қўл урганидек. Зоҳири шуки, улар буни биладилар. Шунинг учун ушбу жумлани мутлақо келтирмаганлар. Бу иш эса нақл қилишда қанчалик омонатдор эканликларига далолат қилади. Бундан ҳам яқини шуки, улар ундан олдинги жумлани зотни васила қилишга далиллардан дея келтирдилар: “Эй Аллоҳ! У кишини мен учун шафоатчи қил”. Уни бунга далолат қилишини очиқлашга келсак, уни ўқувчиларга ҳавола қилмадилар. Чунки ўзида йўқ ўзгага беролмайди!). Яъни, шафоатимни, яъники, ўзимни ҳаққимда у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатларини қабул қилишингни сўраб қилган дуоимни. Яъни, менга кўзимни қайтарилишидаги дуоларини. Мана шу, ушбу жумлада ундан ўзгаси тушунилиши мумкин бўлмаганидир.
Шунинг учун мухолифлар ундан ўзларини жоҳил қолганга солаётганлари, на яқин ва на узоқдан унга алоқали бирор гап айтмасликларини кўрасиз. Чунки у уларнинг биноларини пойдеворидан бузади ва илдизларини қўпориб ташлайди. Уни эшитганларида сизга худди беҳуш бўлиб қолган кимсанинг қараши билан қарашаётганини кўрурсиз. Чунки Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кўр киши ҳақидаги шафоатлари тушунарли. Бироқ кўр кишининг Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақидаги шафоати қандай бўлади? Албатта, уларда бунга жавоб йўқ. Бу эса ушбу жумла уларнинг таъвилотларини ботилга чиқараётганини ҳис қилишларига далолат қиладики, сиз улардан бирортасини уни мисол учун ўз дуосида истеъмол қилиб: Эй Аллоҳ! Пайғамбарингни менга шафоатчи қил ва мени у кишига шафоатчи қил, деяётганини кўрмайсиз.
Олтинчи: ушбу ҳадисни уламолар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мўъжизалари, мустажоб қилинган дуолари, Аллоҳ у кишининг дуолари баракаси билан одатдан ташқари ишлар, касалликлардан тузалиб кетишдан иборат зоҳир қилганлари қаторида зикр қиладилар. Батаҳқиқ, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу кўр кишига қилган дуолари билан Аллоҳ унга кўзини қайтарди. Шунинг учун Байҳақий ва бошқалар каби мусаннифлар уни “Далаилун Нубувва” (“Нубувват далиллари”)да ривоят қилдилар. Бу эса кўзи ожиз кишининг шифо топишидаги сир Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуолари эканига далолат қилади. Ҳар бир кўзи ожиз киши Аллоҳ таолога ихлос билан, Унга тавба-тазарру қилган ҳолда у (ушбу дуо) билан дуо қилса гоҳида офият берилиши, балки камида улардан бирортасига офият берилиши уни қўллаб-қувватлайди. Бу эса бўлмаган нарса, эҳтимол ҳеч қачон бўлмаса керак.
Худди кейинги (даврлардаги) авом тушунганидек кўр кишининг шифо топишидаги сир Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг обрўйи, қадри ва ҳақларини васила қилиш бўлганида, албатта, ушбу шифо у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг обрўларини васила қилаётган, балки унга гоҳида барча анбиё ва расулларнинг ҳамда авлиё, шаҳид ва солиҳларнинг ҳар бирини обрўсини, фаришта, жамийки инсон ва жинлардан иборат Аллоҳнинг ҳузурида обрўга эга бўлганларнинг ҳар биринини обрўсини васила қилаётган ундан бошқа кўрларда шифо ҳосил бўлиши фараз қилинган бўларди! У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан кейин шу кунгача бу узоқ асрлар давомида шунга ўхшаши ҳосил бўлганини биладиган бирор кишини билмаймиз ва гумон қилмаймиз.
