abu Huzayfa   12-26-2012, 09:49 PM
#1
Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймийн раҳимаҳуллоҳ
Уламоларнинг сўзларини яхшиликка йўйиш


Шайх: Мен сизларга айтаманки: агар умматга холислиги билан танилган олимдан ҳаққа ҳам, ботилга ҳам йўйишлик мумкин бўлган нарса чиқса, уни афзал бўлган томонга йўйгин.
Сўровчи: Шайх, ақидадаги хато!
Шайх: Ақида, ҳатто ақида. Агар у умматга холислиги билан танилган бўлса ва унинг сўзи бир маъноли эмас балки икки маъноли бўлса, унинг ҳолатини эътиборга олган ҳолда, уларни афзал томонга йўйгин. Унинг ҳолатини эътиборга олган ҳолда.
Вазиятдан фойдаланиб сизларга айтмоқчиманки: ҳозирда шундай одамлар борки, Аллоҳдан бизни ва уларни тўғри йўлга бошлашини сўраймиз, уламоларнинг хатоларини излашади. Сўнг уларни кўз-кўз қилишади. Ўша хатоларидан анча-мунча кўпроқ бўлган яхши амаллари борасида сукут қилишади. Бу хато. Бу хато. Ақида, баракаллоҳу фийк, бошқа илмлар каби (унда ҳам) инсон хатога қўл уриши мумкин. Ахир сен уламолар дўзахнинг абадий эканида ихтилоф қилишганини билмайсанми, у абадийми ёки фонийми. (Бу ихтилоф) салаф ва халаф (уламолари) орасида (содир бўлди). Бу ақидами ёки ақида эмасми? Мен сизлардан сўраяпман? Бу ақида. Яна дўзах устида қўйиладиган сирот. Сирот бошқа йўллар каби йўлми, ёки у қилдан озғин ва қиличдан ўткирми. Бунда ихтилоф бор. Яна Қиёмат куни нима тортилиши, амалларнинг ўзими, ёки ўша амал соҳибими, ёки амаллар битилган китобми. Мен фақатгина бу масалаларда ихтилоф борлигини айтаяпман. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Роббиларини кўрдиларми ёки йўқми. Қабрда руҳ баданга қайтариладими. Қабр азоби бадан ва руҳга бўладими ёки фақат руҳгами. Буларнинг барчаси ақидавий масалалардир.

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.