Меҳмон   01-19-2015, 10:52 AM
#1
Шарли Эбдо (Charlie Hebdo) журналига қилинган ҳужум


[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/dolzarb_fatvo/dolzarb_fatvo_025_charlie_hebdo_jurnaliga_qilingan_hujum.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]

Савол: Шайхимиз, Аллоҳ сизни Ўз ҳифзу ҳимоясига олсин, сир эмаски чоршанба куни якунига етишидан олдин 12 киши ўлдирилди. Париждаги рўзнома қароргоҳи-(таҳририяти)да журналистлар ва полиция шулар жумласидан. Ушбу жиноятга қўл урганлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун ўч олишганини даъво қилишмоқда. Ҳозир мусулмонларга бармоқлар(ни бигиз қилиб) кўрсатилмоқда. Кеча масжидларга ўт қўйилди, айримларига бомба ташланди. Савол шуки, ушбу террор ҳаракатларига нисбатан салафий мавқиф нима? Франциядаги омма мусулмонларга, хоссатан даъватчи ва имом-хатибларга нима насиҳат қиласиз?
Жавоб: Бисмиллаҳ.
Барча мақтовлар Аллоҳга хос. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оила ва барча саҳобаларига саловат-у саломлар йўлласин.
Биринчидан: Ушбу иш, аҳли суннанинг ишидан эмас. Балки у, гарчи ўзларини исломга мансуб деб билсалар-да, хавориж ва уларнинг фалакида кезадиганлардан иборат зараркунандаларнинг қилмишидандир.
Иккинчидан: Европа ва Америкадаги француз ва бошқалардан иборат кофир қўни-қўшниларингизга айтадиганим шуки: "Суннат соҳиби-(аҳли сунна) бўлган олимни ушбу қилмишларга иқрор-(рози) бўлгани ва унга шижоатлантирганини ҳаргиз топмассиз. Балки аҳли суннанинг уламо, талаба ва авомлари ушбу бебош қилмишларни мункар деб ҳисоблайдилар. Уни ижро этган нусха ё хавориж ёки суннатни билмайдиган ва аҳли сунна ғайри мусулмонлардан иборат қўни-қўшниларига нисбатан қандай муомала қилишни билмайдиган жоҳилдир".
Аҳли сунна гўзал қўни-қўшничилик қиладилар. Аҳд-(битим)га риоя қиладилар. Ушбу ёввойиларча бошбошдоқлик қилмишларига рози бўлмайдилар.
Сўзимни хотимасида имом-хатиб, мударрис ва даъватчи бўлишларидан қатъий назар мусулмонлардан иборат фарзандларимизга ушбу ёввойиларча қилмишлардан пок-(безор) эканликларини эълон қилишлари ва амну-омонликни ҳис қилишларига насиҳат қиламан.
Аллоҳ барчани Ўзининг Розилигига муваффақ айласин. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оила ва барча саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.

(Мадинадаги) исломий олийгоҳ собиқ мударриси
Убайд ибн Абдуллоҳ ибн Сулаймон ал-Жобирий имло қилди.
Ва бу 1436 йил Робиъул Аввалнинг 18 (куни),
2015 йил 9 январ Жума тонгида бўлди.