Муҳтарам ўқувчига кўзи ожиз кишининг ҳадиси у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуоларини васила қилиш атрофида айланиши, унинг зотни васила қилишга алоқаси йўқлигига далолат қилувчи биз келтирган жиҳатлар маълум бўлган бўлса, ана шу дамда унга кўр кишининг ўз дуосидаги ушбу: “Эй Аллоҳ! Мен пайғамбаринг Муҳаммад …(нинг дуоси) билан Сендан сўрайман ва Сенга юзланаман”, сўзи ҳам маълум бўлади. Ундан мурод: Сенга пайғамбарингнинг дуосини васила қиламан. Яъни, “музоф” (дуо лафзи) ҳазф қилинишига биноан. Бу эса араб тилида маъруф иш. Аллоҳ таолонинг қавли каби: “Биз бўлиб қайтган шаҳардан ва биз бирга кетган карвондан сўраб-суриштиргин”. (Юсуф: 82). Яъни, шаҳар аҳли ва карвон эгалари. Биз ва мухолифларимиз бунга мувофиқмиз. Яъни, ҳазф қилинган “музоф”ни тартиблашга биноан. Ва у худди Умарнинг дуоси ва Аббосни (Аллоҳ иккиларидан рози бўлсин) васила қилишларида кўрганимизга ўхшаш. Ё тартиблаш улар даъво қилганидек бўлади: мен Сенга пайғамбарингнинг “обрў”си билан юзланаман. Эй Муҳаммад! Мен сизнинг “зот”ингиз ёки “даража”нгиз билан Раббимга юзланаман. Ёки тартиблаш биз айтганимиздек: мен Сенга пайғамбарингнинг “дуо”си билан юзланаман. Эй Муҳаммад! Мен сизнинг “дуо”ингиз билан Раббимга юзланаман. Далил далолат қилганига биноан икки тартиблашдан бирини рожиҳ қилишдан ўзга чора йўқ. Уларнинг тартиблашлари “обрўсини” ва уларда на ҳадисдан ва на бошқасидан далиллари йўқ. Зеро сўз сиёқи ва оқимида обрўнинг ёдга олиниши ёки унга далолат қиладиган бирор нарсани очиқ-ойдин айтилгани ёки ишора қилингани мутлақо мавжуд эмас. Худди уларда Қуръон ёки Суннат ёҳуд саҳобаларнинг феълидан обрўни васила қилишга далолат қиладиган бирор нарса бўлмаганидек. Демак, уларнинг тартиблашлари бирор рожиҳ қилувчисиз қолди. Натижада эътибордан соқит бўлди. Ва барча мақтовлар Аллоҳга хос.
Бизнинг тартиблашимизга келсак, унга кўплаб далиллар қойим бўлган. Улар юқоридаги важҳларда ўтди.
Ёдга олишга арзигулик бошқа бир иш бор. У ҳам бўлса, агар кўзи ожиз кишининг ҳадисини зоҳирига йўйилса, у зотни васила қилиш, албатта, ундан кейинги сўзини бекорга чиқарувчи бўлади: “Эй Аллоҳ! У кишини мен учун шафоатчи қил ва мени у киши учун шафоатчи қил”. Бу эса сир бўлмаганидек жоиз эмас. Демак, ушбу жумла билан ундан олдингисини мувофиқлаштириш вожиб бўлади. Бу эса тавассул дуо билан бўлди дея фақат биз тартиблаганимизга биноан бўлади. Шунда мурод собит бўлди. Ҳамда уни зот билан тавассул қилишга далил сифатида келтириш ботил бўлди. Барча мақтовлар Аллоҳга хос.
Шундай бўлсада мен (Албоний) айтаманки: агар кўзи ожиз киши у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг обрўларини васила қилгани саҳиҳ бўлса, бу у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга хос ҳукм бўлади. Ундан анбиё ва солиҳлардан иборат у кишидан ўзгаси шерик бўлмайди. Уларни у кишига мулҳақ қилишни саҳиҳ назар қабул қилмайди. Чунки у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг саййиди ва барчаларидан афзали. Ва бу у киши ҳақида саҳиҳ бўлган кўплаб хабарлар каби Аллоҳ у кишини улардан хос қилган нарсаларидан бўлиши мумкин. Хусусиятлар бобига қиёслар дахл қилмайди. Кимки кўзи ожиз кишининг тавассули Аллоҳга у кишининг зоти билан бўлганди деб билса, бас, унга шунда тўхташи ва унга зиёда қилмаслиги вожиб бўлади. Худди имом Аҳмад ва шайх Изз ибн Абдуссаломдан нақл қилинганидек, Аллоҳ таоло иккиларини ўз раҳматига олсин. Ана шу инсоф билан бирга илмий изланиш талаб қилгани. Аллоҳ тўғриликка муваффақ қилувчидир.
