Сочларни узун қўйиш
Савол: Сочларини узайтириб юрадиган одамлар ҳақида нима дейсиз?
Жавоб: Шариат таъқиқламаган фойдали ишларда тақлид қилиш, жоиздир. Бироқ, шариат таъқиқлаган ишларда тақлид қилиш, ножоиз. Сочларини узайтириб юрган анави одамларга биз: Бу ишларингиз замонамиздаги халқ орасидаги одатга хилофдир, – деб айтамиз. Чунки, соч қўйиш ҳақида ихтилоф бор: у талаб қилинган суннатданми ёки одам одамлар каби юриши керак бўлган жамият одатлариданми?
Менинг фикрим, сочни узун қилиб қўйиш одамларнинг ўзлари яшаган вақтларидаги ҳолатга қарабдир. Агар одамларнинг одатлари соч қўйиш ва уни узайтириш бўлса, одам ҳам шуни қилиши керак. Агар уларнинг сочни қириб ёки қисқартириб юриш одатлари бўлса, сочни қириб ёки қисқартириб юриш керак.
Бу ердаги мусибат сочларини узайтираётган кимсалар соқолларини узайтирмаяптилар ва: Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олаяпмиз, – демоқдалар. Аслида эса, улар ёлғон гапирмоқдалар. Чунки, улар нафсу ҳаволарига эргашмоқдалар. Уларнинг ёлғончилигига далил ўлароқ диндан ҳисобланган кўп нарсаларни қилмаётганларини, жумладан соқолларини ёппа қўймаётганларини кўрасиз. Улар соқолларини ёппа қўйишга буюрилган бўлишларига қарамай, ёппа қўймайдилар. Бундан бошқа фарзларни ҳам қилмайдилар. Бу эса, сочларини узайтиришлари Аллоҳга яқин бўлиш ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш учун эмас, балки ўзлари ёқтириб қолишган ва қилишган ишлар эканига далолат қилади.