Ali   07-24-2013, 03:24 AM
#1
Ассаламу Алайкум ва рохматуллох, биродарлар
мана шу кисса сахихми:

Аллоҳнинг Расули саллоллоҳу алайҳи вассаллам Морияи Қибтия онамиздан бир ўғил кўрдилар.
Эллик ёшдан ўтган маҳалларда қувончлари ичларига сиғмай кетди. Ақиқалар қилдилар,
ҳаммага дуолар қилдилар, жудаям хурсанд бўлдилар. Етти кунлик бўлганида ўғилларига Иброҳим деб исм қўйдилар, етти кунлигида Ақиқа қилдилар. Ўғлим Иброҳим а.с.дек бўлсин, Халилуллоҳдек бўлсин деб ният қилдилар. Мана шу ўғиллари беш олти ёшга кирганларида оғир касал бўлиб қолдилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни қалбларига чироқ ёқса ёришмасди, ранжиб қолдилар, хужраларида фақат дуода бўлиб Аллоҳдан шифо тиладилар. Шу онда ўғиллари югуриб чиқиб қолдилар, шундоқ хужрани деразасидан қарасалар ўғиллари чопиб ўйнаётган эканлар. Бир хурсанд бўлдилар, бир хурсанд бўлдилар,
-Алҳамдулиллаҳ, Субҳаналлоҳ, Ё Раббий ўғлим яхши бўлиб қолди, дуоимни қабул қилдинг, сенга беадад ҳамдлар бўлсин, - деб тургандилар. Шу пайт Жаброил алайҳиссалом келиб қолдилар. Ваҳий олиб келдилар, одатда Жаброил алайҳиссалом бир аъробий кўринишда келар эдилар, ёки хеч кимса кўрмас эди-ю, Расулуллоҳни бир юк босар эди шунда ваҳий келар эди, Аллоҳни хабари келар эди. Бу сафар Жаброил алайҳиссалом келдилар-да Расулуллоҳнинг елкаларига бошларини қўйиб йиғладилар.
Шунда Расулуллоҳ алайҳиссолату васаллам;- Ё Жаброил
нимага йиғлаяпсиз? - Қиёматни хабари
келиб қолдими? Жаброил алайҳиссалом;
- Йўқ, Ё Расулаллоҳ, қиёматдан хабар келгани йўқ – дедилар.
–Ўғлим тузалиб қолди деб хурсанд бўляпсиз ўғлингизни яхши кўрасиз. – дедилар.
Расулуллоҳ саллоллоху алайҳи васаллам;
- Ё Жаброил, ўғлимни ҳақиқатдан жуда яхши кўраман, жудаям ўғлимга муҳаббатим баланд. – дедилар. Жаброил алайхиссалом яна йиғладилар.
-Ё Расулоллоҳ мен билан бирга ким келганини биласизми?
-Ким келди,Ё Жаброил,
- Азроил алайҳиссалом келдилар. Бугун ўғлингизни руҳи қабз қилинади. «Ла яжмаъаний
муҳаббатини фил қолби ваҳид» - ( Битта қалбда иккита муҳаббат жамланмайди), ё умматни тангланг, ё ўғлингизни танланг. Расулуллоҳни бутун вужудлари қалтираб кетди. Дуога қўлларини очиб «Ё Раббий, қариган чоғимда бу қандоғ имтихон бўлди.» - дедилар.
- Эй Жаброил биродар,бу қандай имтиҳон бўлди,
қандоғ имтихон…-йиғлаб юбордилар.
Шунда Жаброил алайҳиссалом йиғлаб туриб:
- Ё Расулуллоҳ, Ҳамма фаришталарни дуога қўлларини очиб қўйдим. Мен ўзим ҳам дуо қиламан. Сизни қилган дуоингиз шубҳасиз қабул қилинади, келинг Аллоҳга дуо қилайлик. Сиз оламдан
ўтгунча шу ўғлингиз туриб турсин,- дедилар.
Расулуллоҳ айтдилар-ки:
- Йўқ, Эй Жаброил, мен ўғлимни умрини сўрашга келган пайғамбар эмасман. Менга ихтиёр берилса, мен албатта умматимни танлар эдим.
Аммо, сиз ҳам мен ҳам дуо қилайлик-ки ўғлимни ўрнига, Исломга хизмат қиладиган фарзандларга, саҳобаларга ўхшаб, охирги замон умматимга ўғлимга ўхшаган шундай фарзандлар берса ажаб эмас. – деб йиғлаб дуо килдилар.
- Эй, Жаброил, ўғлим билан хайрлашиб олишга, вақт бериладими, ижозат берилармикин?, - дедилар.
- Ё Расулуллоҳ, Азроил алайҳиссалом сизни ишорангизни кутяптилар, Ҳаё қиляптилар, уялаяптилар. – дедилар Жаброил алайҳиссалом. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалам ўғиларини олдиларига чиқиб қарасалар, ўғиллари соғлом ўйнаб юрибдилар. Бир нечта саҳоба болалар билан ўйнаб юрган экан, ёнғок ўйнига ўхшаган ўйин. Қарасалар, ичида энг чиройлиги ўзларини ўғиллари экан. Гўзал хулқли, гўзал суҳбатлик, гул юзли ўғиллари Иброҳим эди. Расулуллоҳ узоқ ўғилларига тикилиб турдилар-да:
