Нозил қилинган Китоблар борасида саҳиҳ эътиқод
35-савол: Нозил қилинган Китобларга қандай иймон келтирамиз?
1) Аллоҳ таоло дарҳақиқат, ҳар бир элчи билан бир китоб нозил қилди дея иймон келтирамиз. Аллоҳ таоло айтганидек:
«Қасамки, Биз Ўз пайғамбарларимизни аниқ ҳужжат-мўъжизалар билан юбордик ва улар билан бирга Китоб ҳамда одамлар адолатни барпо қилишлари учун мезон-тарози туширдик» (Ҳадид: 25).
2) Аллоҳ таолонинг ушбу қавлига бўйинсунган ҳолда улар Аллоҳнинг ҳузуридан деб биламиз:
«Айтинг: «Мен Аллоҳ нозил қилган ҳар бир Китобга иймон келтирдим»» (Шўро: 15).
3) Ушбу китоблар Аллоҳ азза ва жалланинг Каломидан, бошқасининг каломидан эмас. Аллоҳ таоло уни Ўзи хоҳлаган тарзда истаганидек ҳақиқатда сўзлади дея иймон келтирамиз.
4) Китобларга иймон келтириш, унинг зимнидаги барча шариатларга иймон келтиришни ўз ичига олади. (Китоб) нозил қилинган халқларга ушбу (Китоб)га бўйинсуниш ва ундаги нарса билан ҳукм қилиш вожиб бўлади дея иймон келтирамиз.
5) Ушбу китоблар бир-бирини тасдиқлайди, ёлғонга чиқармайди.
6) Аввалги китоблар бир-бирини насх-(бекор) қилиши ҳақдир. Қуръон ўзидан олдинги самовий китобларни насх қилгани каби.
Аллоҳ таоло деди:
«Ўзидан олдинги китоб(ларни)
тасдиқлагувчи ва у (китоблар)
устида гувоҳ бўлган...» (Моида: 48).
Аллоҳ таоло деди:
«Ҳолбуки, у (Қуръон)
барча оламлар учун фақат бир (буюк)
эслатмадир!» (Қалам: 52).
7) Аллоҳнинг Китобларига иймон келтиришлик умумий айтган ўринларда умумий суратда, тафсилот киритган ўринларда тафсилий суратда бўлиши вожиб бўлади.
36-савол: Ваҳий турлари нима?
1) Ундан Аллоҳ тарафидан бевосита ҳижоб-(тўсиқ) ортидан эшитилгани бор. Аллоҳ Мусо (алайҳиссалом) билан бевосита, ҳақиқатда сўзлашгани каби.
Аллоҳ таоло деди:
«Қачонки Мусо (ваъдалашган)
вақтимизда (Тур тоғига)
келиб, Роббиси унга (бевосита)
сўзлагач...» (Аъроф: 143).
2) Ундан: Аллоҳ таоло фаришталардан бўлган элчисига эшиттириб, уни Ўзи тарафидан инсонлардан бўлган элчисига етказишликка буюради.
Аллоҳ таоло деди:
«Бирон одам учун Аллоҳ унга сўзлаши жоиз эмас, магар ваҳий-илҳом орқали, ё бирон парда-тўсиқ ортидан ёки бирон элчи-фаришта юбориб, ўша (фаришта Аллоҳнинг)
изни-ихтиёри билан ўзи хоҳлаган нарсани ваҳий қилиши орқали (сўзлар)
. Албатта У Олий ва Ҳакимдир» (Шўро: 51).
37-савол: Қуръонда зикр қилинган Аллоҳнинг Китобларини номлари нима?
Аллоҳ Мусога нозил қилинган Тавротни, Ийсога нозил қилинган Инжилни, Довудга нозил қилинган Забурни, Муҳаммадга нозил қилинган Қуръонни номма-ном айтди ҳамда Иброҳим ва Мусо саҳифаларини зикр қилди, барчаларига саловат ва саломлар бўлсин. Демак, ушбу Китобларга тафсилий суратда иймон келтирамиз. У Зот кўплаб Китобларни умумий суратда зикр қилиб, улардан бирортасини номини айтмаганидек. Уларга ҳам умумий суратда иймон келтирамиз. Аллоҳ таоло деди:
«Айтинг: «Мен Аллоҳ нозил қилган ҳар бир Китобга иймон келтирдим»» (Шўро: 15).
38-савол: Аллоҳ таоло нозил қилган Китобларнинг охиргиси нима?
Аллоҳ Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилган Қуръони Каримдир. У самовий Китобларнинг охиргиси. Ундан кейин Китоб йўқ.
39-савол: Қуръони Каримнинг сифатлари нима?
1) У ўтган Китобларнинг барчасини бекор қилувчи, инс ва жин учун умумийдир.
2) Одамлар дин ва дунёларида муҳтож бўладиган барча нарсани ўз ичига олган.
Аллоҳ таоло деди:
«Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат)
Исломни дин қилиб танладим» (Моида: 3).
3) Ожиз қолдирувчи. Бирор киши унга ўхшашини олиб келишга қодир бўлмайди.
Аллоҳ таоло деди:
«Айтинг: «Қасамки, агар бор инсу жин мана шу Қуръонни ўхшашини келтириш йўлида бирлашиб, бир-бирларига ёрдамчи бўлсалар-да, унинг ўхшашини келтира олмаслар»» (Исро: 88).
4) Зиёда ва нуқсонлик (етиши)дан сақлангандир.
Аллоҳ таоло деди:
«Албатта бу эслатмани (яъни Қуръонни)
Биз Ўзимиз нозил қилдик ва шубҳасиз, Ўзимиз уни сақлагувчимиз» (Ҳижр: 9).