Манба: http://www.ajurry.com/vb/showthread.php?...post120826

Меҳмон   02-17-2015, 01:57 PM
#2
Савол: Шайхимиз сиз эшитган бўлсангиз керак, баъзи куфр давлатлар ОАВ (оммавий ахборот восита) лари Набий соллалоҳу алайҳи ва саллам хақларига зулм билан хуруж қилишди. Ушбу масалада мусулмонлар зиммасидаги мажбурият қандай?
Жавоб: Бунинг орқасида Америка ва Овруппанинг ОАВ (оммавий ахборот восита) лари, аҳборлари, руҳборлари, сиёсатчилари ва жиноятчилари туришибди ва улар шунга туртки бўлмоқдалар! Лекин, мусулмонлар бирор нарса қилишга қодир эмаслар, ахир улар денгиз кўпиклари кабидирлар, уларнинг баъзиларида БМТ ва яна бошқа қуруқ сўзлару - отага (рим папасига) шикоятдан бошқа ҳеч нарсалари йўқ!
Мусулмонлар ўз динларига қайтишлари лозим. У (мусулмонлар)нинг чиқиндидан чиқишлари, ҳамда у (кофирлар)нинг ўзларини шундай тутишлари ва хунук ҳуружларининг давоси бу мусулмонларнинг ўзларини динларига қайтишларидадир. Аллоҳ сизларга барака берсин!
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Яқин келажакда, ҳалқлар сизларга қарши худдийки йиртқичлар уз ўлжаларига ташланишлари каби ташланишади"! Сўрашдики: "Бу бизнинг ўша кунда озлигимизданми?". Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Аксинча, кўп бўласизлар, лекин сизлар сел ичидаги кўпик каби буласизлар ва Аллоҳ душманларингиз қалбидан қўрқувни даф қилади ва сизларнинг қалбларингизга жойлаштиради"! Сўрашдики: "Эй Аллоҳнинг расули, бу қандай қўрқув?". Уларга: "Бу дунёга муҳаббат куйишингиз ва ўлимни ёмон кўришингиздир" деб жавоб бердилар. (Абу Давуд саҳиҳ иснод ила 4297. Қаранг саҳиҳул-жомеъ 8183)
Ана шу рўй берган воқеъликдир. Уммат тарқоқ оқимдаги чиқиндига айланди, фақатгина оз сонли кишилар бундан мустасно. Аллоҳ ислом дишманлари қалбидаги қўрқувни олиб қўйди ва шу сабабли улар мусулмонларни эътиборга олишмайди ҳамда улар билан ҳисоблашишмайди. Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламга уюштирилган ҳуружларга асосий сабаб, бу энг авваламбор мусулмонларнинг айни ўзларидир. Ахир уларнинг ўзлари Аллоҳнинг душманларига бошларини кўтариш, суиқасд қилиш, росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламни ва ислом қадриятларини ҳақорат қилишга қўйиб беришди.
Агар умматда обрў-эътибор, ҳокимият, қудрат бўлганида, шунингдек мусулмонлар ўз динларини қуръон ва суннат билан маҳкам тутганларида бу каби ҳодисалар юз бермас эди. Агар мусулмонлар Аллоҳнинг китобини маҳкам тутганларида, Аллоҳ кофирларнинг қалбларига заифлик ва қўрқув солишлик билан уларни қўрқитиб қўйган бўлар эди, лекин ҳозирчи биз росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган ақидамизнинг катта қисмидан айрилганмиз. Шунингдек (ислом) одобидан, сиёсатидан ва бошқа нарсаларидан айрилганмиз. Дарҳақиқат, Аллоҳ бизга жазо сифатида душманларнинг қалбидаги қўрқувни олиб аксинча бизнинг қалбимизга жойлаштирди. Биз қачон ўзимизнинг динимизга қайтмагунимизча шундай бўлади.
Бизга росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам бу ҳақида ҳабар бериб дедилар: "Қачонки сизлар «ал-ъина» (рибонинг тури) савдоси билан шуғуллансангизлар, сигирларнинг думини ушлаб кетсангизлар, экин-тикинлар билан овора бўлиб қолсангиз ва жиҳодни тарк этсангизлар, Аллоҳ сизларга ҳорликни юборади ва сизларни динингизга қайтмагунингизга қадар ундан халос қилмайди». (қаранг, «ас-силсила ас-саҳиҳа, №11»)
Агар биз динимизга қайтмайдиган бўлсак, унда ҳуружлар кўпаяверади ва у (кофир)лар болалару- аёлларнинг ҳайқириқларига ҳеч қачон эътибор бермайдилар. Аллоҳдан офият сўраймиз! Мусулмонларнинг ҳолатига, уларнинг матбуотларига назар сол. (Кофирлар) бунга эътибор бермаяптилар. Яқинда кофирлар мусҳаф (қуръон)ни оёқ ости қилдилар, мен Аллоҳдан ушбу сўзларни айтаётганим учун мағфират сўрайман, ва мусулмонлар ўшанда намойиш билан чиқишди. Хўш, нимагадир эришишдими? Ҳеч нарсага эришишмадилар! Аллоҳ буюкдир! Чиқинди ва кўпик. Ана ўша вақтда мен мусулмонларга, уларнинг бошлиқларига ва илмлиларига Аллоҳнинг китобига қайтишларини сўраб мурожаат қилдим, ва конференция уюштириб беришларини сўрадим лекин, мени тинглашмади.