-«Я қурротал айн» (Эй кўзимни қароси), бу ерга келинг, дедилар.
Ўғиллари югуриб келдилар. Ўғилларини бошларини силаб, бағриларига босиб:
- Ўғлим, сиз сафарга кетадиган бўлиб қолдингиз…-дедилар.
Ўғиллари хурсанд бўлиб:
- Чиройли ва янги кийимларимни кийиб олайин. – дедилар.
Расулуллоҳ йиғлаб юбордилар:
- Эй болам, сизга янги кийим керак бўлмайдиган, дунё керак бўлмайдиган жойга кетадиган бўлиб қолдингиз.
Уйга кириб бир меҳмонни зиёрат қилиб чиқинг. – дедилар.
Фаҳм – фаросатда Расулуллоҳни қони бўлганлари учун, фарзанд дарҳол тушундилар: - Ундай бўлса, мана бу ёнғоқларни омонат олган эдим, бериб қўяй, - дедилар ўғиллари.
Бу гапни эшитиб Расулуллоҳ с.а.в баттар йиғлаб юбордилар:
- Ё Раббий, шундай омонатчи, шундай бир фаросатли ўғлим бор эди, - дедилар.
Ўғиллари бориб ҳалиги ёнғоқларни эгаларига топшириб, хар бири билан қўл бериб хайрлашдилар. Худди катталардек, баъзи бирларини юзига юзларини қўйиб, маҳкам бағриларига босиб хайрлашдилар.
Жаброил алайҳиссалом чидолмай йиғлаб туриб: - Ё Расулуллоҳ, Аллоҳга дуо қилинг, Аллоҳга дуо қилинг, - деб турибдилар.
Расулуллоҳ йиғлаб ўғилларини тамоша қилдилар. Ҳамма ўртоқлари билан хайрлашиб:
- Я аби, (эй отажон) энди сиз бошланг, чунки сиз отанинг эҳтироми ҳақида кўп ҳадислар айтгансиз, сизни олдингизда кетсам беодобчилик бўлмасин, орқангиздан бораман.- дедилар.
Шунда яна Расулуллоҳ с.а.в:
- Я Роббий, фаросатлик, тақводор ўғил берганинг учун, сенга беадад ҳамду – санолар бўлсин. -дедилар.
Ўғиллари йўлда, яна саҳобалар билан хайрлашиб кетяптилар. Ҳолатни кўрган саҳобалар, Абу Бакр кўриб ҳайрон қолдилар. Нимага ўғиллари ҳамма билан хайрлашяпти?, нимага Расулуллоҳ йиғлаяптилар? Ҳеч нарсани тушунишмади.
Уйга киришлари билан, бурчакда ўтирган Азроил
алайҳиссаломга ўғиллари Иброҳимнинг кўзлари тушди:
Меҳмон деганингиз шуми, эй отажон.–дедилар. -Ҳа шу ўғлим, - дедилар.
- Отажон, бу меҳмонга қарасам, қалтираб кетяпман, қўркиб кетяпман, - дедилар.
- Эй болам, бу меҳмон шунақа одамларни қўрқитадиган, отадан болани ажратадиган,
қабристонни обод қилиб, шахристонни барбод қиладиган меҳмон, -дедилар.
Шу заҳоти ўғилларини бошларига оғриқ келиб, маҳкам бошларини ушлаб:
- Я аби, (эй отажон) бошим қаттиқ оғриб кетяпти, - деб қолдилар. Расулуллоҳ с.а.в. ўтирдилар-да:
- Келинг ўғлим, бошингизни қўйинг оёғимга, тиззаларига бошларини маҳкам қўйиб, Эй
Жаброил қаердасиз? – дедилар.
- Шу ердаман, Эй Расулуллоҳ, -дедилар Жаброил алайҳиссалом.
- Азроилга айтинг, ўғлимни жонини секин, оҳиста олсин. Ўғлимни қийнамасин, Аллоҳга бердим аммо ўғлимни қийнамасдан жонини олсин – дедилар Сарвари Олам.
Жаброил алайҳиссалом йиғлаяптилар. Ўғилларини бир қалтироқ тутиб, Расулуллоҳга бир қараб табассум қилиб, бир кулдилар-да жон таслим қилдилар…
Расулуллоҳ с.а.в ўғилларини ўзлари ювдилар, ўзлари кафанладилар, ўзлари жаноза ўқидилар, ўзлари бориб қабрга жойладилар ва йиғлаб юбордилар.
Асҳоблар бу ҳолатни кўриб:
-Эй Расулуллоҳ, ўзингиз қайтарган нарсани ўзингиз қиласизми?, ахир йиғламанглар дер эдингиз-ку. – дейишди.
- Эй азизларим, бўлган воқеадан сизлар бехабарсизлар, бугун менинг бошимга тушган имтиҳон, инсонни бошига тушса тоқат қилолмайди. Бугун Аллоҳ учун умматимни ихтиёр қилиб, ўғлимни топширдим, - дедилар.
– Агар ўғлим сизларни ўғлингиз бўлганда, ҳозир чопқиллаб ўйнаб юрган бўлар эди, - дедилар.
Ҳамма саҳобалар йиғладилар:
- Эй Расулуллоҳ, Ё мусибато, бундай мусибатга Аллоҳ сизга сабр берсин, - дейишди барча асҳоблар.