Нотўғри тасаввурни даф қилиш
Ушбу мавзуга боғлиқ муҳим жиҳатни баён қилишдан ўзга чора йўқ. У ҳам бўлса, биз Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишидан бошқа анбиё ва солиҳларнинг обрўларини васила қилишни рад этар эканмиз, бу уларнинг Аллоҳ ҳузурида обрў ёки қадр ёҳуд даражалари бор эканини инкор қилганимиз учун эмас. Худди биз уларни ёмон кўриб, Аллоҳ ҳузуридаги қадр ва манзилатларини инкор қилишимиз ҳамда қалбларимиз уларнинг муҳаббатини ҳис қилмагани учун бўлмаганидек. Доктор Бутий “Фиқҳус Сунна” (354) китобида айнан шундай дея бизга туҳмат қилганидек: “Дарҳақиқат, қалблари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муҳаббатини шуъурида ҳис қилмаган қавмлар адашиб кетди. Ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан кейин зотларини васила қилишни инкор қилишга тушдилар…”. Йўқ, сўнг яна йўқ. Биз алҳамдулиллоҳким одамларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни энг муносиб қадрларига етадиган ва энг кўп муҳаббат қўйиб, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг фазилатларини эътироф этадиганлариданмиз. Бу сўз агар бирор нарсага далолат қилса ҳам, албатта, у салафий даъвати – ушбу даъват ва унинг асҳоблари душманларининг қалбларини тўлдирган кўр-кўрона кек-адоватга далолат қилади. Ҳатто бу уларни ушбу хатарли, қийин маркабни минишлари, ушбу жирканч, чиркин жиноятга қўл уриш, мусулмон биродарларининг гўштини ейиш ва уларни бирор далилсиз такфир қилишга ундади. Эй Аллоҳ! У фақат сўзларнинг энг ёлғони бўлмиш гумон (сабабли бўлса керак). Буюк пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек. (Икки шайх ва бошқалар Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилди). Ўзига зулм қилган ушбу муаллиф Унга бирор нарса махфий бўлмаган, Унинг ёлғиз ўзи қалблардаги яширин ва дилларда беркинган нарсалардан хабардор Аллоҳ азза ва жаллагина қарор қилишга қодир бўладиган шунга ўхшаш ҳукмни қабул қилишга қандай йўл қўйганини билмайман.
У бунга қўл урган кимсанинг жазосини билмайди деб ўйлайсизми? Ёки у билади-ю, бироқ Суннат даъватчиларига қаттиқ кек ва пинҳоний тоқатсизлик уни кўр қилганмикин-а? Икки ишдан қай бири бўлса-да, биз унга ушбу икки ҳадиси шарифни эслатамиз. Шояд адашишидан тўхтаб, ғафлатидан уйғониб, қилмишидан тавба қилса.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Қайси бир киши мусулмон кишини кофир деса, агар у кофир бўлса (тамом). Акс ҳолда ўзи кофир бўлади”. (Икки шайх ва бошқалар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилдилар). У киши алайҳиссалоту вассалам: “Гуноҳи энг кўп рибо мусулмоннинг обрўсига ноҳақ тил текказишдир”, дедилар. (Аҳмад ва Абу Довуд Саъид ибн Зайддан ривоят қилдилар. Исноди саҳиҳ).
Унга охирида шундай деймиз: хой сен! Ушбу сўзни айтганингда бу умматнинг солиҳ салафларига раддия қилаётганинг, имом Абу Ҳанифа ва у кишининг соҳиблари каби, Аллоҳ таоло уларни ўз раҳматига олсин, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни васила қилишни жоиз деб билмайдиганлардан иборат умматнинг мужтаҳид имомларини вафотларидан кейин такфир қилаётганингни биласанми?! Дарҳақиқат, юқорида ўтганидек Абу Ҳанифа: “Аллоҳга фақат Аллоҳ билан тавассул қилинишини хуш кўраман”, деди.
Агар билмасанг, демак, бу мусибат
Агар билган бўлсанг, бас, мусибат улканроқ
(Мавзуга) қайтиб айтамизки, ҳар бир инсофли ихлосманд киши, албатта, биз алҳамдулиллоҳким одамларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни энг кўп яхши кўрадиганларидан, у кишининг қадр, ҳақ ва фазилатларини ҳамда у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарларнинг энг афзали, элчиларнинг саййиди, уларнинг сўнгиси ва энг яхшилари, мақталган туғ, (одамлар ичиш учун) тушиб борадиган ҳовуз, улкан шафоат, васила, фазилат ва гўзал мўъжизалар соҳиби, Аллоҳ таоло у кишининг дини билан барча динларни бекор қилгани, у кишига етти қайта такрорланувчи (Фотиҳа сураси) ва буюк Қуръонни нозил қилгани, у кишининг умматларини одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат қилгани ва бундан бошқа у кишининг улкан қадрлари ва баланд обрўларини баён қиладиган фазилат ва маноқибларини билувчироқ эканимизни ишонч билан билади. У киши ва аҳли оилаларига Аллоҳнинг кўпдан-кўп саловат ва саломлари бўлсин.
