Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ фатволари
“Лоторея” ҳаром бўлган қимор амалларидандир.
Савол: “Айрим хайрия ташкилотлари таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар фаолиятини молиялаштиришлик учун ўтказаётган лоторея ўйинлари шаръан жоизми?”.
Жавоб: “Лоторея ўйинлари қимор ўйинининг айни кўринишидир. Ва у (оятда зикр қилинган) “Майсир”дир. У Китоб, суннат ва ижмо билан ҳаромдир. Аллоҳ азза ва жалла айтганидек:
“Эй мўминлар, ароқ (маст қиладиган ичкилик ичиш), қимор (ўйнаш), бутлар (яъни уларга сиғиниш) ва чўплар (яъни чўплар билан фолбинлик қилиш) шайтон амалидан бўлган ҳаром ишдир. Бас, нажот топишингиз учун уларнинг хар биридан узоқ бўлингиз! Ичкилик, қимор сабабли шайтон ўрталарингизга буғзу адоват солишни ҳамда сизларни Аллоҳни зикр қилишдан ва намоз ўқишдан тўсишни истайди, холос! Энди тўхтарсизлар!”. (Моида/90-91).
Мусулмонларнинг барчаларига қимор ўйнашлик мутлақо ҳалол бўлмайди. Далилларнинг умумийлигига биноан жирканч, ҳаром бўлгани боис қимордан ҳосил бўлган мол хоҳ эзгулик ёки ундан бошқа йўлларга сарф қилинсада. Чунки қимоқрдан ҳосил бўлган маблағ тарк этиш ва ҳазир бўлишлик вожиб бўладиган ҳаром маблағлардандир. Аллоҳ тавфиқ берувчидир”.
Манба: http://binbaz.org.sa/mat/3888
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Савол: “Шаҳар бошқармаси ўз ишларини бажаришликда кўмак бўлиши учун тижоратчилардан мол йиғиш ва айримлари мукофотга эришишлари учун уларга лоторея тарқатиш ишларини олиб боряпти. Ушбу иш ҳалолми ёки йўқми?”.
Жавоб: “Лоторея қиморнинг бир туридир. Унинг сабабидан олинадиган мол ҳаром молдир. Аллоҳ таолонинг ушбу қовлига биноан:
“Эй мўминлар, ароқ (маст қиладиган ичкилик ичиш), қимор (ўйнаш), бутлар (яъни уларга сиғиниш) ва чўплар (яъни чўплар билан фолбинлик қилиш) шайтон амалидан бўлган ҳаром ишдир. Бас, нажот топишингиз учун уларнинг хар биридан узоқ бўлингиз!”. (Моида/90).
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, аҳли оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин”.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Фатво: 17628-фатвонинг 5-саволи.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Солиҳ Ал-Фавзон
Абдулазиз Оли Шайх
Бакр Абу Зайд
Манба: http://www.alifta.net/fatawa/fatawaDetai...ageID=5621
Йўлдаги ёғду радиодастури фатвоси
Савол: “Савол йўлловчи аёлнинг отаси лотореядан кўп миқдордаги мол ютиб олди. Уларга ушбу молдан ейишлики жоизми?”.
Жавоб: “Лотореядан фойда олиш шаръий фойдадан эмас. Балки у қимордир. Қимор сабабли ҳосил бўладиган жамийки мол ҳаром. Аллоҳ жалла ва аъла Ўзиниг буюк Китобида шундай дейди:
“Эй мўминлар, ароқ (маст қиладиган ичкилик ичиш), қимор (ўйнаш), бутлар (яъни уларга сиғиниш) ва чўплар (яъни чўплар билан фолбинлик қилиш) шайтон амалидан бўлган ҳаром ишдир. Бас, нажот топишингиз учун уларнинг хар биридан узоқ бўлингиз!”. (Моида/90). Лоторея қимор (тури)дандир. Ота қимордан қўлга киритган молни тавба қилган ҳолда йўлларни созлаш, умумий сув таъминотлари, фақир ва муҳтожларга садақа қилишлик каби эзгулик йўллари ва яхши амалларга сарф этишлиги вожиб бўлади. Уни ейишликка келсак, бас, ундан емайди. Меросхўрлари ҳам уни ушбу йўлдан (келганини) билсалар емайдилар”.
19/303, 247-кассета 12-савол.
Манба: http://www.alifta.net/fatawa/fatawachapt...1&BookID=5