abu mus'ab   11-27-2013, 11:25 AM
#1
Assalamu alaykum! Licenziyalangan (pullik)ya'ni avtorlik huquqi bor dasturlarni tekinga (piratski, crack qilingan) olib ishlatishni hukmi qanaqa? Dastur diganimda hammasini ya'ni OS windowslaniyam nazarda tutvomman!

Имом Молик раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Ушбу умматнинг охири аввали ислоҳ бўлган нарса билан ислоҳ бўлади. У кунда дин бўлмаган нарса бугун дин бўлмас” (Қозий Иёз: “аш-Шифа”: 2/ 88).
Abdulloh Salafiy   12-01-2013, 02:51 PM
#2
Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳ ва баракатуҳ!
Шайх Ибн Усайминдан сўрашди: "Компьютер дастурини ўзига фойда олиш учун ёки дўстлар орасида тарқатиш учун ёки сотиш учун кўчириш(нусха олиш) хукми нима? Ва бунда бу махсулотнинг мусулмонар компанияси ёки кофирлар компанияси эканлигида фарқ борми?

Ибн Усаймин: “Биринчидан биз сўраймизки Бу компаниялар ўзларига ҳуқуқ қолдирдиларми ёки йўқ? Агар йўқ бўлса у ҳолда ҳар ким ундан фойдаланиши мумкин, ўзи учун, сотиш учун ёки тарқатиш учун, чунки у ҳимояланмаган. Лекин агар, бу махсулот эгаси тарафидан ҳуқуқлари ҳимояланган дейилган бўлса, у ҳолда биз мусулмонларга бутун дуньёда биринчилардан бўлиб унга амал қилиш вожибдир!
Бир нима химояланган бўлса унга тегмаслик лозимлиги машхурдир, бунга йўл очилса, у ҳолда бу компаниялар банкрот бўлади. Аҳир бу компьютер(яъни дастурлар) ўша компания учун катта маблағга тушган. Ва агар нусха олиб сотилса, унда 500 турадиган 5 туради бу эса зарар етказишлик. ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам "На узингга на бировга зиён етказишлик мумкин эмас" дедилар, бу умум сўзлар! Шунинг учун ман ҳоҳлардимки мусулмонлар билсин: шартларнома, ваъдаларга мусулмонлар биринчилардан бўлиш амал қилган. Аҳир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам хоинликдан огоҳлантирар эдилар ва нима деганлар? дедиларки бу мунофиқлар аломати! Ва ҳар бир кофирнинг мулки қа қони халол эмас. Масалан жанг қилувчи кофир, яхудий бу харбий А бошқа биз билан шартномаси бор кофирлар бу муъахад.
Аммо менда бир муаммо қолди агар компанияга зарар етказмаслик ниятида ўша нусхани ўзи учун олса бу мумкинми ёки йўқ? Ташқаридан мен бунда муаммо кўрмаяпман иншаАллоҳ, агар киши фақатгина ўзи учун ишлатса! Умид қиламанки бунда муаммо бўлмайди".

Аудио: http://www.almosmem.com/msm/msm/prog.cop...opy.st.zip

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
abu mus'ab   12-02-2013, 10:54 AM
#3
Birodar jazakallohu xoyron! Sheyxxi oxirgi sözlari tafsilotga xojatakan. Ushani aniqro bilmox4idim. Masalan tepada etganimde licenziyalangan dasturri vzlom qilinganini (ya'ni man qimiman u vzlommi) özim u.n foydalansam ishkol yöqmi? Chunki man uwa dasturdan foydalanmasam ham, vzlom qilinganidan foydalansam ham dasturni ishlab chiqargan kompaniyaga zararim tegmiydi. Chunki man foydalanmasam ham boshqa birov foydalanadi undan( ya'ni vzlom qilinganidan).

Имом Молик раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Ушбу умматнинг охири аввали ислоҳ бўлган нарса билан ислоҳ бўлади. У кунда дин бўлмаган нарса бугун дин бўлмас” (Қозий Иёз: “аш-Шифа”: 2/ 88).
Mail   04-22-2017, 05:59 PM
#4
Ассалому алайкум.Мени углим архитектор булмокчи. Диеримиздаги хамма архитекторлар уй проектини американинг Autodesk компанияси томонидан ишлаб чикарилган программада чизишади. бу программани нархи 3000 доллар атрофида туради. лекин бизада хамма интернетдан езиб олинган лицензиясиз текин версиясидан фойдаланишади.шу иш тугрими?
текин версиясини компьютерга урнатетганда компания томонидан куйилган шартларга РОЗИМАН деган кнопкани босса программа урнатилади, булмаса йук.
компания томонидан куйилган шартлардан бири программадан рухсатсиз яъни лицензиясиз фойдаланиш мумкин эмас дейилган.
РОЗИМАН деган кнопкани боссак лекин рухсатсиз фойдаланиб юришимиз тугрими?
2 савол
бирон бир корханага проект чизувчи булиб ишга кирсак у ерда программалари хаммаси лицензиясиз булса ишласа буладими?
3 савол.
бирон бир одамдан проект чизиш заказини олсам лекин уни узим чизмай бошка одам енлаб унга чиздирсам буладими? агар у одамда программмаси лицензиясиз булса.
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.