Биз –алҳамдулиллоҳким- бунинг барини одамлар ичида биринчилардан бўлиб эътироф этадиганлариданмиз. Эҳтимол у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг манзилатлари бизнинг наздимизда у кишининг муҳаббатини даъво қиладиган ва ўзини у кишининг қадрларини билишини кўрсатаётгандек бўлаётганларда сақланиб қолганидан бир неча бор кўпроқ сақлангандир. Чунки бунинг баридаги эътиборга молик нуқта у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш, буйруқларига бўйсуниш ва қайтқариқларидан четлашишда. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтганидек: “Айтинг (эй Муҳаммад): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гунохларингизни мағфират қилади”. (Оли Имрон: 31). Биз Аллоҳнинг фазли билан Аллоҳ азза ва жалланинг тоати ва пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишда одамларнинг энг ҳарислариданмиз. У иккиси Аллоҳ таоло қайтарган улуғлашда ғулувга кетиш ва сифатлашда ҳаддан ошишга хилоф ўлароқ яхши кўриш ва чинакам муҳаббатга энг рост далиллардандир. У субҳанаҳу деди: “Эй аҳли Китоб, (Ийсони худо дейиш билан) динингизда ҳаддингиздан ошмангиз! Аллоҳ шаънига эса фақат ҳақ гапни айтингиз!”. (Нисо: 171). Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам у иккисидан қайтариб, шундай дедилар: “Насронийлар Марямнинг ўғлини мақташда ҳаддан ошганлари каби мени мақташда ҳаддан ошманглар. Балки: Аллоҳнинг бандаси ва элчиси, денглар”. (Бухорий “Саҳиҳ” (7/300, 15/161) “Фатҳ” билан, Термизий “Шамоил”, Аҳмад ва Доримий ривоятлари).
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаж қилувчи Минода тош отишни хоҳлаганда катта (шағал) тошларни танлаши динда ҳаддан ошиш жумласидан деганлари ҳам эслашга лойиқдир. У киши (тошлар) бармоқ учларида отиладиган кичик тош бўлишига буюрдилар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга тош отиш куни эрталаб: “Менга (тош) териб келинг”, дедилар. У киши: у кишига бармоқ учларида отиладиган кичик тошчаларга ўхшашини териб келдим. Уларни у кишининг қўлларига қўйганимда: “Шуларга ўхшаш –уч марта- динда ҳаддан ошишдан сақланинглар. Батаҳқиқ, сизлардан олдингилар динда ҳаддан ошиш сабабли ҳалок бўлди”, дедилар. (Аҳмад (1/215, 347), Насоий, Ибн Можа ва бошқалар ривояти. Исноди саҳиҳ. У “Саҳиҳа” китобимда (1283) ҳамда Ибн Осим “Сунна” (98)да тахриж қилинган). Чунки у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам тош отиш масаласини рамзий масала деб ҳисоблдиларки, ундан мақсад шайтонни қайтариш ва унга қарши курашишдир. У билан уни қатл қилиш ва ўлдириш ирода қилинадиган ҳақиқат эмас. Мусулмонга буйруқни рўёбга чиқариши, инсоннинг ашаддий душмани шайтонга нафрат билан –бошқаси билан эмас- қаршилик қилиши вожиб бўлади. Динда ҳаддан ошишдан ушбу қаттиқ эҳтиёткорликка чақириш бўлишига қарамай афсуски мусулмонлар унга тушди. Аҳли Китобнинг йўлларига эргашди. Улардан бири шундай деди:
Насронийлар ўз пайғамбарлари ҳақида даъво қилаётганларини ташла
У киши ҳақида хоҳлаганингча мақта ва пухта қил
Кўпчилик мусулмонлар уни улуғлайдиган, унинг “Бурда” дея машҳур бўлган ушбу қасидасидасини тараннум қилиб, ундан барака ҳосил қиладиган, уни мавлидхонлик ва баъзи ваъз-насиҳат ва илм мажлисларида куйлашадиган ҳамда буни Аллоҳ таборака ва таолога қурбат ва пайғамбарлари соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўришларига далил деб ҳисоблашадиган ушбу шоир, айтаманки: ушбу шоир, дарҳақиқат, юқоридаги ҳадисда ворид бўлган қайтариқ фақат Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни Аллоҳнинг ўғли деб даъво қилиш ҳақида деган ўйга борди. Ва ушбу сўздан қайтарди. Ҳамда қанчалик бўлмасин бошқа нарса билан (мақтаса бўлаверади) деган сўзга чақирди. Бу эса қўпол хато ва очиқ-ойдин залолат. Бунинг сабаби, ҳадисда қайтарилган мақтовда ҳаддан ошишлик икки маънога эга. Биринчиси мутлақ мақташдан (қайтарув). Иккинчиси чегарадан ўтадиган мақташдан (қайтарув). Шунга кўра ҳадисдан мурод важ-(баҳона)ларни тўсиш, Аллоҳ таоло у кишини набий ва расул, ҳабиб ва халил-(севикли) қилиб танлаши, У субҳанаҳу у кишига ушбу қавлида: “Албатта сиз улуғ Хулқ устидадирсиз” (Қалам: 4), дея олқиш айтиши билан кифояланган ҳолда у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламни мутлақ мадҳ қилишдан қайтарув бўлиши мумкин. Зотан башарга у киши ҳақларида Аллоҳ таборака ва таолонинг ушбу қавлидан кейин бирор нарса дейишлари мумкин бўладими?