TALABA   07-30-2013, 10:48 AM
#1
Assalomu alaykum
Кофира аёлдан ҳижобланиш керакми?

Савол: Муслима кофира аёлдан ҳижобланиши керакми ёки у билан ҳам худди муслималардек муомала қилиниши зарурми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 3250-1):

Бу ҳақда уламоларнинг икки фарқли кўришлари мавжуд бўлиб, ҳижобланиш фарз эмасдир. Чунки бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар рафиқаларининг Мадинадаги яҳудийя ва бутпараст аёллар билан учрашганларида ҳижобланганлари ривоят қилинмаган. Агар ҳижобланишганида эди, ҳижобдан кўра оддий нарсалар ҳам ривоят қилинганидек, нақл қилинган бўлур эди.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.



Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзо: Абдуллоҳ ибн Қаъуд


Кофира қайнона олдида ҳижобланиш керакми?

Савол: Муслима аёл кофира хотин олдида юзини ёпиши керакми ёки йўқми? Шунингдек кофира қайнонаси олдида юзини ёпиши фарзми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 16774):

Муслима аёлнинг муслима ёки кофира бўлган аёл олдида юзини ёпиши фарз эмас. Чунки муслималарнинг номаҳрам эркаклардангина юзларини ёпишлари фарздир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай деган:

﴿وَلْيَضْرِبْنَ بِخُمُرِهِنَّ عَلَى جُيُوبِهِنَّ وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا لِبُعُولَتِهِنَّ أَوْ آبَائِهِنَّ أَوْ آبَاءِ بُعُولَتِهِنَّ أَوْ أَبْنَائِهِنَّ أَوْ أَبْنَاءِ بُعُولَتِهِنَّ أَوْ إِخْوَانِهِنَّ أَوْ بَنِي إِخْوَانِهِنَّ أَوْ بَنِي أَخَوَاتِهِنَّ أَوْ نِسَائِهِنَّ﴾

«Кўкракларини рўмоллари билан тўссинлар! Улар зеб-зийнатларини кўрсатмасинлар, магар эрларига ё оталарига ё эрларининг оталарига ё ўғилларига ё эрларининг ўғилларига ё ўзларининг оға-иниларига ё оға-иниларининг ўғилларига ё опа-сингилларининг ўғилларига ё ўзлари (каби) аёлларга (кўрсатишлари жоиздир)» (Нур: 31).

Аллоҳ таоло муслималарни оятда зикр қилинган маҳрамлари ва бошқа далилларда келтирилган эмикдошларидан бошқа эркаклар олдида юзлари ва кўкракларини рўмоллари билан ёпишга буюрди. Мазкур оятдаги «аёллар»дан муслима ва кофира бўлган барча аёллар назарда тутилган. Валлоҳу аълам.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.



Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдулазиз Оли Шайх

Аъзолар: Бакр Абу Зайд, Солиҳ Фавзон ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ислоҳ қилади ва гуноҳларингизни кечиради. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70-71).
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.