Барча мақтовлар Аллоҳга хос. Унинг бандаси ва элчиси Муҳаммадга, у кишининг аҳли оила ва барча саҳобаларига кўпдан-кўп саловат ва саломлар бўлсин.
Сўнг:
Аёлларнинг соч турмаклаш салонлари кўпинча шариатда қайтарилган ишлардан холий бўлмайди. Агар шу таъқиқланган ишлардан холий бўлса у ерда ишлаш жоиз бўлади.
Ушбу таъқиқланган ишлардан:
1. Қош юлиш-(териш), баданга игна билан ёзиш-(татуировка қилиш), соч улаш.
2. Танага зарар берувчи кимёвий моддаларни ўз ичига олган косметик моддалардан фойдаланиш.
3. Бошяланг ёки ҳижобли аёллар юзини очиб зийнат беришлари. Бунда уларга ясан-тусан қилишда маъсиятларига кўмаклашиш мавжуд. Ҳамда бегоналар олдида уларга ҳаром бўлган зийнатни изҳор қилишликда сабаб бўлишлик бор.
4. Аврат ўрнидан тукларни йўқотиш ёки келинлик либосларини кийиш мобайнида авратга қараш. Ва бу асосан шармандали бўлади.
5. Кофира ва фосиқа аёлга ўхшаб сочни қисқартириш ёки бўяш.
6. Сунъий тирноқ ёки киприкдан фойдаланиш.
7. Зийнатланаётган аёлларга фитнага олиб борувчи ҳидга эга атирларни қўйиш.
8. Аёлларни зийнатлашни эркаклар олиб бориши! Бу қабиҳ мункардир.
Юқорида айтиб ўтилганлар ҳақида Доимий Фатво Бериш Қўмитасининг баъзи фатволарини ҳавола қиламиз:
1. Доимий Қўмита уламоларига шундай савол йўлланди:
Айрим аёллар соч турмакловчи мавжуд бўлган аёллар иш ўринларига боради. Ушбу ишчи аёлнинг исталмаган тукларини олади. Шу жумладан авратнинг қалин туклари! Хусусан тўй кечаси. Шунингдек, соч турмакловчи аёл юз тукларини юлади ва хоҳлаган аёл киши учун бош сочларини улайди. Бу иш борасида шариат ҳукми нима? Бизга кўрсатма берсангизлар. Бизга ҳукмни очиқлаб берсангизлар. Аллоҳ сизларга ажру савоб берсин.
Жавоб: Соч юлиш, у: қош тукларини териш. Улаш, у: бош сочига бошқа соч улаш. Иккиси ҳам гуноҳи кабиралардан. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу икки ишга қўл урган аёлларни ёки шулардан бирини қилган аёлни лаънатдилар. Авратни фақат эрига очиши жоиз бўлади. Аллоҳ таоло деди:
“Улар авратларини (ҳаромдан-зинодан)
сақлагувчи кишилардир. Магар ўз жуфту-ҳалолларидан ва қўлларидаги чўриларидангина (сақланмайдилар)
” (Мўминун: 5-6). Авратни сақлашликдан: уни сатр қилиш вожиб экани, унга қараш эса ҳаром эканлигидир. Аллоҳ ҳалол қилган киши учун ёки уни очишликдан ўзга имкон бўлмайдиган муолажа учун зарурат вақти бундан мустасно.
Домий Қўмита фатвоси (17/ 131-132).
Раис: Абдулазиз ибн Боз
Аъзолар: Абдулазиз Оли Шайх
Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Солиҳ ал-Фавзон
Бакр Абу Зайд
2. Доимий Қўмита уламолари яна шундай деди:
Сунъий тирноқ, киприк ва турли рангдаги линзалардан фойдаланиш жоиз бўлмайди. Чунки бунда жисмнинг шу ўрнига зарар бор. Ҳамда бу ишда алдов, фириб ва Аллоҳнинг хилқатини ўзгартиришлик мавжуд.
Доимий Қўмита фатволари (17/133).
Раис: Абдулазиз Олиш Шайх
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Солиҳ ал-Фавзон
Бакр Абу Зайд
3. Яна шундай дедилар:
Аёл киши юзига упа қўйиши, сурма ҳамда кофир аёлларга ўхшамаган тарзда бош сочларини ўнглаш билан зийнатланишида монеълик йўқ. Унга номаҳрам бўлган эркаклардан юзини тўсиши ҳам шарт қилинади.
Доимий Қўмита фатволари (17/129).
Раис: Абдулазиз ибн Боз
Аъзолар: Абдулазиз Оли Шайх
Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Солиҳ ал-Фавзон
Бакр Абу Зайд
4. Яна шундай дедилар:
Аслида аёл киши учун уйидан чиқишни хоҳлаганда ҳидли атирдан хушбўйланиши жоиз бўлмайди. Хоҳ масжидга ёки бошқа ерга чиқмоқчи бўлсада. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавллари умумийлигига биноан:
“Қайси бир аёл атир билан хушбўйланса сўнг чиқса ва унинг ҳидини ҳидлашлари учун бирор қавм олдидан ўтса, бас, у зинокордир. Ҳар бир кўз зинокордир” (Аҳмад, Насоий ва Ҳоким ривоятлари. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилдилар).
Доимий Қўмита фатволари (17/124-125).
Раис: Абдулазиз ибн Боз
Аъзолар: Абдурраззоқ Афифий
Абдуллоҳ ибн Қоъуд
Агар гўзаллик салони ўринлари ушбу қайтариқлардан холий бўлса у ерда ишлаш жоиз бўлади. Акс ҳолда у ерда ишлаш ҳаром бўлади.
Валлоҳу аълам.