Суннат тўйини қилиш жоизми?
Савол: Айрим оилалар ўғилчаларини хатна қилдиришаётган пайтда бозорлардан турли нарсаларни харид қиладилар ёки ҳайвонлар сўядилар ёхуд болани кўриш ва унга совғалар бериши учун келадиган меҳмонларга овқатлар пиширадилар. Айтингчи, шу ишларнинг динимизда асоси борми ёки улар бидъатми? Пиширилган ўша овқатларни ейишнинг ҳукми нима?
Жавоб: Уламолар (араб тилида) «эъзор» (ўзбек тилида «суннат тўйи») деб аталадиган тўйга ўхшаш зиёфатлар бериш, (арабларнинг) қадимги одатлар(и)дан эканини айтиб ўтганлар. Бундай қилиш Исломдан аввал ҳам бўлган ва мусулмонлар бунга амал қилганлар. Бироқ, бу – боланинг оиласига хос зиёфат бўлиб, унга унинг қариндошлари ва қўшниларини чақирилар эди. Аммо мен бошқа оилаларни чақириш, овқат учун одамлар сонини кўпайтириш, меҳмонларга дарвозаларни очиш ва улардан совғаларни қабул қилиб олиш жоиз эмаслигини айтаман. Чунки бундай ишни қилишда оворагарчилик ва овқатларда исроф бор. Ҳолбуки, хатна қилиш оддий иш бўлиб, болаларнинг ёшлик чоғларида қилиниши керак. Болалар эса тез-тез туғилиб туради. Шунинг учун ҳам, бундай оворагарчиликка ҳожат йўқ. Валлоҳу аълам.