Admin   03-19-2013, 04:15 PM
#1
«Саҳифамизда қолдирилган савол» Wrote:Assalamu alaykum.
2-savol: Hanafiy mazhabda ot go’shti eyish ta’qiqlangan ekan, shu ta’qiq nima asosida bolgan, qaysi dalilga asoslanib ot go’shtini eyishdan qaytarishgan?
http://tavhid.com/mehmonxona#comment-1401
mutaallim   04-19-2013, 01:02 AM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!
Абу Ҳанифа ва у кишининг икки соҳиблари роҳимаҳумуллоҳ от гўшти ейишликни макруҳ деган раъйга боришди ҳамда бунга бир оят ва бир ҳадисни далил қилиб келтиришди.
Оятга келсак, у Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: “У зот яна сизлар минишингиз учун зийнат қилиб отлар, хачирлар ва эшакларни (яратди)”. (Наҳл: 8). Айтишдики: У Зот уни (отни) ейишликни ёдга олмади ва ундан олдинги оятда чорва молларидан ейишликни зикр қилди.
Уламолар бунга шундай деб жавоб берадилар: “Миниш ва зийнатни зикр қилиниши, уларнинг манфаати фақат шунга чекланганлигига далолат қилмайди. Балки ушбу икки нарса хос зикр қилинди. Сабаби у иккиси отдан кўпинча мақсад қилинадиган нарсалардир. Аллоҳ таолонинг ушбу қовли каби: “Сизларга ўлакса, қон, тўнғиз гўшти...ҳаром қилинди”. (Моида: 3). (Тўнғиз ҳақида) гўштининг ўзи ёдга олинишининг сабаби, у кўпинча мақсад қилинадиган-(истеъмол қилинадиган) бўлгани учундир. Дарҳақиқат, мусулмонлар унинг ёғи, қони ва қолган аъзоларини ҳаром эканига ижмо қилишган. (Яна) айтишдики: Шунинг учун оғир юкларни отларга юклашдан сукут қилди. Ҳолбуки уни чорва моллари ҳақида айтиб ўтди: “Юкларингизни элтиб берур”. (Наҳл: 7). Бундан отларга юк юклашлик ҳаром эканлиги келиб чиқмайди”. (“Мажмуъ”дан қисқартирилган ҳолда олинди).
Ҳадисга келсак, Холид ибн Валид розияллоҳу анҳудан шундай деганликлари ривоят қилинган: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам от, хачир, эшак ва ҳар бир озиқ тишли йиртқичнинг гўштидан қайтардилар”. Абу Довуд, Насоий ва Ибн Можжалар ривоят қилишди.
“Ҳофиз Мусо ибн Ҳорун шундай дедилар: бу заиф ҳадисдир. Бухорий: бу ҳадисда гап бор, дедилар. Байҳақий: бу иснод “Мудтариб”-(бир ёки кўпроқ ровийдан баробар бўлган турли важҳларга кўра ривоят қилинган ҳадис бўлиб, улар ўртасини рожиҳ қилувчи бирор аломат йўқ ва (орасини) жамлашлик мумкин эмас), “Идтироб”ли бўлиши билан бирга у ишончли (ровийларнинг) ҳадисларига хилофдир. Яъни, отнинг гўшти ҳалол эканлиги ҳақидаги (ҳадисларга). Хаттобий: иснодида гап бор, дедилар. Абу Довуд: ушбу ҳадис насх қилинган-(бекор қилинган), дедилар. Насоий: ҳалол қилинганлик ҳадиси саҳиҳроқдир, дедилар. Яна: Агар бу саҳиҳ бўлсада насх қилинганга ўхшаяпти. Чунки у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг саҳиҳ ҳадисдаги: “От гўштига изн берилди” қовллари бунга далилдир, дедилар”. (“Мажмуъ” (5/7-9)).
Бошқа кўпчилик уламолар от гўшти ейишликни бу борадаги саҳиҳ ҳадисларга биноан жоиз дейишди. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хайбар куни хонаки эшак гўштидан қайтардилар ва от борасида рухсат бердилар”. (Бухорий (3982), Муслим (1941)).
Асмо бинт Абу Бакр розияллоҳу анҳумодан ривоят: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида от сўйиб, уни ердик”. (Бухорий (5191), Муслим (1942)).
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан сафар қилдик. От гўштини еб, сутини ичардик”. Дорақутний ва Байҳақийлар ривоят қилишди. Нававий: исноди саҳиҳ, дедилар.
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.