Муслим   07-09-2012, 08:15 PM
#1
Аёл кишининг кўпхотинликни ёмон кўришининг ҳукми

Аёл кишининг эрини рашқ қилиши табиий ва фитрий ҳолатдир. Аёл кишига эрини рашқ қилмаслигини айтиб (буюриб) бўлмайди. Инсонни бирор нарсани ёмон кўриши унга зиён қилмайди, ҳатто агар у нарса шаръан машруъ бўлган бўлса ҳам. Бу ўша ишнинг машруъ бўлганини ёмон кўрмагунича (унга зиён қилмайди). Аллоҳ таоло айтадики: “Сизларга ёқмаса-да, жанг қилишингиз фарз қилинди. (Зотан) сизлар ўзингиз учун яхши бўлган нарсани ёқтирмаслигингиз ва сиз учун ёмон бўлган нарсани яхши кўришингиз мумкин. Аллоҳ билур, сизлар билмассиз” (Бақара: 216).

Рашқ қилувчи аёл Аллоҳ эрига биттадан кўп хотинга уйланишига рухсат берганини ёмон кўрмайди. Бироқ унга у билан бирга яна бошқа хотини бўлиши ёқимсиз. Буларнинг орасида эса очиқ-ойдин тафовуд мавжуд. Шунинг учун мен истардимки, савол берувчи биродаримиз ва қолганлар тинчланишсин, шошишмасин ва нозик фарқни тушунишсин. (Ушбу фарқ) сабабли ҳукм тубдан ўзгариб кетиши мумкин.

Фазилатли шайх Ибн Усаймин раҳимааҳуллоҳнинг «Мажалла ад-Даъва» фатволаридан.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.