Бизнинг мушриклардан фарқимиз, намоз ўқишимиздир
Савол: Онам яқинда вафот этди. У ҳаётида ҳеч ҳам рамазон рўзасини тутмади ва ҳаётининг охирги йилидагина намоз ўқиди. У ҳаж қилишни ният қилган бўлсада, Аллоҳнинг қазоси ҳаж мавсумидан илгари келиб қолди. (Айтингчи), мен онамнинг номидан у тутмаган ойларнинг рўзаларини тутишим мумкинми? Шуни ҳам таъкидламоқчиманки, онам ўлимидан илгари намоз ўқишни бошлаган эди. Бундан ташқари, мен онамнинг номидан ҳаж қилсам бўладими? Мен қилиб савобини онамга бағишлайдиган йўллар ва ибодатлар борми? Аллоҳ сизга Ислом ва мусулмонлар номидан кўпдан-кўп мукофотлар берсин, саволларимга жавоб берсангиз?
Жавоб: Сиз, онангиз намозни ўқимаслик билан бирга тута олмаган рўзаларнинг қазосини тута олмайсиз. Чунки намозни тарк қилиш, амалларни бекор қиладиган куфрдир. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Биз билан у (кофир ва мушрик)лар ўртасидаги фарқ – намоздир. Уни ким тарк этса кофир бўлибди» – деганлар (Имом Аҳмад 21859, 22937; Насоий 459; Термизий 2545; Ибн Можа 1069. Бурайда разияллоҳу анҳу ривояти). Бу маънога далолат қилган бошқа ҳадислар бор.
Агар онангизнинг Аллоҳ намозни ўқишга ҳидоят қилганидан сўнг қазо қилган рўзаси бўлса, уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларига кўра қазосини тутиб бериш жоиздир:
«Рўза қарзи бўлган одам ўлса, унинг номидан валийси тутиб беради» (Оиша разияллоҳу анҳо ривояти. Имом Бухоирй 1816; Имом Муслим 1935).
Агар у қазо рўзаларини ўзи ёки қариндошларидан бири ёхуд бошқа бирон киши унинг номидан тутмаган бўлса, сиз, ҳар кун бадалига олтмишта қашшоқнинг ҳар бирига шаҳарнинг гуруч ёки хурмо ёхуд бошқа озиқ-овқатларидан ярим соъ (тақрибан 1 ярим кило) таом едиришингиз керак.
Бундан ташқари сиз, вафотидан илгари муртадлик қилмишлари содир бўлганини билмаган бўлсангиз, Аллоҳ манфаатли қилиши учун онангиз ҳаққига кўп дуо қилишингиз, унинг номидан садақалар бериб, ҳаж қилишингиз машруъдир. Агар онангиз ҳаётлик пайтида давлатманд бўлган бўлса, унинг молидан ҳаж қилишингиз ҳам мумкин.
Аллоҳ таоло сизни барча яхшиликка муваффақ айлаб, Ўзи мададкор бўлсин.