Admin   04-21-2011, 06:35 PM
#1
Муҳим масалаларда ким фатво беради?

Савол: Турли мамлакатларда яшовчи толиби илмларга, ўша мамлакатда мусулмон ҳукмдор бўлмаса ва агарда улардан бошқа бирор ким билан боғланишнинг имкони бўлмаса, уммат йўлиққан муҳим масалаларда ва жиҳод масалаларида фатво беришлари вожиб бўладими ёки жоиз бўладими? Шу нарсани тушунтириб берсангиз.
Жавоб: Умумий масалаларда уларнинг фатво беришлари мумкин эмас. Бу масалаларда уламолардан бошқа ҳеч кимга фатво бериши мумкин эмас! Аллоҳ таоло бу ҳақида айтади: «Қачон уларга (жангга кетган мусулмон аскарлар ҳақида) тинчлик ёки хавф-хатар (яъни ғалаба ёки мағлубият) хабари келса, уни ёйиб юборадилар. Агар (улар ўзларига келган хабарни ҳар кимга ёйиб юрмасдан) пайғамбарга ва ўзларидан бўлган бошлиқларгагина етказганларида эди, уни (яъни мана шу хабарнинг ҳақиқатини) билмоқчи бўлган кишилар иш негизини биладиганлардан билган бўлар эдилар» (Нисо: 83). Бу масалаларни ўз илми ва тақвоси билан танилган уламолар ҳайъати ҳал қилиши керак бўлади. Умар разияллоҳу анҳу бирор муҳим масала рўй берса, бунинг учун муҳожир ва ансорларни тўплар эди. Ваҳоланки бу Умар эди! Шунга қарамай у, улар билан маслаҳатлашиш учун муҳожир ва ансорларни тўплар эди. Агар у (талаба)лардан оддий саволлар ҳақида сўрашса, агар уларда бу борада илм бўлса, улар жавоб беришлари мумкин. Бироқ муҳим масалаларга келсак, буларга ҳеч ким фатво бермайди, фақатгина бу масалаларни ўрганиб чиқадиган (бунга) муносиб уламолар (фатво бера оладилар).

Admin   05-02-2011, 06:46 PM
#2
Нима учун уламолар айрим масалаларда сукут сақлайди?

[mp3]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/manhaj/manhaj_008_nima_uchun_ulamolar_ayrim_masalalarda_sukut_saqlaydi.mp3[/mp3]
Юклаб олиш [mp3]

Савол: Гоҳида айрим талабаларни уламоларга, улар баъзи ҳодисалар юз берганда ёки айрим оламшумул ишлар бўлганда сукут сақлайдилар деган ҳужжат билан таъна етказаётганларини эшитамиз. Эй фазилатли шайх, буни нима деб изоҳлайсиз?
Жавоб: Гоҳида сукут сақлаш фойда бўлади. Гоҳида эса сўзлаш фойда бўлади. Уламолар фойда(ни жалб қилиш) ва зарарни даф қилишликка риоя қиладилар. Сўзлаш фойда ва манфаат келтиргандагина сўзлайдилар. Сукут сақлаш авлороқ бўлгандагина сукут сақлайдилар.
Тўғри маънога кўра (айтадиган бўлсак), уламолар сукут сақлаш ўрни бўлгандагина сукут сақлайдилар. Ҳамда сўзлаш ўрни бўлгандагина сўз очадилар.
Ҳодисалар юз берганда ҳар бир кишига бу борада сўзлашлиги ярамайди. Балки бу илм, раъй ва сўз эгаларига топширилади. Аллоҳ жалла ва аъла айтганидек: «Қачон уларга (жангга кетган мусулмон аскарлар ҳақида) тинчлик ёки хавф-хатар (яъни ғалаба ёки мағлубият) хабари келса, уни ёйиб юборадилар. Агар (улар ўзларига келган хабарни ҳар кимга ёйиб юрмасдан) пайғамбарга ва ўзларидан бўлган бошлиқларгагина етказганларида эди, уни (яъни мана шу хабарнинг ҳақиқатини) билмоқчи бўлган кишилар ўшалардан билган бўлар эдилар» (Нисо: 83).
Мусулмонлар ва умматнинг фойдасига тааллуқли ишларни, бунинг тўғри ечимини изла-йдиган маслаҳат кенгаши, илм ва онг эгалари ўз қўлларига оладилар.
Дуч келган одам уни ўз қўлига олиб, бу борада сўз очишига келсак, бас, бу мусулмонларга зарар, миш-миш тарқатиш ва қўрқувга солиш жумласидандир. Мусулмонлар бунинг ортидан бирор натижага эришмайдилар.

