Ийдул Фитр - Рамазон ҳайитида такбир айтиш
Такбир айтишга келсак: у ҳайит кечаси қуёш ботишдан ҳайит намозигача жорий бўлади. Аллоҳ таоло деди:
«Ва ҳидоят қилгани сабабли Аллоҳни улуғлашингиз учундир. Шояд шукр қилсангиз» (Бақара: 185). Эркаклар Аллоҳни улуғлашликни эълон қилиш ҳамда Унга ибодат ва шукр қилишни намоён қилишлик нуқтаи назаридан масжид, бозор ва уйларда уни жаҳрий айтишлари суннат бўлади. Дарҳақиқат
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр куни чиқиб, то намозгоҳга бориб, намозни тугатгунларигача такбир айтардилар. Намозни тугатганларида такбир айтишни тўхтатардилар» (Ибн Абу Шайба «Мусаннаф» (2/71, 5667-рақам)).
Такбирнинг сифатига келсак: Дарҳақиқат, баъзи саҳобалардан шундай деганликлари ворид бўлган:
((اللَّهُ أَكْبَرُ اللَّهُ أَكْبَرُ لا إِلَهَ إِلا اللَّهُ وَاللَّهُ أَكْبَرُ ، اللَّهُ أَكْبَرُ وَلِلَّهِ الْحَمْدُ))
«Аллоҳ Улуғдир, Аллоҳ Улуғдир. Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Ва Аллоҳ Улуғдир, Аллоҳ Улуғдир. Ҳамда барча мақтовлар Аллоҳга хосдир». Буни ҳар бир мусулмон ўзи ёлғиз айтади. Аммо хўр бўлиб, бошланиш ва якунланишида жўр бўлиб бир овоз билан такбир айтишга келсак, бу суннатдан эмас. Ушбу уммат салафларидан бирортаси уни қилмаган. Яхшиликнинг бари эса уларга эргашишликдадир.
Аёлларнинг ҳаққида суннат бўлгани эса сирли бўлишлигидир. Чунки улар овозни паслатиш ва сатрланишга маъмурдирлар.
Аллоҳга таъзим бажо қилиш ва улуғлаш, ушбу ойлари ниҳоясига етганини эълон қилиш, Аллоҳга уларни рўзани тугатишга тавфиқ бергани учун шукр қилиш, пайғамбарларига эргашиш ҳамда муҳаббат, умид, хавф ва қаттиқ хоҳиш жиҳатидан Аллоҳга буюклик, кибр, улуғлик ва олқишни эълон қиладиган ушбу буюк зикрлар билан Аллоҳга қуллик бажо қилиш нуқтаи назаридан ўз такбирлари ила уфқларни тўлдирган ҳолатдаги одамларнинг ҳоли қанчалар гўзал!