Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Бизни диёрларда Рамазон ойида ифторликдан сўнг ёш болалар "рамазон" ҳақида шеър айтиб пул сўрашади. Ёш болалар чорраҳаларда светафорга тўхтаган хайдовчиларга ва ҳонадонларга "рамазон" айтиши кенг тарқалган. Улар пулни кўп ҳолларда ботил нарсаларга сарф қилишади. Масалан шулардан бири компютер ўйинларини ўйнашга сарф қилишади.
Шариатда "рамазон" айтиб пул сўрашнинг ҳукми нима салафлар даврида болалар шунақа "рамазон" этишганми ва уларга пул беришлик жоизми?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).