Бу каби (ҳолат)лар мусулмонларга Аллоҳнинг ҳақиқий динига қайтишга ёрдам берадиган солиҳ уламоларнинг овозларига мухтождир. Таълим муассасаларининг салафий манҳажида бўлмаган бошқармаларига, ўзларига нисбатан ҳамда улар билан боғлиқ бўлган бошқа мусулмонлар ҳақида Аллоҳдан қўрқишлари лозим бўлади. Бу каби таълим муассасаларида соғлом ақида ва манҳажга қарши зиддиятлари бўлган бўшлиқлар мавжудлигига шубҳа йўқ. Уларга манҳажларини тўғрилашлари вожиб бўлади. Шунингдек бошлиқларга Аллоҳга тавба қилишлари ҳамда ушбу умматнинг фарзандлари таълим оладиган таълим муассасалари ва мактабларга тўғри ислом манҳажини (ўрнатилишини) юклашлари лозим. Росулоллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ўзларининг қўшинларини тайёрлаганлари каби, бу бошлиқлар ҳам ўз қўшинларини соғлом ақида ва аҳлоқда тарбиялашлари учун (юқоридаги амалларни бажаришлари лозим)дир.
Холид ибн Валид ва у кабилар қуръон ва суннат сабабли, муртадлар ва бошқалар билан урушда ғалабага эришишди. Агар қуръон ва суннат бўлмаганда, улар унга эриша олмасдилар ҳамда унга ҳожат ҳам бўлмасди, лекин Аллоҳ уларга Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламни: "Менга душманларга қарши нусрат (ёрдам) берилди, у бир ойлик масофадан туриб уларнинг қалбларига солинадиган қўрқувдир!" деганлари каби унга ҳам душманларининг қалбларига қўрқув солинишлик билан ёрдам берилди. Энг кучли қурол бу - қўрқувдир! Агар ғарбда мусулмонлардан қўрқишлик билан тиззалари қалтираса, улар ҳотиржам яшай олмайдилар. Халифа Мўътасим бошқаруви вақтида, у олим бўлмаган эди, лекин у жахмийларга алданган халифа эди, шунга қарамасдан у исломни азиз қилди. Бир муслима аёл хорланганда, у (аёл) "эй Мўътасим" деган эди, бас у қўшинларини хозирлаб европанинг энг катта шаҳрига йўл олди ҳамда уларни тор-мор этди, исломга ёрдам берди ва дин учун қасос олди. Аммо, хозирчи?! Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламни хорлашмоқда, оддийгина бир аёлни эмас, ва ҳеч нарса ... (рўй бермаяпти)! Ахир бундан ҳам баттарроқ хорлик борми?! Хозирда миллиардлаб мусулмонлар бор деб айтмоқдалар лекин улар ҳудди (қушлар) галаси олиб кетаётган чиқиндиларга ўхшайдилар?!
Бутун дунёни босиб олган инсонлар (саҳобалар), улар Мадинадан чиқишди, Пайгамбар саллолоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: "Бу шаҳар, бошқа шаҳарларни забт этади". Уларнинг масжиди бизларнинг кунимиздаги масжидларимиздан элликдан бири ҳам эмас эди, лекин ўша масжидга ташриф буюрганлар бу дунёни забт этишди.
Улар нима билан забт этишди ...?
Кўпчилик билан эмас, ва қудрат билан ҳам эмас, лекин албатта самимий ва солиҳ иймон билан! Албатта куч тўплаш шарт лекин кучли иймон муҳимроқдир. Аллоҳга қасамки агар кучли иймон тайёрланса, ва биз барчамиз Муҳаммад саллолоҳу алайҳи ва салам манҳажларига эргашсак, шунда Аллоҳ бизларга нусрат ва енгиллик беради. Аллоҳ шундай куч берадики хатто биз Аллоҳнинг душманларини енгамиз!
Аммо мусулмонлар демократияда, сиёсатни бузиб кўрсатишликда, қабрларга сиғинишликда, ақидани маъносизликдир деб таъкидлашликда, адашишликда, ушбу муҳитта тарқалган камчилик ва афсоналарда ва ундан ўзга Аллоҳ мустасно этган нарсаларда қолишмоқда.
Бошию охири йўқ қанча бойликни тўпласак ҳам, ҳатто Ғарб биздаги мавжуд бойликларга муҳтож бўлса ҳам. Бизда қўшин бўлса ҳам, бизда у бўлса ҳам, бу бўлса ҳам...! Лекин, буларнинг барчаси бизни селда қолишимиздан халос этмайди.
Хозирда рашки бору, бахти йуқ киши: "БМТдан ва фалон ташкилотдан ёрдам сўранглар" деб қичқиради. Қолганларчи ...? Газета нашрларининг фойдасизлигига қаранг! Улар бизлар учун актёрларнинг, фосиқу-фожирларнинг, ҳонандаларнинг фотосуратларини ҳамда санъат ва спорт соҳасидаги мақолаларни чоп этишмоқда. Беманиликда қолишмоқда. Ачинарли холат...!
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам тарозининг бир палласида бўлсалар, қолган барча уммат бошқа паллада, ва росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тарозини босиб қолдилар. Шунингдек Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) ҳам тарозини босиб қолди ва шунингдек Умар (розияллоҳу анҳу) ҳам. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам биз учун енгил саналмайдилар!"

Аллома шайх Робеъ ибн Хадий Умайр ал Мадхалий!

Манба: http://www.minhajnobowa.net/articles/show/405
Аудио: http://ia601207.us.archive.org/16/items/...dkhali/mp3

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.