Ассаламу алайкум. Мен шу кунгача кимошди савдоси (аукционлар), хусусан интернетдаги онлайн-аукционларни савдо устига савдо қилиш ман этилгани ҳақидаги ҳадисларга кўра, жоиз бўлмаган ишлар тоифасига киритиб келардим:
Quote:Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бирингиз бошқа бирингизнинг байъи устига байъ қилмасин», деганлар (Бухорий (2139) ва Муслим (1412) Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар).
Бошқа бир ҳадисда: «Бир киши биродарининг байъи устига байъ қилмасин», деганлар (Бухорий (2140) ва Муслим (1413) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар). Бошқа бир ривоятда: "Нархи устига нархлашмасин", дейилган.
Аммо, кейин билишимча, имом Бухорийнинг баъй китобларида "Баб байъ ал-музаяда", яъни, кимошди савдоси ҳақидаги боб бор экан. Ва бу ишнинг жоизлиги тўғрисида асарлар етиб келган экан. Кимда бу мавзу ҳақида маълумотлар бўлса, шу ерга чоп этишларини илтимос қиламан. Аллоҳ яхшилик билан мукофотласин.