rinat80_09   10-03-2014, 11:36 AM
#1
Ассаламу алейкум!

Биродарлар бу йили Арафа куни Жума кунига тугри келиб колди, Зулхижжанинг аввалги кунларида руза тута олмаган биродарлар айнан Арафа куни жума кунига тугри келиб колса нима киламиз дейишиётган эди, интернетда баъзи сайтларда Жума кунига тугри келиб колса хам Тутавериш керак деган фатво бор экан, уша фатвога эргашиб туиш кандай булади, Харомми ёки мубох ми?

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Муслим   10-03-2014, 04:13 PM
#2
وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته
Жума куни Арафага тўғри келиб қолса, ёлғиз Жума куни рўза тутиш ҳукми

[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/roza/qazo_roza/qazo_roza_005_ramazon_rozasi_qazosini_juma_kuni_tutish.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]

Савол: Баракаллоҳу фийкум! Биров қазо рўзасини ўтаётган бўлса алоҳида Жума куни рўза тутиши жоизми?
Жавоб: Жума куни алоҳида рўза тутишдан Набий соллаллоҳу алайҳи ва аъла алиҳи ва саллам қайтарганлар. Аёлларидан бири ҳузурларига кирганида ёки у киши уларнинг олдига кирганида (аёлларини) рўза тутаётган ҳолда топдилар. У зот унга: «Кеча рўза тутганмидинг?» дедилар. (Аёллари): «Йўқ», деди. (У зот): «Эртага рўза тутасанми?» дедилар. (Аёллари): «Йўқ», деди. (У зот): «Унда рўзангни оч» дедилар.
Лекин, масалан Жума куни Арафа кунига тўғри келиб қолса ва биров (ўша кунда) рўза тутишининг зарари йўқ. Чунки бу одам Арафа куни деб рўза тутди, Жума куни экани учун эмас. Худди шундай, агар унинг Рамазон (рўзаси) қазоси бўлса ва у Жума кунидан бошқа кунда (рўза тутишга) имкони бўлмаса, унда (ўша кунни рўза тутиш билан) ажратишининг зарари йўқ. Чунки у Жума экани учун рўзани ажратмади. Балки у рўза тутиш имкониятига эга бўлгани учун ажратди. Худди шундай Жума куни Ошуро кунига тўғри келиб қолса, унда (бу кунни рўза учун) ажратишни зарари йўқ. Чунки у Ошуро куни сабабидан рўза тутди, Жума куни экани учун эмас. Шунинг учун ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва аъла алиҳи ва саллам: «Жума кунини рўза учун, тунини эса қоим бўлиш учун хосламанг» дедилар. Демак ул зот айнан хослашлик дедилар, яъни инсон Жума куни ёки туни сабабидан шундай қилишини (назарда тутдилар). Ҳа (шундай).

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.