«Ҳидоят равшан бўлганидан сўнг, кимки Пайғамбарга хилоф қилса ва мўминларнинг йўлидан бошқа йўлда юрса, биз уни кетганича қўйиб берамиз. Сўнгра жаҳаннамга киритамиз. У қандоқ ҳам ёмон жой!» (Нисо: 115)

"Бу уматнинг охири фақат унинг боши ислоҳ бўлган нарса билангина ислоҳ бўлади" Имом Молик
Ali   07-28-2013, 05:50 AM
#2
Assalamu Alaykum wa rohmatulloh, tolibi ilm birodarlar, sizlardan iltimos, shu yuqorida keltirilgan qissani hatoligini, va bu qissadan nima mano kelib chiqyabti, va bu qissada nima haq, va nima botilligini hujjat va dalil asosida kursatib utsanglar, juda katta foda keltirgan bulardinglar inshaAlloh, hozirgi kunlarda Masjidlarda shu qissani aytib hammani dovdiratishyabti.

«Ҳидоят равшан бўлганидан сўнг, кимки Пайғамбарга хилоф қилса ва мўминларнинг йўлидан бошқа йўлда юрса, биз уни кетганича қўйиб берамиз. Сўнгра жаҳаннамга киритамиз. У қандоқ ҳам ёмон жой!» (Нисо: 115)

"Бу уматнинг охири фақат унинг боши ислоҳ бўлган нарса билангина ислоҳ бўлади" Имом Молик
mutaallim   08-10-2013, 08:34 PM
#3
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Бу қисса саҳиҳ эмас. Иброҳим ҳижратнинг саккизинчи йили Зул Ҳижжа ойида туғилган. Ва сийрат уламоларининг қавлларига кўра ўн олти ёки ўн етти ёки ўн саккиз ой яшаб, ҳижратнинг ўнинчи йили Робиъул Аввал ойидан ўн кун ўтганда вафот этган. Ўлган вақтда ҳали сутдан ажратилмаган бўлган. Сиз юқорида зикр қилган қиссада эса у беш ёки олти ёшга етканда деб айтилган. Қиссанинг шу жойини ўзиёқ унинг саҳиҳ эмаслигига очиқ ҳужжатдир. Кейинги тафсилотларга киришишдан эса фойда йўқ, валлоҳу аълам.
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.