Бу ҳам сирли ишлардан бўлиши мумкин. Сирли равишда муолажа қилинади. Одамлар ол-дида ошкора муолажа қилинмайди. Балки сирли ва тўғри йўллар орқали муолажа қилинади.
Ишлар тафаккур ва ақлга эҳтиёж сезади. Оммага бу ишлар борасида илм, раъй ва онг эга-ларига мурожаат қилиши вожибдир. Ҳа (шундай).

Admin   08-20-2014, 05:10 PM
#3
Фалокат етанда аҳли сунна уламоларига мурожаат қилишлик вожибдир

Шу ўринда қўшимча қиламан, Аллоҳ сизларга баракалар ёғдирсин! Шуни билингларки, Аллоҳ сизларга барака ато этсин, бу ўша юрт аҳли бошига тушган фалокат. Фалокат-(оламшумул иш)ларнинг ўз ҳукмлари, ўзининг эгалари ва уламолари бўлади. Бирор фалокат тушганда, бу борада илмда мустаҳкам, соф-(ҳақиқий) аҳли сунна уламоларига мурожаат қилишлик вожиб бўлади. Аллоҳ жалла ва аъла шундай деди: «Қачон уларга (жангга кетган мусулмон аскарлар ҳақида) тинчлик ёки хавф-хатар (яъни ғалаба ёки мағлубият) хабари келса, уни ёйиб юборадилар. Агар (улар ўзларига келган хабарни ҳар кимга ёйиб юрмасдан) пайғамбарга ва ўзларидан бўлган бошлиқларгагина етказганларида эди, уни (яъни мана шу хабарнинг ҳақиқатини) билмоқчи бўлган кишилар ўшалардан билган бўлар эдилар» (Нисо: 83). «Сунан» эгалари ва бошқалар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Яқин келажакда алдамчи йиллар бўлади. Унда ёлғончи ростгўйга чиқарилади. Ростгўй ёлғончига чиқарилади. Омонатдор хоинга чиқарилади ва хиёнатчига омонат топширилади. Улар орасида Рувайбиза сўзлайди». «Эй Расулуллоҳ! Рувайбиза ким?», дейилди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Рувайбиза – қадр-қиймати бўлмаган, омманинг иши ҳақида сўзлайдиган кишидир», дедилар. Қадр-қиймати бўлмаган, яъни, на илм ва на амалда қадр-қийматга эга. Илм борасида шашварга ҳам эга эмас. Илм, илм аҳли ва илмдаги барқарорликдан йироқда. Омманинг ишлари ҳақида сўзлайди. Яъни, одамлар бошига тушиб, барчаларини қамраб олган (ишлар). Ҳалол, ҳаром ва жоиз дейди, маън қилади. Ана шундай, натижада одамлар ушбу бостириб келаётган иш борасида сўзлаган ана шу қадр-қийматсиз киши сабабли фитнага тушадилар. Демак, офат тушганда-(оламшумул иш юз берганда), бу борада уламоларга мурожаат қилиниши вожиб бўлади. Дарҳақиқат, Умар розияллоҳу анҳу офат юз берганда, Расул алайҳиссалоту вассаламнинг халифалари бўла туриб, шу сабабли бир жамоа саҳобаларни, саҳобаларнинг уламолари ва Бадр аҳлини, улар билан машварат қилиш, уларнинг раъйларига назар ташлаш, уламолар машваратидан нур ҳосил қилиш ҳамда илм аҳли билан бамаслаҳат иш кўриш учун жамлардилар. Ҳолбуки у киши тўғри йўлдаги халифа, (Аллоҳ томонидан) тўғри раъй соҳиби қилингандирлар, Аллоҳ таоло у кишидан рози бўлсин.

  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.