Admin   02-20-2011, 12:26 PM
#1
Фуқаровий инқилоб

Савол: Иш ташлаш охирига етганида унинг ташкилотчилари ўз талабларини олдинга суришади. Агар бу талаблар қониқтирилмаса, унда ҳукуматга қарши фуқаровий инқилоб (граждан революцияси) билан чиқса бўладими?
Жавоб: Бунда мен фуқаровий инқилобнинг жоизлигини кўрмайман. Маълумки, моддий куч ҳукуматда бўлади, норозилик билдирадиганларда эса ошхона пичоқлари ва таёқлардан ташқари оз нарса бўлади. Бу эса (ҳукумат) танклари ва қуроллари олдида аҳамиятсиздир. Ҳа, бундай ҳолат маълум бир шароитларда юз бериши мумкин. Биз бу масалада шошмаслигимиз керак. Истило (оккупация) остида кўп йиллар яшаган ҳар қандай мамлакатни бир кеча кундузда (ҳақиқий) исломий давлатга айлантирилиб бўлмайди. Биз ўз мақсадларимизга эришишимиз учун юракларимизни кенг қилишмиз лозим.
Бир киши уй қураётган бўлса, бу уйда у яшайдими, ёки уни қолдириб кетадими, у олдин ўзига пойдевор қуради. Муҳим нарса шуки, Исломнинг ҳам олдин пойдеворини қурамиз, бу ишларнинг мевасини кўп йиллар давомида кўрмасак ҳам.
Бу масалаларда қизиққонлик ёки кўпинча асоссиз бўлган фуқаровий инқилоб услубларининг жоизлигини мен кўрмайман. Агар аскарларнинг бўлинмаси бир иморатни бузса, уни бошқаси ўз ҳолига тиклаб олади.

mutaallim   02-18-2016, 12:52 AM
#2
Халқ қўзғалондан кейин бахтлироқ бўлдими?!

Сизлар ҳозирда юз берган инқилоб-(қўзғалон)ларга гувоҳ бўлиб турибсизлар. Халқ қўзғалондан кейин қўзғалондан олдингига нисбатан бахтлироқ бўлдими?! Асло, аксинча. Бу ўринда муайян юртни айтишимизга ҳожат йўқ. Чунки иш аниқ-равшан. Муҳими, биз “Ихвон ал-Муслимин”га бундай ишларда шошмасликни насиҳат қиламиз. Агар Аллоҳ уларга ишларини қўлга олган бирор кишини ҳукмдор қилса, бас, Аллоҳ таолодан унга ҳидоят ва ёмонликдан саломатлик сўрасинлар. Ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек сабр қиламиз. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлардан бирингиз ҳукмдоридан ёмон кўрган нарсани кўрса, бас, сабр қилсин. Батаҳқиқ, ким жамоатдан бир қарич ажралса, жоҳилият ўлимидек вафот этибди”, дедилар. (Бухорий (7054), Муслим (1849)). Эй биродар, сабр ва насиҳат қилишдан ўзга чора йўқ.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймон раҳимаҳуллоҳ
Манба: https://www.youtube.com/watch?v=rASAuvNm3bQ
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.