Савол: Чет элдан келадиган консерва қилинган товуқнинг ҳукми нима?
Жавоб: Агар чет элда сўйилган товуқ ва қолган ҳайвонлар, консерва қилинган ҳолатда бизга аҳли китобларнинг (яъни яҳудий ва насроний) юртидан етиб келаётган бўлса, у ҳалол бўлади. Чунки аҳли китобларнинг таоми Қуръони Карим матнларига кўра ҳалол қилинган, илло бизга буни ҳаром қиладиган сабаблар номаълум бўлса, масалан, Аллоҳдан ўзгага сўйилгани, ёки томоғидан сўйилмагани каби. Агар гўшт коммунист, атеист ва мушрикларнинг юртидан келаётган бўлса, у ҳаром бўлади ва уни истеъмол қилиш мумкин бўлмайди.
Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
«Фатава Исломия» 3/416.