Abdulloh Salafiy   11-11-2011, 06:33 PM
#1
Шайх Ибн Усайминдан сўрашди: “Ҳоҳлаган кишини шайх дейшлик мумкинми? тўғрими?”

Шайх Ибн Усаймин: “Шайх сўзи ёши улуғ ёки мол, давлати, илми сабаб катта таъсирга эга кишиларга қўлланилади. Ва бу сўз ёшларга нисбатан қўлланилмайди. Аммо бизнинг замонамизда ҳеч қандай илмга эга бўлмаган жоҳил кишиларга нисбатан ҳам қўлланилмоқда.! Мен буни қилиш мумкин эмас деб уйлайман! Аҳир, илмга эга бўлмаган, жоҳил кишини сиз шайх десангиз, одамларни адашишига олиб келасиз, чунки улар уни илмга эга деб ўйлаб ундан фатво сўрашни бошлайдилар, қайсики катта зиёнларга олиб келиши мумкин! Одамларнинг аксари Аллоҳ бизларни ва уларни ҳаққа бошласин илмга эга бўлмай туриб фатво беришади, чунки улар учун “Мен билмайман”дейишлик камчилик ҳисобланади. Аслида эса “Мен билмайман”дейишлик комиллик суратидир. Аммо инсон қалби обру, машҳурликни хуш кўради, албатда Аллоҳ сақлаганлардан ташқари. Айтилган гапга асосланиб, мен Шайх сўзини ёши улуғлиги ёки одамлар орасида жуда катта обрўга ёки илмга эга бўлган кишиларга нисбатангина қўллаш мумкин дейман! Яна баъзи кишилар “Имом” сўзини кўпгина илмли кишиларга нисбатан қўллашмоқда, гарчи у олим кўр-кўрона эргашувчи(муқаллид)лар қаторидан бўлса ҳам. Бундай қилиш ҳам мумкин эмас!
"Лиқъаат Бобул-мафтух” № 117.га қаранг.

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Admin   01-22-2014, 11:32 PM
#2
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Assalamu Alaykum. mani savollarimga javob berganingiz uchun Alloh rozi bolsin. menda bir savol bor edi. saytingizdan rosa qaradim topolmadim.
savolim shuki: kop shayhlar bor masalan: shayh Alboniy, Shayh Favzon .......... .

1 savol : shayh bolganda shayh unvoni beriladimi, masalan : kop shayhlar yegilib osha insonning shayh bolganliklarini tasdiqlashadimi?
2. savol: Shayh bolish uchun qancha kop oqiladi,? nimalarni ular bilishliklari kerak? qancha bilim ortirish kerak? qanday shayh bolinadi (agar savolimga chunmagan bolsez. masalan: oxtuchi bolish uchun instutni tamomlash kerak va kop bilim olish kerak shunda oxtuchi bolib mabtablarda dars berish mumkun savolim shunga oxshash)

bu savollarni berishimdan maqsad, dugonam aytib qoldilar bir shayh ga shayhlik unvoni berishgan boshqa shayhlar osha yerda bolgan. lekin osha shayhning savollarga va maruzalarini eshitsez zaif hadislar bn javob beradilar, shayh ga hos javobni eshitmadim. kitoblarida kopgina hatolar mavjud. shayh bolgan odam savol bergan odamga javobni toliq qilib yechib berishi kerak, ishqilib u odamni shayh emas deb bilaman. shunga sizga savol berib hat yozdim.


avvalom bor oldindan rahmat, Alloh ajrlasin.
Telegram   01-16-2019, 06:36 PM
#3
ахи шайх деган сузининг маноси нима?
ва кимларни шайх деб аташ жиоз?
  
Users browsing this thread: 5 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.